|
Носозликларни бартараф этиш
|
bet | 70/156 | Sana | 13.07.2022 | Hajmi | 0,6 Mb. | | #787950 |
| Bog'liq 2 5238236135330683012
Носозликларни бартараф этиш. Араткич-тақсимлагичдаги кўпчилик нуқсонлар уни махсус стенда синалганда аниқланади. Контактларнинг оралиқ қаршиликлари контактлардаги кучланишнинг пасайишига қараб текширилади. Текшириш натижалари эса уларнинг ҳолатини характерлайди.
Контакт ёпиқ бўлганда милливолтметр бўйича кучланишнинг пасайиши аниқланади, унинг қиймати 0,1 В дан катта бўлмаслиги лозим. Контактлар ойнали қумқогоз билан ёки юпқа ялпоқ надфил билан тозаланади. Волфрам контактларнинг ейилиши сезиларли бўлган ҳолларда улар алмаштирилади. Янги контактлар эса кумуш кавшар ПС-70 билан кавшарланади.
КИ-968 стендида ажраткич контактларнинг туташув ҳолатдаги бурчаги, улар ишлаётган пайтидаги токнинг ўртача қиймати бўйича аниқланади. Ажраткич контактларининг туташув ҳолатда бўлиш бурчаги 7+ 0,1° гача рухсат этилади.
Тирқиш ростлангандан сўнг динамометр орқали ажраткич ричаги пружинаси контактлари ажралишининг бошланиш пайтидаги таранглиги аниқланади. Кучсизланган ричаг пружинаси алмаштирилади.
Тақсимлагич даврийликка ва ўз вақтида тўхтовсиз учқун ҳосил қилишга синалганда кулачок, юритма валиги ва втулкаларнинг ейилиш даражаси аниқланади. Бунинг учун тақсимлагич катта кучланишли диск клеммасига уланади ва тақсимлагич валининг 200-250 айл/мин айланишлар частотасида учқунланишнинг тўғри содир бўлиши кузатилади. Агар синов натижалари қониқарсиз бўлса, дастлаб ҳаракатлантирувчи валикнинг кўндаланг силжиши текширилади. Агар кўндаланг йўналишда силжимаса, ейилган кулачок ва мис-графитдан ясалган втулкалар янгисига алмаштирилади.
Тақсимлагичнинг марказдан қочма ростлагичи ўт олдиришни илгарилатувчи бурчак қиймати бўйича текширилади. Ўт олдиришни илгариловчи бурчак градасияланган дискда, валнинг маълум айланишлар частотасида, учқун ҳосил бўлишнинг силжиши бўйича аниқланади. Агар унинг кўрсаткичлари меъёрдан четга чиққан бўлса, ростлагич пружинаси осмасининг стойкасини букиб ростланади. Стойкани айланиш ўқи томон букиб ўт олдиришни илгариловчи бурчак кичиклаштирилади, тескари томонга букилганда эса бу бурчак катталашади. Агар бундай ростлаш билан зарур бўлган ўт олдиришни илгариловчи бурчакни ҳосил қилиб бўлмаса, пружина янгисига алмаштирилади. Пружинани алмаштиришда шунга аҳамият бериш керак, улардан бирининг эластиклиги юқори. Бу пружина чўзмасдан қотирилади. Эластиклиги пастроқ бўлган пружинани тортиброқ қотириш лозим. Турли эластикликка эга бўлган пружиналарнинг қўлланилиши, ўт олдиришни илгариловчи бурчакни двигателнинг тезлик режимида ўзгаришига қараб ўзгартириш имконини беради.
Вакуум-ростлагичнинг ишлашини текширишдан аввал у герметикликка синалади.
Тизимнинг герметиклиги вакуум-насос томонидан ҳосил қилинадиган вакуумнинг пасайиши бўйича текширилади. Унинг герметиклиги диафрагмани ёки штуцер остидаги қистирмани алмаштириш йўли билан тикланади.
Вакуум-ростлагич юритма валининг маълум айланишлар частотасида ва вакуум-насос томонидан ҳосил қиладиган вакуумда текширилади. Градасия дискида учқун ҳосил бўлишининг силжиши бўйича вакуум ростлагичнинг тўғри ростланганлиги аниқланади.
Ўт олдиришни илгариловчи бурчак вакуум-ростлагични қотириш винти овал кесикларида силжитиш ва пружинанинг таранглигини, унинг четидаги шайбалар сонини ўзгартириб ростланади. Ундан сўнг тақсимлагич максимал айланишлар частотасида ва вакуум-ростлагич ҳосил қилган тўлиқ ўт олдиришни илгариловчи бурчакда ва вакуумсиз учқун ҳосил қилишнинг узлуксизлиги текширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|