Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларининг табиий фанлар таълим йўналишларида чет тилини ўргатиш жараёнида талабаларда экологик маданиятни шакллантиришнинг асосларини аниқлаш ва улардан таълим жараёнида фойдаланиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
инглиз тилини ўрганишда экологик маданиятни шакллантиришнинг назарий-методологик асосларини аниқлаш;
табиий фанлар таълим йўналиши талабаларида экологик маданиятни шакллантириш ва ривожлантиришнинг педагогик асослари, мезон ва қонуниятларини аниқлаш;
инглиз тилини ўрганишда танланган мезонларга мос ҳолда, талабаларнинг экологик маданиятларини ошириш тизими, мазмуни ва омилларини аниқлаш ва уларни ташхислаш моделини такомиллаштириш;
инглиз тилини ўрганишда экологик таълим самарадорлигини таъминлаш бўйича махсус тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида табиий фанлар таълим йўналишларида инглиз тилини ўқитишда экологик маданиятни шакллантириш жараёни танлаб олиниб, унда Фарғона давлат университети, Наманган давлат университети ва Андижон давлат университетлари табиий фанлар йўналишларининг 260 нафар респондент-талабалари иштрок этган.
Тадқиқотнинг предмети табиий фанлар йўналиши талабаларига чет тилини ўргатишда экологик маданиятни шакллантириш тизимининг шакл, метод ва воситаларидан иборат.
Тадқиқотнинг усуллари психологик-педагогик таҳлил, тадқиқот муаммолари бўйича адабиётлар таҳлили, ўқув-услубий, маданий, лингвистик; меъёрий ҳужжатларни ўрганиш, анъанавий ва инновацион тажрибаларни ўрганиш ҳамда тизимлаштириш; педагогик лойиҳалаштириш; педагогик моделлаштириш; эмперик; анкета; суҳбат; тест усули; талабаларни ўқув ва ижодий фаолияти маҳсулининг таҳлили; натижаларни график тасвирлаш; тажриба-синов; диагностик ва математик – статистик таҳлил.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг инглиз тилини билиш даражасини аниқлаш мезонлари экологик маданиятни шакллантиришнинг ягона предметик, тизимли-предметик, экогуманитар (гуманитар фанларда экологик таълим) босқичларига урғу бериш асосида тизимли ёндашув (таҳлил, тадқиқ, кузатув) орқали ифодаланган;
экологик маданиятни шаллантириш технологиялари мотивацион ва аксиологик компонентлари Contact 1 (ўзаро мулоқот) тренинги орқали, гностик ва этик компонентлари Pinbord (фикрларни тизимлаштириш) техникаси орқали, оператив-фаоллик ва эмоционал-руҳий компонентлари SCORE (белги, сабаб, натижа, манба, самараси) интерфаол услуби орқали экологик таълимга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўргатишда экологик маданиятни ривожлантиришнинг интегратив тамойиллари (экологик терминология, экологик психология, экологик фаолият, экологик қадриятлар) экология, биология, география ва тиббий-гигиена фанларини ўқитиш жараёнида синхронизация (мослаштириш) ва корреляция (ўзаро боғланиш) асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг экологик билимларини ривожлантиришга йўналтирилган экологияга доир атамаларнинг мутахассислик фанларини ўқитишда коммуникатив ҳамда нутқ кўникмаларини ошириш жараёнидаги самарадорлиги аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |