Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва ўзбекистон республикаси банк-молия академияси



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/47
Sana16.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#496210
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
ozbekiston respublikasi valyuta siyosati metodologiyasini takomillashtirish

А.Ш.Бекмуродов 
Илмий даражалар берувчи илмий 
кенгаш раиси, и.ф.д., профессор 
У.В.Гафуров 
Илмий даражалар берувчи илмий 
кенгаш котиби, и.ф.д., профессор 
Н.М.Махмудов 
Илмий даражалар берувчи илмий 
кенгаш қошидаги илмий семинар 
раиси, и.ф.д., профессор 
 
 



КИРИШ (докторлик диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати
. Халқаро Валюта 
Фонди томонидан валюта сиёсатида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича 
эълон қилинган ҳисоботда фондга аъзо мамлакатларнинг 12,5 фоизи ўз 
валюта курси режимини қатъий боғлиқликдаги гуруҳ таснифларида, 42,2 
фоизи юмшоқ боғлиқликдаги таснифларда, 39,5 фоизи сузувчи валюта курси 
режими таснифларида, 9,4 фоизи эса бошқа боғлиқликдаги валюта курси 
режими таснифларида олиб бораётганлиги кўрсатиб ўтилган
1
. Ушбу валюта 
курси режими таснифларига қараб, мамлакатлар иқтисодиётининг 
ривожланганлик, эркинлик ва такомиллашганлик ҳолатига муайян даражада 
баҳо бериш мумкин. Шу боис, кўплаб ривожланган ва ривожланаётган 
мамлакатлар ўз халқаро иқтисодий ва молиявий муносабатларида валюта 
сиёсатини, шу жумладан, унинг методологик асосларини мунтазам равишда 
такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тизимига алоҳида 
эътибор қаратадилар.
Айниқса ушбу жараён ривожланаётган мамлакатлар амалиётида янада 
муҳим аҳамият касб этиб, уларни халқаро иқтисодий ва молиявий 
муносабатларга фаол интеграциялашишга, халқаро капиталлар оқимининг 
самарали тақсимланишига ҳамда мамлакат инвестицион жозибадорлигини 
оширишга ундовчи асосий омиллардан бири ҳисобланмоқда. Ана шу 
мақсадда бугунги кунда кўплаб ривожланаётган мамлакатлар томонидан 
валюта сиёсатининг восита, инструмент ва механизмларини ҳамда уларнинг 
методологик асосларини такомиллаштиришга қаратилган фундаментал 
тадқиқотлар олиб борилмоқда. Хусусан, валюта курсининг ташқи 
иқтисодий алоқаларга таъсирини таҳлил қилиш ва баҳолаш, мақбул валюта 
курси режимини танлаш ва таснифлашнинг методологик жиҳатларини 
такомиллаштириш, турли валюта курси режимлари шароитида пул-кредит 
сиёсатини мувофиқлаштириш, валюта курси тебранишларини эконометрик 
моделлаштириш ва прогнозлаштириш, валюта курсининг монетар ва 
номонетар омилларга, шу жумладан, халқаро пул ўтказмалари ва 
транзакцияларга ҳамда бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини 
ўрганиш каби йўналишлардаги тадқиқотлар шулар жумласидан.
Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш ва либераллаштиришнинг 
янги босқичи даврида бошқа соҳалар сингари валюта сиёсати соҳасида ҳам 
чуқур ислоҳотларни амалга ошириш ва такомиллаштириш зарурияти юзага 
келди. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида банк тизими, шу жумладан, 
валюта сиёсати тизимида туб ислоҳотларни амалга ошириш устувор 
йўналишлардан бири сифатида белгилаб берилди
2
. Мазкур йўналишдаги чора-
тадбирларнинг амалга оширилиши валюта сиёсатидаги мавжуд муаммоларни, 
1
International Monetary Fund, Annual Report on Exchange Arrangements and Exchange Restrictions. Washington, 
October 2017. p. 8. 
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги ПФ-4947-сонли Фармони // Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – Тошкент, 2017. №6, 70 мод. 



жумладан, валюта муомаласи соҳасининг ҳаддан зиёд маъмурий тартибга 
солиниши, алоҳида тармоқлар ва хўжалик юритувчи субъектлар учун имтиёз 
ва преференцияларнинг асоссиз равишда қўлланиши, бизнес юритишдаги тенг 
бўлмаган шарт-шароитларнинг вужудга келиши, рақобатни амалга оширишда 
бозор тамойилларининг бузилиши, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, 
товарлар ва хизматлар экспортини ошириш, умуман, мамлакатимиз иқтисодий 
ривожланишига тўсқинлик қилувчи омилларнинг бартараф этилишига имкон 
яратади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги
ПФ-5296-сонли 
«
Ўзбекистон 
Республикаси 
Марказий 
банкининг 
фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
»
ги,
2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли 
«
Валюта сиёсатини либераллаш-
тириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги 
фармонлари ҳамда 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сонли 
«
Республика 
банк тизими барқарорлигини янада ошириш ва ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида
»
ги ва 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3272-сонли 
«
Пул-
кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни 
амалга оширишда ушбу диссертацион тадқиқот муайян даражада хизмат 
қилади.

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish