Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва



Download 391,66 Kb.
bet13/39
Sana16.03.2022
Hajmi391,66 Kb.
#496208
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   39
Bog'liq
Бердиназаров-З.У.-Автореферат

расм. Экспорт ва импортнинг РСАКга нисбатан эластиклик коэффициенти21

  • расм. Экспорт товар таркибининг РСАКга нисбатан эластиклик коэффициенти22

  • 2-расм маълумотларидан кўриниб турибдики, 2000, 2002, 2012, 2014, 2017 ва 2018 йилларда экспортнинг ноэластиклик ҳолати кузатилган бўлса, 2000, 2002, 2009, 2010, 2015, 2017 ва 2018 йилларда импортнинг ноэластик ҳолати юз берган. Таъкидлаш жоизки, 2016 йилгача бўлган даврда экспорт ва импортэластиклик кўрсаткичларининг синхрон тарзда тебраниши, фикримизча, ташқи савдо алоқаларида мувозанатли ёндашув сиёсатининг олиб борилганлиги билан изоҳланади. Сўнгги икки йилдаги ҳолатни эса валюта сиёсатини янада либераллаштириш ва ташқи иқтисодий алоқаларни эркинлаштириш билан тавсифлаш мумкин.


    Амалга оширилган узлуксиз девальвация сиёсати экспорт товар таркиблари бўйича ҳам ноэластиклик ҳолатларини юзага келтириб чиқарди (3-расм). Хусусан, пахта толаси, хизматлар, кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар, қора ва рангли металлар экспортининг эластиклиги узоқ йиллар давомида 0,5 коэффициентдан паст даражада бўлган. 2014-2015 ҳамда 2018 йилларда эса деярли барча товарлар таркиби ноэластиклик аҳамият касб этган. Умуман олганда, таҳлил қилинган даврларда умумий экспорт ва импорт ҳажмининг РСАКга нисбатан ноэластиклиги кузатилиб, унинг кўрсаткичлари минус 0,5 коэффициентдан плюс 0,4 коэффициентгача диапозонда тебранган. Ушбу ҳолатни Маршалл-Лернер шарти бўйича баҳолайдиган бўлсак (шарт бўйича экспорт ва импорт эластиклик кўрсаткичлари бир коэффициентдан юқори бўлиши керак), ушбу кўрсаткичлар шарт талабларига мос келмайди ва амалга оширилган узлуксиз девальвация сиёсатининг самарасиз эканлигидан далолат беради.



    21 Тадқиқотлар асосида муаллиф ҳисоб-китоби.
    22 Тадқиқотлар асосида муаллиф ҳисоб-китоби.

    Мавжуд ҳолатни инобатга олган ҳолда тадқиқот ишида экспорт ва импорт алоқаларининг РСАКга нисбатан эластиклигини прогнозлаш бўйича методологик ёндашув таклиф этилган. Ушбу методологик ёндашув экспорт ва импорт эластиклигининг стандарт оғиш даражаларини дисперсия усулида аниқлашга асосланган. Таклиф этилган методологик ёндашув бўйича икки хил сценарий вариантларда валюта курсини прогнозлаш ишлаб чиқилди. Биринчи сценарий вариант беқарорлик ҳолатидаги прогноз кўрсаткичи бўлиб, унда 2016-2018 йиллардаги экспорт ҳажмининг пасайиш тенденцияси асос қилиб олинган. Иккинчи сценарий вариантда ижобий шок таъсирида 2017 йилдан бошлаб экспорт ҳажмининг йилига ўртача 2 фоизга тезкор ўсиши асос қилиб олинган барқарорлик ҳолатидаги прогноз кўрсаткичидир (2-жадвал).

    Download 391,66 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   39




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish