Тошкент давлат педагогика университети обидова гулмира кузибаевна


Тадқиқот натижаларининг апробацияси



Download 215,5 Kb.
bet6/9
Sana21.02.2022
Hajmi215,5 Kb.
#25942
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
дисертация

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Диссертация тадқиқоти натижалари 2 халқаро анжуманда ва 2 та республика анжуманларида муҳокамалардан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон килинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича 18 та илмий иш, шулардан 1 та монография, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола, шундан, 5 таси республика ва 2 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссер-тациянинг ҳажми 158 бетни ташкил этган.


ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ


Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, шунингдек, объекти ва предмети тавсифланган, республика фан ва технологиялари ривожланишининг муҳим йўналишларига мослиги кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги, амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг ишончлилиги, илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларнинг амалиётга жорий қилиш, нашр этилган ишлар ва диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг “Таълим жараёнида экологик маданиятни шакллантиришни назарий-методологик асослари” деб номланувчи биринчи бобида педагогика фани контекстида “экологик маданият” ни мазмун моҳияти; дунёнинг ривожланган мамлакатларида таълим технологияларида экологик маданиятни шакллантириш турлари; инглиз тили соҳалари бўйича табиий фанлар йўналишларда инглиз тилини ўқитиш жараёнида таълим жараёнини эколизациялаш гуманизация, ва интеграция масалалари очиб берилган.
“Маданият” сўзи лотинча “cultural” сўзидан келиб чиққан ва тарбия, ўзлаштириш, ривожланиш, эъзозлаш маъноларини билдиради. Бундан ташқари, маданият тарихий нуқтаи назардан – инсон ва жамиятни маълум ривожланиш даражаси, кишилар ҳаёти фаолиятини ташкиллашувининг турлари ва шакллари, улар томонидан яратилган моддий ва маънавий қадриятлар ҳисобланади. Экологик маданият - жамият ривожланишини уни табиий муҳит билан бирлигини таъминлашидир. Экологик маданият ўз ичиига экологик билимларни, хавфсиз ва технологик фоалиятда табиий мувозанатни мувофиқлаштириш, меъёр ва қадриятлар, кўникмалар, ҳиссиёт ва туйғуларни кишиларнинг барча фаолият тизимида тарқалишидир.
Шахс экологик маданияти ўзида қуйидаги компонентларни мужассам-лаштирган: мотивацион; аксиологик; гностик; этик; оператив-фаоллик; эмоционал-руҳий. Мутахассисни экологик тайёргарлигини шаклланиш жараёнини учта асосий босқичларга (монопредметик; тизимли-предметик; экогуманитар) ажратиш мумкин.
Дунёдаги турли мамлакатларда экологик таълимни назарий асосларини кўриб чиқиш шуни кўрсатадики, уни категориал аппарати (мақсади, вазифалари, принципиал ҳолатлар) бутун замонавий педагогика фанининг ривожланишига таъсир кўрсатувчи дунёвий жараёнларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиб (глобал муаммолар, умуминсоний қадриятлар), шунингдек муҳим ижтимоий-маданий ва иқтисодий, геосиёсий ва миллий аҳамиятга эгадир. Ушбу ҳолат табиат ва унинг ресурсларига бўлган истеъмолчилик маданияти муносабатларини қайта кўриб чиқишни зарурияти ўта муҳимлиги, таълим олувчиларда ташқи муҳит, унинг ҳолатига нисбатан жавобгарликни ҳис этишга асосланган сифат жиҳатдан янги типдаги экологик хулқни шакллантириш вазифалари билан боғлиқдир. Ушбу вазифалар ўзида аҳлоқий-этик компонентларни шахсни табиат билан муносабатини тартибга солиш, ижтимоий-табиий муҳитни унинг турли (маҳаллий, минтақавий, глобал) даражадаги экологик ҳолатига нисбатан жавобгарликни ҳис этиш руҳида тарбиялиш киради.
Экологик тарбияни глобал таълимнинг компонентларидан бири деб қараш мумкин. Планетамизнинг экологик ҳолати умумбашарий қадриятлар ва манфаатлар рўйҳатига киради. Глобал таълим миллий чегарадан ташқаридаги турли хил тизимлардаги (экологик, маданий ва бошқа) муаммо ва масалаларни ўзаро боғлиқлигини ўрганишни мақсад қилади. Ушбу таълимнинг энг асосий ғояларидан бири экологик ҳалокат хавфини солувчи инсон ва табиат ўртасидаги айроликни енгиб ўтишдан иборатдир.
Бўлажак мутахассисларда экологик маданиятни шаклланиши лаёқати гуманизация ва интегративлик тамойилларига асосланиши лозим. Интегративликнинг асосий хусусияти аввал мустақил фаолият олиб борган қисмларни бир бутун гармоник бирлашишидан иборат. Интеграция лаёқатни билимнинг бир соҳасидан бошқа бир соҳасига ўтишига имкон беради. Экологик лаёқат интеграцияси фанлараро тушунчалар, яъни “инсонни ўраб турувчи ташқи муҳит”, “инсон саломатлиги”, “экологик хавфсизлик” кабилар асосида амалга ошиширилиши мумкин.
Чет тилини ўрганишда ҳозирги замон талабаси учун муҳим аҳамиятга эга бўлган барча муаммоларни (шу жумладан экологик) кўриб чиқиш лозим ва зарурдир. Экологик муаммоларни кўриб чиқиш, инсон ва табиатни ўзаро таъсири, табиат мухофазаси ва ресурсларни асраш масалалари инглиз тилини ўрганишда талабаларни қизиқишини орттиради, уларнинг луғавий заҳирасини бойитади ва фаол мулоқотга чорлайди. Чет эллардаги экологик муаммолар билан танишиш уларни бизнинг мамлакатимиздаги экологик вазиятлар билан таққослаш, эришилган маълум ютуқларни, айниқса Ўзбекистон Республикасида экологик мувозанатни сақлаш ва барқарорлигини таъминлаш борасида эришилаётган ютуқларни кўришга имкон беради. Шунингдек, бошқа яъни экологик муаммоларга глобал қарашни шакллантириш масаласи ҳал этилади. Табиий фанлар йўналишлари талабаларида чет тили дастурларига “таълим ва тарбия мақсадлари” ва “бошқа тиллар билан мулоқот” ни амалиётга татбиқ этишга эътибор қаратиш зарур.
Экологик таълимда маълум педагогик технологиялар, айнан “муаммоли ўқитиш”, ўқитишнинг коммуникатив технологияси”, “модулли ўқитиш” ва бошқаларни амалга ошириш мумкин.
Диссертациянинг “Инглиз тилини ўргатиш жараёнида табиий фанлар таълим йўналиши талабаларида экологик маданият асосларини шакллантиришда замонавий педагогик технологиялар ва интерактив методлар”деб номланган иккинчи бобидаолий таълим тизимида инглиз тилини ўргатиш жараёнида бўлажак мутахассисларда экологик маданиятни шакллантириш ва ривожлантиришнинг педагогик шароит, қонуният ва мезонлари; табиий фанлар йўналишларидаги талабаларни инглиз тилини ўргатиш жараёнида уларда экологик маданиятни продуктив ривожлантиришнинг вазифаси ва усуллари; табиий фанлар йўналишларда бўлажак мутахассисларни тайёрлашда инглиз тилини ўргатиш жараёнида экологик маданиятни шакллантиришнинг технологиялари кўрсатилган.
Табиий фанлар йўналишларда инглиз тилини ўргатиш жараёнида экологик таълим ва тарбияни эгаллаш натижасида талабаларда экологик онг ва тафаккурни ривожлантириш муаммоларни ўрганишда олий таълимни битирувчиларида экологик тафаккур ва маданиятни самаралироқ ривожлан-тириш жараёнига педагогик таъсир этувчи шароитни долзарб комплекс-ларини аниқлашга ҳаракат қилдик булар экологик маданиятни ривож-лантиришнинг асосий тамойилларини амалга ошириш; дунё манзарасини эмоционал-руҳий компонентларига таянган ҳолда, экологик ва бошқа табиатни муҳафазасига доир билимларни фаоллаштиришга интилиш асосида талабанинг ҳар кунлик ҳаёт фаолиятини тартибга солишни амалга ошириш; муаммоли, изланувчилик ва педагогик жараёндан етакчи бўлган эколого-педагогик ўйин тренингларини қўшган ҳолда ўқитишнинг ассоциатив тадқиқот усулларини қўллаш билан инсонни табиат, ўзи ва бошқа кишилар билан мунсабатларини аниқлашга имкон беради.
Биз турли хил илмий тадқиқотлар натижаларига таянган ҳолда олий таълимда инглиз тилини ўрганиш жараёнида талабаларни экологик маданият ва тарбиялашда аниқ маълум бир даражада маълум педагогик қонуниятларни ажратиб олдик. Бўлажак мутахассисларни экологик маданиятга тайёргарлик даражаси уларни назарий ва амалий олган билимларига шунингдек, уларнинг ҳаёт фаолиятига боғлиқ. Бўлажак мутахассисларни экологик маданиятга тайёрлаш жараёни ўзида талабаларга назарий, илмий-методологик, технологик, услубий лаёқатларни таъминлашни мужассамлаштирган. Бўлажак мутахассисларни экологик маданиятга тайёргарлик даражаси талабаларни турли хил фаолиятларга иштирок этишига боғлиқ бўлиши лозим. Қанчалик талабалар фаолияти турли туман бўлса, шунчалик уларни инглиз тили ва бошқаларда зарур лаёқатни шаклланиши даражаси юқори бўлади. Бундан ташқари ҳар қандай таълим муссасаларида талабаларни эколого-педагогик фаолиятга тайёрлашда, инглиз тилини ўрганиш қуйидаги мезонлар: ўқув жараёнига экологик модулни киритиш орқали “Чет тили” фанини экологизациялаштириш зарур бўлади. Ўқув усулига экологик модулни киритиш орқали “Чет тили” фанини модернизациялаштириш. Умумтаълим дастурларини вариативлигини кенгайтиришда инглиз тили бўйича дастурлар ишланмалари ёрдамидан фойдаланиш. Инглиз тили ва бошқаларда интеграллашган таълим амалиётини киритиш.
Тадқиқот натижалари кўпчилик талабалар (75% дан кўп) туман, шаҳар, мамлакат ва дунёдаги экологик вазият ҳақидаги ахборотларни таълим жараёнларидан ташқари бўлган воситаларидан оладилар, айнан телекўр-сатувлар орқали эса 38,6%, журнал ва газеталар орқали 32 %, шунингдек ота-оналаридан 17,6% ва тенгқур, дўстлари орқали 13,6%. Шу билан биргаликда 50% дан ортиқроқ талабалар янги экологик билимларни олишда таълим жараёнларини аҳамияти юқори эканлигини таъкидлаганлар. Шуни таъкидлаш жоизки, талабалар учун ахборотлар олишда энг асосий ўринда телевидение ва ўзининг кузатувлари натижасида шаклланган шахсий тажрибаси эканлигини билдирганлар. Инглиз тили машғулотларда экологик таълим қуйидаги вазифаларни ҳал этиш керак: 1) инсонни табиат билан ўзаро таъсири стратегияси билан биргаликда инглиз тилидан маълум бир лаёқат тизимини шакллантириш; 2) инглиз тилидан муҳим экологик тасаввурни шаклланиши, “инсон” – “жамият” – “табиат” тизимидаги ўзаро боғлиқлик. Ушбу тасаввур тизими табиат дунёсида содир бўлаётган воқеалар, инсонни табиий муҳитда ўзини тўғри тутишни англаш имконини беради; 3) инглиз тили машғулотларида инсонни табиат билан ўзаро таъсири, муҳим ҳаракат стратегиясини танлашга тайёргарлик ва унга ундовчи мотивлар, экологик мақсадга мувофиқлик нуқтаи назардан ҳаракати табиий муҳитга тўғри муносабатда бўлишни шакллантиради.
Табиий фанлар йўналишлариталабаларида инглиз тилини ўқитиш жараёнида экологик маданиятни шакллаштириш технологияси келтирилган.




















Download 215,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish