15.3. Ажраткич-тақсимлагичларни таъмирлаш
Тақсимлагичларни бўлакларга ажратиш. Тақсимлагич-ларни бўлакларга ажратишда дастлаб октан-корректорнинг қотириш болти бўшатилади. Бунинг учун тақсимлагич йиғилган ҳолда, буртиб чиққан деталлар чуқурчаси бўлган махсус вертикал тагликка ўрнатилади. Тақсимлагич корпусининг уч томони юқорига йўналтирилган. Таксимлагич корпусини бир қўл билан ушлаб, иккинчиси билан электромеханик очгичнинг шпинделини болт каллагига келтирилади ва М6 болт бўшатилади. Октан корректор ва ростловчи пластиналар тақсимлагич корпусидан чиқариб олинади. Турли моделдаги тақсимлагичларининг октан-корректорнинг конструксиялари бир-бирларидан фарқ қилсада, кўрсатиб ўтилган бўлакларгага ажратиш операсияларини мувофиқлаштиришга ҳалақит бермайди.
Ундан сўнг тақсимлагичнинг ҳолати ўзгартирилиб иккинчи горизонтал ҳолатга ўрнатилади. Сўнг корпус айланаси бўйича жойлашган винтлар кетма-кет бўшатилади. Бир қўл билан корпус ушланиб ва бурилиб турилади, иккинчиси билан эса электромеханик очгичнинг учи корпусга келтирилади. Р119 ва Р119-Б тақсимлагичларида дастлаб конденсатор симини қотириш винти бўшатилади, ундан сўнг эса навбатма-навбат коденсаторни икки та қотириш винти, узгич пластинасини қотириш винти, вакуум-ростлагичнинг қотириш винтлари бўшатилади. Ундан сўнг очгич билан вакуум-ростлагич тортқисининг учини кўтариб узгич пластинасининг устунига мос келувчи тортқиси чиқарилади. Электромеханик очгич билан узгич пластинасини қотирувчи иккинчи винт ва вакуум-ростлагични қотириш иккинчи винти бўшатилади. Вакуум ростлагич ва узгичнинг пластинаси чиқариб олинади. Тақсимлагичларда кўрсатилган ўтишлардаги асосий фарқ шундан иборатки, уларнинг корпусида конденсатор йўқ, Р4-В2 ва Р13-В2 тақсимлагичларида конденсатор узгич пластинасига қотирилади, бўлакларга ажратиш жараёнида пластина билан биргаликда ажратилади, Р4-Д1 ва Р13-Д тақсимлагичларида эса умуман конденсатор йўқ. Булардан ташқари Р4, Р13, Р18 тақсимлагичларини Р20, Р119, Р119-Б лардан фарқи, узгич пластинасини корпусга қотирилишида фарқ мавжуд, агар охирида кўрсатилган моделларида пластина корпусга икки та винт билан қотирилса, Р4 ва Р13 моделларида эса тешик орқали ўтувчи ва махсус пшанг жисмига винт кириб туради. Ушбу винтларни бўшатиш учун Р4, Р13, Р118 тақсимлагичлар корпус чети остқуйма тешигига вертикал ҳолатда ўрнатилади.
Пластинани олишдан аввал изоляцияланган ўтказгични чиқиш симидан ўзиш, бунинг учун уни қотириш гайкасини бўшатиш керак. Ундан сўнг ташқи изоляциялаш втулкаси бўшатилади ва узилган иккала ички ва ташқи втулкалар чиқариб олинади.
Қўлда ёки гайкали калит ёрдамида маслёнка қопқоги тақсимлагич корпусидан чиқариб олинади
Ундан сўнг, валик охиридаги втулка парчин михи билан қотирилган бўлса, парчин мих каллаги кесиб ташланади ёки унинг стержени шлифовкаланиб, парчин мих пресслаб чиқарилади ва втулка чиқариб олинади. Бундан кейин марказдан қочма ростлагич йиғилган ҳолда корпусдан чиқариб олинади. Бўлаклашда муфтадан пружина чиқариб олинади ва штифт пресслаб чиқарилади, сўнг муфта йиғилган ҳолда олинади. Бундай узелларни бўлакларга ажратиш ва таъмирлаш махсус постларда олиб борилади.
Марказдан қочма ростлагични бўлакларга ажратиш ва йигишни ушбу бўлинманинг ўзида олиб боришдан ташқари, уни бўлакларга ажратиш бўлинмасида олиб бориш варианти ҳам бўлиши мумкин. Бўлаклаш жараёни куриб чиқилган тақсимлагичларда кулачокни валикда ушлаб туриш тагига шайба қуйилган қўлуфли ҳалқа ёрдамида амалга оширилади. Бўлакларга ажратишда махсус асбоб ёрдамида ҳалқа олиб ташланади ва ажратгич моламаси ёрдамида валикдан кулачок чиқариб олинади. Р118 тақсимлагичларида кулачокни валика қотириш валик учига бўраб киритиладиган винт ёрдамида амалга оширилади, винт тагига пружинали шайба қуйилган. Ушбу винт электромеханик очгич ёрдамида очилади. Ундан сўнг юкчаларинг пружиналари, уларнинг стопорловчи ҳалқалари ва пружиналар чиқариб олинади. Тақсимлагич деталлари бўлакларга ажратиб бўлингандан, ювиш машиналарида тозалангандан сўнг, улар назорат қилиш саралаш участкасига юборилади.
Ажраткич-тақсимлагич деталларининг нуқсонлари. Ажраткич-тақсимлагич деталларининг асосий нуқсонлари ишчи аралашмаларининг ёнишида узилишлар бўлиши, айрим ҳолларда свеча электродларида учқун разрядининг бўлмай қолиши ҳисобланади.
Ажраткич-тақсимлагичнинг ўзига хос нуқсонлари қуйидагилардан иборат: ажраткич контактларида учқунланишнинг кўпайиши; контактлар орасидаги тирқишнинг катталашуви ёки кичиклашуви; марказдан қочма ажраткич ва вакуум ростлагич ричаги пружинасининг кучсизланиши ва синиши; кулачок буртмасининг ейилиши; валик втулкасининг ейилиши; вакуум ростлагичи герметиклигининг бузилиши; ротор ва тақсимлаш қопқогининг ифлосланиши; уларда дарзларнинг пайдо бўлиши.
Конденсаторнинг ёмон қотирилиши ёки унинг носозлиги, контактларнинг мойланиб қолиши, контактлардаги тирқишнинг кичиклашуви, генератор тармоқларининг туташиб қолиши оқибатида контактларда учқун пайдо бўлиши мумкин. Бу нуқсон контактларнинг тезда оксидланиб қолишига, уларнинг электроэрозион ейилишига ва оралиқ қаршиликнинг ортиб кетишига олиб келади.
Ричаг ёстиқчаси ейилганда ёки нотўғри ростланганда контактлар орасидаги тирқиш қисқаради, бундан ташқари уларнинг нотўғри ростланиши натижасида туташув пайтида ажраткич валигининг катта айланишлар частотасида контактларнинг тебраниши ортиб кетади.
Вакуум ростлагичнинг герметиклиги диафрагма ёки штуцер тагидаги қистирманинг шикастланиши оқибатида ва қопқоқ дарз кетган ҳолларда содир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |