Тошкент Давлат техника


Ток юрувчи қисмларни ва асбобларни таъмирлаш



Download 0,6 Mb.
bet65/156
Sana13.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#787950
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   156
Bog'liq
2 5238236135330683012

14.4. Ток юрувчи қисмларни ва асбобларни таъмирлаш
Паст кучланишда (48 В гача) ишловчи изоляция ва асбоблар частотаси 50 Гс ва кучланиши 220 В бўлган ўзгарувчан токда текширилади. Ўзгарувчан ток генераторлари, стартёрлар, чугланиш свечалари, фаралар, назорат-ўлчов асбоблари, ёриткичларни узгичлари бундай асбоблар жумласига киради. Изоляция КИ-968 стендида синалади.
Ўлчамлари ва ўз-ўзидан индуксияланувчи кучланиши 300-400 В бўлган, электр юритувчи куч (ЭЮК) ҳосил бўладиган асбобларнинг (реле-ростлагичли доимий ток генератори, ёндириш тизими паст кучланиш занжири, электр сигнали занжири ва бурилишни кўрсаткичлар) изоляция деталлари изоляциясининг электр мустаҳкамлиги кучланиши 550 В бўлган ўзгарувчан токда текширилади. Бу кучланишда ишловчи ток манбаи бўлмаган ҳолларда, синов 380 В кучланишда олиб борилади.
Навбатма-навбат текшириладиган чулғамга ёки қисмага ҳар бирининг номинал кучланиши 220 В бўлган иккита лампа уланади. Изоляцияни кучланиш билан текширадиган асбобнинг синаш давомийлиги асбобнинг турига қараб 2 секунддан 1 минутгача ўзгаради.
Конденсаторнинг изоляциясини текшириш. Кучланиши 220 В бўлган ўзгарувчан ток тармогига кетма-кет уланган чугланиш лампаси конденсаторни синашнинг энг осон усули ҳисобланади. Конденсатор чулғамининг изоляцияси соз бўлса, лампа ёнади. Занжир узилаётган пайтда учқунланиши лозим. Учқунланишнинг йўқлиги конденсаторнинг узилганлигини, лампанинг ёниши—конденсатор изоляциясининг бузилганлигини кўрсатади. Конденсатор изоляциясини неон лампа ёрдамида ҳам текшириш мумкин.
Конденсатор кучланиши 300-500 В бўлган ўзгармас ток манбаига неон лампаси ва қушимча қаршилик билан кетма-кет уланади. Агар аҳён-аҳёнда учқунланиш содир бўлса, конденсатор соз ҳисобланади. Конденсаторнинг сиғими қанча катта бўлса, учқунланиш шунчалик ёруг бўлади, учқунланиш тез-тез содир бўлса, унинг изоляциясининг сифати шунчалик ёмон ҳисобланади. Лампанинг доимо хира ёниши токнинг йўқотилишидан дарак беради, лампанинг ёруг ёниши конденсаторнинг изоляцияси бузилганлигини билдиради.
Конденсатор изоляциясининг кучланиши 380 В бўлган ўзгарувчан токда синаш учун 6.10-расмда келтирилган схемадан фойдаланилади. Изоляцияси бузилган бўлса, волтметр ток манбанинг кучланишини кўрсатади, агар конденсатор ичида узилиш бўлса, волтметр нолни кўрсатади.
Конденсаторлар КИ-968 стендида эталон конденсатор ўрнига, электр занжирига синаладиган конденсаторни улаб синалади. Изоляция деталларининг катта кучланишли узгич-тақсимлагич ёки магнето занжиридаги электр мустаҳкамлиги КИ-968 стендида 16000-20000 В кучланишда текширилади.
Аккумуляторлар баклари оралиқ деворларининг электр ўтказувчанлигини синаш аҳамиятга молик ҳисобланади. Синаш учун аккумуляторлар бакига электролитнинг кучсизланган эритмаси оралиқ деворлари тепасидан 15-20 мм паст қилиб қуйилади. Бунда оралиқ деворларнинг электролитдан чиқиб турган қисми бак тўлғизилгандан сўнг қурўқлигича қолиши лозим.
100-120 В кучланишга эга бўлган ток манбага уланган электродлар электролитга туширилганда, аккумуляторнинг икки қўшни бакига уланган волтметрнинг стрелкаси бурилиши мумкин. Волтметр стрелкасининг бурилиши аккумуляторнинг оралиқ деворларида дарз мавжудлигидан дарак беради. Аккумулятор бакининг ташқи деворлари ҳам шундай кетма-кетликда синалади, бунда бак электролит билан тўлдирилган идишга туширилади.
Аккумуляторнинг ток ўтказувчи қисмларини актив қаршилигини аниқлаш. Бу операсияни нуқсонлари бўйича саралаш, масалан, тармоқлар орасидаги қисқа туташувлар, симларнинг узилишини аниқлаш, янги чулғамлар ва қаршиликларнинг ўрамини ҳосил қилиш каби бажариш мумкин.
Актив қаршиликни омметр билан аниқлаш, қаршиликни аниқлашнинг энг осон усули ҳисобланади. Бунда қаршиликни омметр билан ўлчаб, сўровнома маълумотлари билан солиштирилади. Агар текширилаётган чулғамнинг қаршилиги меъёрдан анча кичик ёки нолга яқин бўлса, тармоқлараро қисқа туташув борлигидан дарак беради. Чулғам қаршилиги унча катта бўлмаса, омметрнинг ўлчаш аниқлиги етарли бўлмайди.
Ток ўтказувчи қисмнинг қаршилиги солиштириш усулида волтметр билан аниқланиши мумкин. Бунинг учун волтметрга кетма-кет схемада кўрсатилгандек қиймати маълум бўлган назорат қаршилиги уланади.
Ток ўтганда волтметр билан ток ўтказувчи қисм қисмаларидаги ва қаршиликлардаги кучланишнинг пасайиши ўлчанади, чунки кучланишнинг пасайиши қаршиликка пропорсионал ўзгаради



Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish