Лойиҳалаш жараёнларининг асосий принциплари, босқичлари Лойиҳаловчиларнинг автоматлаштирилган иш ўрни



Download 380,93 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi380,93 Kb.
#159622
  1   2
Bog'liq
Лойиҳалаш жараёнларининг асосий принциплари


  1. Лойиҳалаш жараёнларининг асосий принциплари, босқичлари.

  2. .Лойиҳаловчиларнинг автоматлаштирилган иш ўрни.

  3. Лойихаловчи САD-амалий дастурлари билан танишиш(AutoCAD, Роwer Рoint, Соrеl Drаw дастурий пакетлари).

  4. Solid Edge дастурида двигател лойихалаш.

Компьютер технологияларининг жадал суръатлар билан ривожланиши уларнинг лойиҳалашнинг автоматлаштирилган тизимларидаги ўрни ва аҳамиятини белгилаб беради. Бундай тизимлар дастур ва жиҳозлар ва воситалардан иборат бўлиб, уларнинг асосий вазифалари конструктор ёки лойиҳачининг мураккаб ва кўп вақтни талаб этувчи ишларини автоматлаштиришдан иборат. Бунда буюмнинг чизмаларини тайёрлашдан тортиб, то лойиҳани оптималлаштиришгача бўлган барча ишлар компьютер зиммасига юклатилади. ЛЖА тизими муҳандиснинг иш фаолиятини кескин ошириш билан бирга унга янги технологик имкониятларни тақдим этади. Ҳозирги кунга келиб конструкторлик бюроси ишининг натижаси компьютер учун тузилган дастурлар бўлиб, улар автоматик линиялар, роботлар тизими ёки рақамли дастурлар билан бошқариладиган станок ( дастгоҳ) ларнинг ишини бошқармоқда.


Лойиҳа ишларини атоматлаштириш тизимини фаолиятини таъминлаш учун амалий дастурлар пакети (мажмуаси)ни ишлаб чиқиш керак бўлади. Бундай дастурлар пакетини икки турга бўлиш мумкин. Биринчи турдаги дастурлар амалий характерга эга бўлиб, уларга қуйидагилар киради:
- аниқ конструкциянинг ҳисоб-китоби;
- мураккаб тугунларни ҳосил қилиш (компановкаси) ва ш.ў.
Иккинчи турдаги дастурлар универсал характерга эга бўлиб, уларнинг биринчи турдаги ҳар қандай дастурга илова тариқасида ишлатиш мумкин бўлади. Бундай дастурлар ҳисоблаш математикасининг усуллари (алгеьраик ёки дифференциал тенгламаларнинг сонли ечимини топиш, функцияларни миниммаллаштириш, интерполяциялаш ва ҳ.к.)ни амалга ошириш билан бирга , чизма (тасвир)ларни ҳосил қилиш, уларни дисплей (монитор) экранига ва плоттерда чиқариш ишларини ҳам бажаради.
Умуман олганда ЛЖА ишларини амалга оширишда уларни дастурлар билан таъминлашдан кўзланган мақсадлар асосан иккита бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
- ишлаб чиқарилаётган объектларнининг геометрик характеристикаларини аниқлаш ва уларни ёзиш;
- объектларнинг мукаммал (oптимал) характеристикаларини танла олишда уларнинг ҳаракат (иш) жараёнларини аниқлаш ва алгоритмлар тарзида ёзиш.
Шунга кўра ЛЖАнинг дастурлаш таъминотини шартли равишда икки қисмга бўлиш мумкин:
1. Геометрик моделлаштириш дастурлари.
2. Функционал моделлаштириш дастурлари.
Геометрик дастурлашда эгри чизиқ ва сиртларни ясаш алгоритмлари ва дастурлари муҳим ўринга эга бўлса, функционал моделлаштиришда эса тенгламаларнинг сонли ечимини таъминловчи дастурлар асос бўлади.
ЛЖАда тижорат мақсадида ишлатиладиган замонавий график дастурлар пакети (AutoCAD, CorelDRAW, 3D MAX) ёрдамида асосан буюм (детал)ларни геометрияси асосида тақдим этиш асосий мақсад қилиб қуйилган. Буюм (детал)ларнинг техник характеристикаларини баҳолаш ва оптималлаштириш эса ҳисоблаш дастурлари ёрдамида бажарилади.
ЛЖА билан юқорида таъкидланган ҳисоблаш дастурлари орасидаги ўзаро узвий боғланишга эришиш айни муддао ҳисобланади. Чунки ЛЖА тизими фойдаланувчилар учун буюм ёки унинг бир бўлагининг геометрик характеристикаларини ифодалашда турли хилдаги баъзи элементлардан фойдаланиш ҳамда ҳисоблаш натижаларини график усулда тақдим этиш имкониятини беради. Бироқ бундай боғлиқликни амалга ошириш учун бирмунча ноқулайликлар мавжуд. Масалан, объект (буюм)ларни геометрик тақдим этиш тизими универсал (ҳар доим имкони мавжуд) бўлса, унинг ишлаши (ҳаракатланиши) ва физик хусусиятлари, буюнинг турига боғлиқ бўлиб, у бир неча фанларни (механика, термодинамика, электр ва ш.ў.) ҳам жалб қилишга тўғри келади.
Компьютер графикасининг технологик жараёнларидаги аҳамияти жуда муҳим ҳисобланади. Чунки детални рақамли бошқарув дастгоҳ (станок)ларда тайёрлашда, унинг ташқи қиёфаси, ўлчамлари ва бошқа геометрик характеристикалари ҳақидаги маълумотлар компьютерга киритилиб, улар орқали кескичларнинг ҳаркатини бошқариб боради.
Шундай қилиб, тўла ишонч билан шуни таъкмдлаш мумкинки, ҳар қандай ЛЖА тизимининг асоси – лойиҳаланаётган буюмнинг ташқи геометрик шаклини тавсифловчи ва ҳосил қилувчи график дастурлар (AutoCAD, CorelDRAW, 3D MAX) пакетлари ҳисобланади.
Лойиҳалаш жараёнларини автоматлаштиришнинг асосий вазифаси, принцплари ва босқичлари.
ЛЖАнинг асосий вазифаси-илмий техника ва ташкилотчиликнинг охирги ютуқларини ҳисобга олган ҳолда янги замонавий, сифатли ва рақобатбардош маҳсулотни ишлаб чиқаришга хизмат қилишдан иборат.
Умуман олганда ЛЖА-бу автоматлаштирилган лойиҳа тизими(русча САПР) билан узвий боғланган ҳолда ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида ишлатилади. Бу соҳалар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  1. Лойиҳалаш - бунда лойиҳалаш ҳисоблари, ишчи жараёнларни моделлаштириш,

юритма ёки механизмларнинг статик ва динамик параметрларини, иссиқлик режимларини баҳолаш каби ишлар бажарилади

  1. Конструкторлаш – деталларнинг икки ва уч ўлчамли фазода конструкциялаш, юритма ёки механизмларни уни ташкил қилувчи деталлар(шу жумладан стандарт деталлар ҳам) дан йиғиш, деталларнинг ишчи чизмаларини тайёрлаш, текшириш каби ишлар бажарилади.

  2. Ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни - деталларни ишлаб чиқариш учун керак бўлган технологик карталар тузиш, дастурлар орқали бошқариладиган дастгоҳ(станок)лар учун вазифалар тайёрлаш, технологик жараёнларни вақтнинг реал масштабида бошқариш ишлари.

  3. Стенд синови – синов стендлари схемасини лойиҳалаш ва чиқариш режимларини ҳисоблаш ва бошқариш; синов натижаларини таҳлил қилиш ва керакли тавсиялар киритиш.

Лойиҳалаш жараёнлари асосан қуйидаги босқичлардан иборат:

  1. Тайёрловчи босқич – маҳсулотнинг қўлланиш соҳаси, ишлатилиши ва ишлаб чиқаришдаги ўрнини ўрганиш. Техник топшириқларни ишлаб чиқиш, маҳсулотнинг қўлланиши теўник тавсифлар, ишлатиш шароитлари ва сақлаш ҳақидаги маълумотларни тайёрлаш.

  2. Эскизли лойиҳалаш – техник топшириқ талабларига мувофиқ маҳсулотни ишлаб чиқариш имкониятлари аниқланади. Бунда маҳсулотни ишлаб чиқариш учун керакли қурилмаларнинг таркиби ва сони аниқланади.

  3. Техник лойиҳалаш – маҳсулот ва унинг қисмларининг ишлаш принцпларини таҳлил қилиш, техник тавсифларини аниқлаштириш, маҳсулотнинг ҳамма қисмларининг ўзаро ҳаракатларини мослаштириш, уларнинг ишлаб чиқариш технологиясини тайёрлаш каби ишлар бажарилади.

  4. Ишчи лойиҳалаш – маҳсулотни доимий (серийный) ишлаб чиқариш учун технологик ускуналар ва жиҳозларни тайёрлаш амалга оширилади.

Лойиҳаловчи CAD –амалий дастурлар билан танишиш.
AutoCAD дастури ҳақида умумий маълумотлар.
AutoCAD – бу жуда кенг имкониятларга эга бўлиб икки ва уч ўлчовли конструкциялаш билан боғлиқ бўлган чизма ишларини автоматлаштирувчи кучли график дастурдир. Унинг ёрдамида нафақат деталнинг чизмаларини, балки конструкциялаш масалаларини ҳам ҳал қилиш имкониятига эга бўласиз.
Архитекторлар, мухандислар ва бошқа мутахасислар мазкур дастур ёрдамида турли хилдаги маҳсулотларни яратиш, уларнинг чизмаларини кўриш, печать қилиб чиқариш ва бошқа лойиҳаларда улардан фойдаланиш, чизмаларни ўзаро алмаштириш каби ишларни сифатли ва тез бажаришлари мумкин бўлади.
AutoCAD амалий дастури 1982 йилда Autodesk компания ходимлари томонидан яратилган бўлиб, у мунтазам равишда такомиллашмоқда ва турли версиялари пайдо бўлмоқда. Бугунга келиб AutoCAD 2009 версияси фойдаланувчиларга тақдим этилди.
AutoCADнинг бирор версияси ёзилган компакт-дисклар инсталляция қилингандан кейин 30(эскироқ версиялари кўпроқ) кун ичида ишлаш имкониятига эга бўлади(тижорат мақсадида).

Download 380,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish