2. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ 2.1.ТДШУ:
2.1.1.Таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича эҳтиёж мавжуд бўлган муассасаларга бириктириш;
2.1.2. Маъсул кафедра томонидан малакавий педагогик амалиёт тартиби билан таништириш мақсадида педагог-методист ва амалиётчи-талабаларга анжуман ташкил этиш;
2.1.3. ТДШУ “Қабул қилувчи муассасага” ўқув режа ва дастурларини танишиш учун тақдим этиш;
2.1.4. Амалиётчи-талабани малакавий педагогик амалиёт даврида амалиёт дастурида белгиланган вазифаларни тўлиқ бажаришини назорат қилиш;
2.1.5. Малакавий педагогик амалиёт тугагандан сўнг масъул кафедра мудири ва профессор-ўқитувчилари ўрнатилган тартибда амалиётчи-талабадан ҳисобот қабул қилиб олиш.
2.2. “Қабул қилувчи муассаса”:
2.2.1.ТДШУнинг ўқув режа ва дастурлари билан танишиш;
2.2.2.ТДШУнинг таълим йўналиши ўқув режасига мувофиқ амалиётчи талабанинг малакавий педагогик амалиётини ўтказишга шароит яратиш;
2.2.3.Амалиётчи-талабани таълим муассасасини ўқув фанлари дастурлари ҳамда дарсликлари билан таништириш;
2.2.4. Амалиётчи-талабага малакали мутахассисларни бириктириш;
2.2.5.Амалиётчи-талабаларни тарбиявий ишларни ўтказишга тайёрлаш ва ўз тажрибаларини уларга ўргатиш;
2.2.6. Амалиётчи-талабаларни малакавий педагогик амалиётга қатнашишини назорат қилиш ва ўрнатилган тартибда баҳолашни амалга оширилади.
2.3. “Амалиётчи-талаба”:
2.3.1.Таълим йўналиши ўқув режасида белгиланган малакавий педагогик амалиётни “Қабул қилувчи муассаса”да ўташи;
2.3.2.Малакавий педагогик амалиёт даврида амалиёт дастурида белгиланган вазифаларни тўлиқ бажариши;
2.3.3.Малакавий педагогик амалиёт тугагандан кейин маъсул кафедра мудири ва профессор-ўқитувчиларига ўрнатилган тартибда ҳисобот топшириши;
2.3.4. Қабул қилувчи муассасанинг ички тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилиш.
3. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ 3.1.ТДШУ:
3.1.1.Битирувчини Ўзбекистон Республикасининг юқори малакали педагогик кадрлар тайёрлашга оид ҳуқуқий-меъёрий хужжатлар талабалари асосида мутахассис этиб тайёрлаш;
3.1.2. Битирувчини замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш ва мутахассислиги бўйича чет эл адабиётларидан фойдалана оладиган мутахассис этиб тайёрлаш;
3.1.3. Битирувчида йўналиши бўйича таълим стандартларини, ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш малакасини шакллантириш;
3.1.4.“Қабул қилувчи муассасага” амалиётчи талаба тўғрисида тегишли маълумотлар бериш;
3.2. “Қабул қилувчи муассаса”
3.2.1. ТДШУ ўқув режасига мувофиқ ___ Таржима назарияси ва амалиети: япон тили______
(таълим йўналиши номи)
_________________________________________ таълим йўналиши талабаларининг малакавий педагогик амалиётини ўтказишга шароит яратиш, “Қабул қилувчи муассаса”нинг илғор педагог-ходим ва муассаса психологидан иборат таркиб бўйича ўқув, илмий ҳамда методик ёрдам кўрсатилишини йўлга қўйиш;
3.2.2. Амалиётчи-талабани малакавий педагогик амалиётига қатнашишини назорат қилиш ва ўрнатилган тартибда амалга ошириш;
3.2.3. Битирувчини ОТМни тамомлагандан сўнг мутахассислик бўйича бўш (вакант) иш жойи бўлган тақдирда ўрнатилган тартибда тегишли мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш.
3.1. “Амалиётчи-талаба”:
3.3.1. Ўз мутахассислиги бўйича малака тавсифномасида назарда тутилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг юқори малакали педагогик кадрлар тайёрлашга оид ҳуқуқий-меъёрий хужжатлар талаблари асосида мустақил фаолият олиб бориш учун билим ва малакага эга бўлиши;
3.3.2.Малакавий педагогик амалиёт даврида “амалиётчи портфолиоси”ни мунтазам юритиб бориш лозим.