Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижасида олинган илмий натижаларнинг ишончлилиги ишда қўлланилган методологик ёндашув ва усулларнинг мақсадга мувофиқлиги, ахборотлар базасининг расмий манбалардан олинганлиги, келтирилган таҳлил натижаларининг иқтисодий-математик усуллар воситасида асосланганлиги, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалда синовдан ўтказилганлиги ҳамда олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти мамлакат валюта сиёсати методологиясини ҳозирги замон талаблари ва инновацион ривожланиш мақсадларига мос равишда такомиллаштириш, ривожлантириш ва бойитишга хизмат қилиши билан белгиланади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан валюта сиёсатини эркинлаштиришнинг усул, услубиёт, тартиб, восита ва механизмларини янада такомиллаштириш юзасидан қабул қилинаётган қарорлар, дастурлар ва чора-тадбирлар режасини ишлаб
чиқишда ҳамда уларни амалга оширишда фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади. Шунингдек, тадқиқот натижаларидан «Халқаро валюта-кредит муносабатлари», «Халқаро валюта операциялари ва ҳисоб-китоблар»,
«Монетар сиёсат» ва «Макроиқтисодиёт» фанлари бўйича дарслик, ўқув дастурлари, ва услубий қўлланмаларни тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси валюта сиёсати методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
валюта сиёсатини халқаро стандартлар даражасида такомиллаш- тиришнинг янги концептуал асосларини ишлаб чиқиш; валюта курсини шакллантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли прогноз кўрсаткичларини аниқлашда ташқи савдо балансининг реал самарали айирбошлаш курсига нисбатан эластиклик кўрсаткичларидан фойдаланиш; пул-кредит ва валюта сиёсатининг молия бозори фаолиятига таъсири самарадорлигини янада ошириш мақсадида банк тизими амалиётига ҳисоб ставкаси, самарали фонд бозори операциялари ставкаси, репо ва бошқа фоиз ставкаларини жорий қилиш ҳамда валюта сиёсатидаги қонунчилик муносабатларини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2018 йил 29 майдаги №11- 03/167-сон, 2018 йил 10 августдаги №11-09/231-сон маълумотномалари). Мазкур таклифлар валюта сиёсатини либераллаштиришнинг устувор йўналишларини белгилаш, валюта курсини эркинлаштириш, валюта операциялари ҳажмини ошириш ва уларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш имконини берган;
жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш механизмларини такомиллаштириш, жисмоний шахсларнинг Visa Card, Master Card, Union Pay ва бошқа номдаги чет эл валютаси пластик карталаридаги маблағларини мамлакат ички пул айланмасига фаол жалб қилиш ва ундан самарали фойдаланиш мақсадида ушбу турдаги карталар маблағларини онлайн конвертация қилиш орқали республикамиздаги мавжуд йирик савдо ва хизмат кўрсатиш марказларида («Korzinka»,
«Makro», «Poytaxt» ва ҳ.к.) харидларни амалга ошириш шарт-шароитларини яратиш таклифи «Ўзбекистон Саноат-қурилиш банки» акциядорлик тижорат банки фаолиятида фойдаланилган («Ўзбекистон Саноат-қурилиш банки» акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил 30 июлдаги №04-27- 666/6326-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши тижорат банкларига валюта операцияларига самарали хизмат кўрсатиш ва уларнинг сифатини ошириш имкониятини яратган;
чакана савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш тизимида қулай тўлов хизматларини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш, жумладан, нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини мақбуллаштириш, улар ўртасидаги тафовутларга барҳам бериш, пластик карталар муомаласи билан боғлиқ ҳисоб-китоблар механизмида тўловлар узлуксизлигини таъминлаш; банк хизматлари оммабоплиги ва шаффофлигини янада ошириш ва ривожлантириш, шу жумладан, истеъмолчиларга кўрсатиладиган банк
хизматларининг холислиги, турфалиги, қулай ва тезкорлиги, кам харжлиги ҳамда хатарга тортилиш даражасининг пастлигини рағбатлантирувчи механизмларни такомиллаштириш таклифи «Hamkorbank» чет эл капитали иштирокидаги акциядорлик тижорат банки фаолиятида фойдаланилган («Hamkorbank» чет эл капитали иштирокидаги акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил 1 августдаги №931/15-0202-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши муомаладаги нақд пул муаммосининг бартараф этилишига, нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ўртасидаги тафовутларнинг барҳам топишига хизмат қилиб, бунинг натижасида нақд пул муомаласи билан боғлиқ операциялар ҳажми икки баробардан зиёд миқдорга ошган;
халқаро ҳисоб-китоблар тизимида рискларни камайтириш ва самарали рақобатлашиш мақсадида тижорат банклари операцияларининг барча йўналишларида халқаро ҳисоб-китоблар платформасига турдош ҳисобланган миллий тўлов тизими платформасини жорий қилиш таклифи
«Kapitalbank» акциядорлик тижорат банки фаолиятида («Kapitalbank» акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил 8 августдаги №12/00677-П сон маълумотномаси) ҳамда юридик ва жисмоний шахслар учун чет эл валютасидаги сингари халқаро пластик тўлов карталари ўрнини боса оладиган рақобатбардош миллий валютадаги халқаро тўлов карталарини жорий қилиш тўғрисидаги таклифи «Turonbank» акциядорлик тижорат банки фаолиятида фойдаланилган (АТБ «Turonbank»нинг 2018 йил 9 августдаги №11/04-410-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар тижорат банкларининг халқаро тўлов тизимларидаги рискларини камайтириш, уларга боғлиқлик даражасини оптималлаштириш, рақобатбардошлигини ошириш ва хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиши инобатга олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |