4-жадвал АҚШ доллари ва сўм валюта жуфтлигининг ARCH ва GARCH оиласи моделлари бўйича баҳолаш натижалари32(t-студент тақсимоти бўйича)
Кўрсаткичлар (Parameter)
|
ARCH (1)
|
GARCH/TARCH (1,1)
|
EGARCH (1, 1)
|
IGARCH (1, 1)
|
PARCH (1, 1)
|
𝜔
|
0.000132
|
8.21E-05
|
0.611132
|
1.074435
|
0.586964
|
(0.0000)
|
(0.0000)
|
(0.0000)
|
(0.4624)
|
(0.0000)
|
𝛼
|
1.111910
|
0.992913
|
0.182631
|
0.501512
|
0.809468
|
(0.0000)
|
(0.0000)
|
(0.0545)
|
(0.0000)
|
(0.0000)
|
𝛽
|
|
0.119848
|
0.802354
|
0.498488
|
0.183964
|
|
(0.0334)
|
(0.0000)
|
(0.0000)
|
(0.0082)
|
𝛼 + 𝛽 = 1
|
1.111910
|
1.112761
|
0.984985
|
1.00000
|
0.993432
|
ARCHLM Test
(ARCH effect), p-қиймат
|
(0.8206)
|
(0.9280)
|
(0.4567)
|
(0.0000)
|
(0.8275)
|
AIC
|
-2.490768
|
-2.501300
|
-2.488565
|
-2.569558
|
-2.499772
|
SC
|
-2.465607
|
-2.471107
|
-2.453339
|
-2.549429
|
-2.459514
|
HQ
|
-2.481190
|
-2.489807
|
-2.475156
|
-2.561896
|
-2.484448
|
Obs (кузатувлар)
|
969
|
969
|
969
|
969
|
969
|
жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, t-student тақсимоти бўйича АҚШ доллари ва сўм валюта жуфтлигининг тебраниш даражасини баҳолайдиган энг оптимал модель PARCH (1, 1) модели эканлигини кўрсатмоқда. Ахборот мезонларининг (Акаик, Шварц ва Ханнан-Куин) энг кичик кўрсаткичлари ушбу моделда акс этган.
жадвал маълумотларида Евро ва сўм валюта жуфтлиги курсининг тебраниш даражасини баҳолайдиган энг оптимал модель EGARCH (1, 1) модели эканлиги кўриниб турибди. Ушбу модель ҳам энг кичик ахборот мезонларини ўзида акс эттирган.
Амалга оширилган таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда ушбу валюталар жуфтлигининг курс тебранишларини қисқа муддатли (бир йиллик) прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилди. Хусусан, EGARCH (1, 1) модели бўйича АҚШ доллари ва сўм валюта жуфтлиги курсининг
32 E-views дастури асосида муаллиф ҳисоб-китоби. Бу ерда: AIC (Akaike information criterion); SC (Schwarz criterion); HQ (Hannan-Quinn criterion) ахборот мезонлари.
тебраниш даражаси кейинги бир йил давомида (2018 йил июлдан – 2019 июлгача) ўрта чегара оралиғида 8140 сўмдан 8690 сўмгача, қуйи чегара оралиғида 7750 сўмдан 8170 сўмгача, юқори чегара оралиғида эса 8530 сўмдан 9200 сўмгача тебраниши прогноз қилинди. Мазкур кўрсаткичларнинг Евро ва сўм валюта жуфтлиги бўйича тебраниш прогнозлари қуйидагича: EGARCH (1, 1) модели бўйича ўрта чегара оралиғида 8700 сўмдан 9400 сўмгача, қуйи чегарада 8310 сўмдан 8880 сўмгача, юқори чегарада эса 9100 сўмдан 9920 сўмгача тебраниши кутилмоқда.
5-жадвал Евро ва сўм валюта жуфтлигининг ARCH ва GARCH оиласи моделлари
бўйича баҳолаш натижалари33(t-студент тақсимоти бўйича)
Кўрсаткичлар (Parameter)
|
ARCH (1)
|
GARCH/TARCH (1,1)
|
EGARCH (1, 1)
|
IGARCH (1, 1)
|
PARCH (1, 1)
|
𝜔
|
0.000176
|
0.000110
|
-0.468974
|
-1.019067
|
-0.653546
|
(0.0000)
|
(0.0000)
|
(0.4624)
|
(0.0000)
|
(0.0000)
|
𝛼
|
1.098840
|
0.984716
|
-0.064298
|
0.421643
|
0.835495
|
(0.0000)
|
(0.0000)
|
(0.0000)
|
(0.0000)
|
(0.0000)
|
𝛽
|
|
0.119234
|
0.898291
|
0.578357
|
0.175388
|
|
(0.0372)
|
(0.0000)
|
(0.0000)
|
(0.0156)
|
𝛼 + 𝛽 = 1
|
1.098840
|
1.10395
|
0.833993
|
1.00000
|
1.010883
|
ARCH LM Test
(ARCH effect), p-қиймат
|
(0.8038)
|
(0.9451)
|
(0.9456)
|
(0.0003)
|
(0.8452)
|
AIC
|
-2.256998
|
-2.266808
|
-2.231609
|
-2.213641
|
-2.263764
|
SC
|
-2.231836
|
-2.236614
|
-2.196384
|
-2.193512
|
-2.223506
|
HQ
|
-2.247420
|
-2.255315
|
-2.218201
|
-2.205979
|
-2.248440
|
Obs (кузатувлар)
|
969
|
969
|
969
|
969
|
969
|
Инфляцион таргетлаш режими (ИТР) ўз мазмун ва моҳиятига кўра, монетар сиёсатнинг муҳим режимларидан бири бўлиб, нархлар барқарорлигига эришишда унинг мақсадли (таргет) кўрсаткичини белгилаб олиш ва ушбу кўрсаткични таъминлаш бўйича Марказий банк томонидан амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар тизимини ифодалайди34.
ИТРни жорий қилишнинг ривожланаётган мамлакатлар амалиётига хос хусусиятлари ва муаммолари бўйича Англия Марказий банки ҳузуридаги Марказий банклар тадқиқотлари маркази мутахассислари G.Hammond, R.Kanbur ва E.Prasadлар 35 томонидан олиб борилган изланишлар муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, муаллифлар ривожланаётган мамлакатларда
33 E-views дастури асосида муаллиф ҳисоб-китоби. Бу ерда: AIC (Akaike information criterion); SC (Schwarz criterion); HQ (Hannan-Quinn criterion) ахборот мезонлари.
34 Samarina A. and Haan J. Right on target: exploring the factors leading to inflation targeting adoption. Contemporary economic policy. Vol. 32, No. 2, April 2014. p.372; Laurens B., et al. The journey to inflation targeting: Easier said than done. The case for transitional arrangementsalong the road. IMF working paper. WP/15/136. June 2015. p.28.
35 Hammond G., Kanbur R., and Prasad E. Monetary policy challenges for emerging market economies. Global economy and development. Working paper No.36. August 2009. pp. 1-28.
ИТРни жорий қилиш билан боғлиқ асосий муаммолар қаторига пул-кредит тизимидаги трансмиссион каналларнинг (фоиз, валюта, коммуникация каналлари) такомиллашмаганлигини, пул-кредит кўрсаткичларини эконометрик моделлаштириш ва прогнозлаштириш методологиясининг такомиллашмаганлигини, иқтисодиёт субъектларининг иқтисодиётдаги ўзгаришларга тезкор реакция қилиш ва мослашишининг сустлиги (институционал ва коммуникация каналлари) ҳамда регулятор мустақиллигининг чекланганлигини киритишади.
Айнан ушбу муаммолар бугунги кунда Ўзбекистон амалиёти учун ҳам хос бўлган муаммолардир. Шу сабаб мазкур муаммоли масалаларни тизимли равишда ҳал этиш мақсадида регулятор томонидан комплекс чора- тадбирлар амалга оширилмоқда. Фикримизча, ушбу комплекс чора- тадбирларни амалга оширишда юқоридаги муаллифларнинг ИТРни жорий қилишда қайси валюта курси режимидан фойдаланиш кўпроқ самара бериши мумкинлиги юзасидан билдирган қуйидаги хулосаларига алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир:
а) инфляцияни таргетлаш ва бошқариладиган сузувчи валюта курси режими: ушбу режим жуфтлиги регуляторнинг валюта бозорига аралашувини юқорилигича қолдириши ва бу ИТРнинг мақсадли кўрсаткичларига салбий таъсир этиши мумкинлигини ифодалайди (Колумбия, Гана, Индонезия, Руминия, Тайланд каби ривожланаётган мамлакатлар амалиёти);
б) инфляцияни таргетлаш ва эркин сузувчи валюта курси режими: ушбу режим жуфтлиги регуляторнинг валюта бозорига аралашувини жуда паст даражада бўлишини ифодалайди (Австралия, Канада, Янги Зеландия, Мексика, Чехия, Венгрия, Польша, Швейцария каби давлатлар амалиёти). Аммо капиталлар ҳаракатининг тўлиқ очиқлиги шароитида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлардан (ташқи шоклардан) валюта курси барқарорлигини ҳимоя қилишда регулятор учун бирмунча мураккабликларни келтириб чиқариши таъкидланади;
в) инфляцияни таргетлаш ва бошқариладиган валюта курси режими: ушбу режим жуфтлиги молиявий ва институционал тузилмалар фаолияти яхши ривожланмаган ҳамда иқтисодиёт субъектларининг регулятор фаолиятига бўлган ишончларининг юқори даражада эмаслиги шароитида номинал «якорь» сифатида ўз аҳамиятига эга бўлиши мумкин;
г) сузувчи валюта курси режими ва монетар агрегатлар таргети: ушбу режим жуфтлиги молия бозори ривожланмаган шароитда монетар агрегатлардан таргет сифатида фойдаланишни ифодалайди (Бангладеш, Шри-Ланка, Танзания, Уганда, Замбия каби давлатлар амалиёти). Аммо ушбу режим кучли инфляция шароитида мамлакат иқтисодий ўсиш суръатларининг кескин пасайишига ҳам олиб келиши мумкинлигини инкор этмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |