Тошкент Давлат техника



Download 0,6 Mb.
bet64/156
Sana13.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#787950
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   156
Bog'liq
2 5238236135330683012

14.3. Стартерларни таъмирлаш
Стартер тўрт қутбли кетма-кет уйгонадиган ўзгармас ток электр двигатели ҳисобланади. Стартер томонидан истеъмол қилинадиган ток аккумулятор батареясининг, электр занжирининг қаршилигига ва якорнинг айланишлар частотасига боғлиқ. Масалан «Кировец» тракторининг стартёри СТ-103 24 В номинал кучланишда ва 1200 мин-1 валнинг айланишлар частотасида 7 кВт қувват ҳосил қилади. Якор ва статор чулғамининг ўтказгичларининг катта кесимга ва нисбатан кичик узунликка эга бўлиши натижасида стартер жуда кичик қаршиликка эга. Шунинг учун ҳам уни улаш пайтида, ҳамда якорнинг тўлиқ тормозланишида, юргизиб юбориш токи катта қийматларга этади (1200-1500 А гача), бу эса уз навбатида дизелнинг тирсакли валини айлантирилишини осонлаштиради, якорнинг салт юриш токи 90-110 А гача пасаяди Стартерлар принсиплари бўйича якка схемага эга, уни уч қисмга бўлиш мумкин: электродвигател, электромагнит реле ва илдирувчи механизм.
Статерлар бир бирларидан озиқланиш кучланиши, салт юришда ва тўлиқ тормозлаш режимидаги истеъмол қиладиган токи, қуввати, габарит ўлчамлари, массаси ва конструктив хусусиятлари бўйича фарқ қилади.
Масалан СТ-352Д стартери ёки узаро алмашувчан бўлган СТ-352Б стартери ЮМЗ-6Л ва Т-150К тракторларининг юргизиб юборувчи двигателларига ўрнатилади. Бироқ стартери СТ-326Б СТ-352Д стартеридан қуввати ва ёнаки коллектори мавжудлиги билан фарқ қилади. СТ-103 стартери бошқа стартерлардан шестернялари уз-ўзидан ажраладиган пружинали илиш механизмининг тузилиши билан фарқ қилади.
Статернинг носозликлари. Дизел тирсакли валининг секин айланиши, аккумулятор батареяларининг зарядсизланиши, батарея кабелларининг сиққичларини ёки келтирувчи симларнинг учликларини оксидланиши натижаси ҳисобланади.
Батарея сиққичлари оксидланганда, унинг сиртида оқ рангдаги қургошин оксиди ҳосил бўлади, у ток ўтказмайди, кучланишни пасайиши содир бўлади, бу статерни ишлаш шароитига ва дизелни юргизиб юборишига салбий таъсир кўрсатади.
Статор ёки якорнинг чулғамларида тармоқлароаро туташув бўлса, коллектор ва шчёткаларини ифлосланиши ёки мойланиб қолиши стартернинг ишига ва қувватига сезиларли даражада таъсир кўрсатади.
Статернинг электромагнит релесини вал айланмасдан даврий равишда уланиши ва узилиши статерга бериладиган кучлашнинг этарли эмаслигини кўрсатади. Агар статер ишлаб, дизелнинг вали айланмаса, бу илдириш механизмининг носозлигини (ўзиш муфтасининг роликларини шатаксирашини) кўрсатади.
Стартер уланганда уни гижиллаши илдириш механизмини ва электромагнит релесини ростланганлигини бузилганлигини кўрсатади.
Ушбу ҳолда стартер якорини айланишини бошланиши илдириш механизми шестерняси дизелнинг маховиги гардиши билан илашмага киришдан вақтлироқ содир бўлади.
Стартер якори айланмасдан илдириш механизмининг электро-магнит релесини ишлаб кетиши, реленинг контактларини куйганлигини кўрсатади.
Агар контактлар куйган бўлса (бу нуқсон реленинг кўпроқ тарқалган нуқсони ҳисобланади), ток статернинг чулғамига келмайди ёки келса ҳам унинг қиймати жуда кичик бўлади.
Бу носозликни бартараф этиш учун реленинг қопқоги олинади, контакт болтлари бўшатилади ва контакт диски чиқариб олинади. Уни контакт болтларига нисбатан бошқа томони билан ўрнатилади, донтакт диски 1800 бурилади ёки металлнинг куйган излари кетгунга қадар эгов билан тозаланади.Дизелнинг тирсакли вали айлантирилганда стартерда бегона шовқин ёки гижиллаши эшитиб текширилади.
Ушбу белги якорни сирпаниш подшипникларининг втулкаларини ейилганлиги ёки якор валининг эгилиши натижасида статорнинг бошмоқларига тегишини кўрсатади.
Дизел юргизилгандан сўнг стартерни ажралмаслиги РС502 юргизиш релеси контактларини ёки илдириш механизмининг электромагнит релесининг контактларини куйганлигидан дарак беради.
Стартерларни трактордан ажратмасдан КИ-1093 олиб юрилувчи волтметр ёрдамида текширилади. Стартерни аккумулятор батареясини «плюси» билан текшириш учун стартерга борувчи сим чиқариб олинади, батареяни плюс чиқишига волтамперметр комплектига кирувчиолинадиган шунт Ш кийгизилиб, уни асбобга уланади.
Трактор юқори узатмага уланади («Кировец» тракторларидан ташқари) ва у пухта тормозланади. Ёнилгини узатиш тўхтатилганига ишонч ҳосил қилиб, стартер 5-10 с юргизилади ва волтметр ва амперметрнинг кўрсатиши кузатилади. Текширишда кучланишнинг қийматлари паст бўлса, аккумулятор батареясининг зарядсизланганлигини ёки унинг носозлигини кўрсатади. Стартер томонидан истемол қилинадиган токнинг камлиги, унинг ташқи занжиридан ўтувчи қаршиликларнинг (электромагнит реле контактлар гуруҳи, чиқиш клеммалари) кўплиги тўғрисида маълумот беради.
Стартер томонидан истеъмол қилинадиган токнинг катталиги якор ёки стартер чулғамларининг тармоқлараро туташуви борлигини кўрсатади, якор вали подшипникларида мойнинг бўлмаслиги ёки уни қуюқлашиб қолиши ва б.
Агар текширилганда якор айланса, бу илдириш механизмида носозлик борлигини кўрсатади. Стартерда барча ҳолларда носозлик аниқланса у таъмирланади.
«Кировец» тракторларининг СТ-103 стартери дизелнинг тирсакли валини тўлиқ тормозлаш режимида синалганда махсус мослама-пластина ёрдамида стопорланади. Ейилган деталларни алмаштириш мақсадида стартер техник экспертиза учун бўлакларга ажратилади. Дастлаб ташқи назорат билан электромагнит релесининг чиқиш сиққичларини, контакт диск сиртларининг ишчи сиртларини, реле ва коллектор шчеткаларининг контакт болтларини, юритма шестерняларининг ҳолати аниқланади. Контакт дискининг ва болтларнинг ишчи сиртлари эгов билан тозаланади, ундан сўнг абразивли чарим билан шлифовкаланади. Шчёткани шчётка тутгичда қузголувчанлиги текширилади ва уларнинг баландлиги ўлчанади. Шчеткаларнинг баландлиги 10 мм дан кам бўлмаслиги лозим.
Шчёткалар шчётка тутгичда, пружиналарнинг сиқувчи учлари шчетканинг ўртасида эркин қузголиши лозим.
Якор токарлик дастгоҳининг марказига ўрнатилиб сердечникнинг тепиши текширилади. Якор коллектори сиртида эйлиш излари бўлганда, уни УКБ-Р-105 ёки токарлик дастгоҳида йўнилади. Йўнилгандан сўнг эса коллекторнинг ламеллари орасидаги изоляция 0,5-0,8 мм га (чуқурлаштирилади) фрезерланади. Коллекторнинг йўнилгандан кейинги минимал диаметри рухсат этилган қийматлардан кечик бўлмаслиги лозим.
СТ-362 стартери учун четки коллекторнинг қалинлиги 2,5 мм дан кичик бўлмаслиги лозим.
Шестерня тишларининг четларидаги ўйиқчалари (2 мм дан ортиқ бўлса) эговда тозаланади.
Агар стартер тракторда синалганда, юритма шестерняси сирпанса, илдириш механизми йиғилганда, илаштириш механизми йиғилган ҳолда алмаштирилади. Статорнинг чулғамларида тармоқлараро туташув бўлса, у олиб юриладиган КИ-959 дефектоскопи билан текширилади. Статорнинг чулғамини «Корпус» га туташуви 220В лик назорат лампаси ёрдамида текширилади. Якор чулғамининг тармоқлараро туташуви ёки «Копус» га туташуви, чулғамнинг узилиши Э-202 (ППЯ-533) асбобида текширилади.
Стартер йиғилганда вкладиш ўрнатиладиган шлисалик қисм ва якор буйни ЦИАТИМ-201 ёки машина мойи билан мойланади.
Махсус шайба билан ўрнатиладиган якор вали ва қопқоқнинг чети орасидаги ўқ бўйича силжиш ростланади, унинг қиймати 0,15-0,20 мм атрофида бўлиши керак.
Зарурият тугилса юритма шестерняси ва таянч ҳалқаси орасидаги тирқиш ростланади. Текшириш учун назорат лампасининг бир учи реле чулғамининг чиқиш клеммасига бирлаштирилади, иккинчи учи эса аккумулятор батареясининг «плюс» клеммасини бирлаштирувчи контакт болтига уланади. Юритма шестернясини назорат лампа ёнгунга қадар қўлда сурилади (реленинг контактлари уланган бўлади) ва шестерня ва таянч шайбаси орасидаги тирқиш ўлчанади. Унинг қиймати 2,0-4,0 мм атрофида бўлиши лозим.
Стартерлар йиғилган ҳолда КИ-968 ёки 532М назорат-синаш стендларида синалади. Стендлар стартернинг тормоз моментини ўлчаш учун махсус қурилмага эга. КИ-968 стенди мездалик манометрик қурилмага эга, унинг диафрагмасига стартернинг юритма шестернясидан қурилманинг тишли ричаги орқали келтирилган куч таъсир қилади.
Дастлаб стартерни салт юриш режимида, сўнг эса тўлиқ тормозлаш режимида синалади Электростартерли юргизиб юбориш тизимига Эга бўлган МТЗ-80 тракторларининг Электр схемасида РБ-1 блокировка релеси назарда тўтилган, у дизел юргизиб юборилгандан сўнг стартерни қайта уланишини олдини олади Блокировка релеси стартернинг бошқариш релеси занжирига қўшилган ва у тирсакли валнинг 700-1000 мин-1 айланишлар частотасидан бошлаб ўзгарувчан кучланиш берувчи генератордан ишлайди. Асбоб шчитидаги ёнувчи назорат лампаси стартерни бошқариш занжирига уланганлигини кўрсатади. Дизел юргизиб юборилгандан сўнг блокировка релеси ишлаб кетади ва назорат лампаси учади.
Агар дизел юргизиб юборилгандан сўнг шчитдаги назорат лампаси учмаса, у РБ-1 блокировка релесини носозлигини кўрсатади.
Стартернинг деталари, маховик гардиши синмаслиги учун, реленинг ишлаши даврий равишда текширилиб борилади. Текширишдан аввал реледан симлар узилиб, уларни КИ-1093 волтамперметрга уланади.
Дизел юргизилмасдан аввал, тракторнинг «массаси» уланади, волтамперметрни назорат қилиб, реостат билан секин реле сиққичларидаги кучланиш унинг контактлари ишлаб кетгунга (узилгунга) қадар оширилиб борилади. Асбоблар шчитидаги назорат лампаси учади. Релени ишлаб кетиш кучланиши 10 В дан катта бўлмаслиги лозим. 10 В да ишлаб кетиш даври якор ва ғалтак сердечниги ўртасидаги тирқиш 0,35-0,45 мм спирал пружинанинг тараглиги ҳисобига ростланади.



Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish