Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълимёкиилмий-тадқиқотмуассасасинингилмий-тадқиқотишларирежаларибиланбоғлиқлиги. Диссертация иши Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг илмий-тадқиқот ишлари режаси билан, хусусан, А-2-145 – «Барқарор иқтисодий ўсишни рағбатлантиришда ресурсларни самарали сафарбар этишни таъминловчи пул-кредит сиёсатини амалга ошириш механизмлари ва инструментларини такомиллаштириш» (2015-2017 йй. ), А-2-145 – «Миллий иқтисодиётнинг рақобатдошлигини ошириш шароитида банк секторини янада мустаҳкамлашнинг стратегик йўналишлари» (2015-2017 йй.) амалий тадқиқотлар давлат лойиҳалари билан боғлиқ.
Тадқиқотнингмақсади валюта сиёсати методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
валюта сиёсати методологиясининг назарий асосларини тадқиқ этиш орқали унинг концептуал асосларини ишлаб чиқиш;
валюта сиёсати ва макроиқтисодиёт ўртасидаги алоқадорликнинг назарий-услубий жиҳатларини бойитиш;
Ўзбекистон шароитида валюта сиёсати ва макроиқтисодиёт ўртасидаги алоқадорликнинг амалий жиҳатларини аниқлаш;
валюта сиёсати методологиясининг ҳуқуқий асосларинитаҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
валюта курси режиминазарияси ва амалиёти бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ва унинг Ўзбекистонга татбиқ этилиши юзасидан илмий-амалий хулосаларни шакллантириш;
Ўзбекистон шароитида валюта курси режимидан фойдаланиш амалиётини таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
валюта курсимоделларидан мамлакатимиз амалиётида фойдаланиш имкониятларини аниқлаш;
девальвация воситасининг макроиқтисодий кўрсаткичлар самарадорлигига таъсирини баҳолаш ва улар асосида прогноз кўрсаткичларни ишлаб чиқиш;
девальвация воситасининг монетар кўрсаткичлар самарадорлигига таъсирини таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
интервенция воситасининг валюта курси барқарорлигини таъминлашдаги услубий ёндашувларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
валюта курси тебранишларини эконометрик моделлар орқали баҳолаш ва прогнозлаштириш;
дисконт сиёсатининг халқаро тажрибасини Ўзбекистон шароитида қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ривожланган давлатларнинг инфляцион таргетлаш режимини Ўзбекистон шароитида қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.