Хулосалар
Бозор иқтисодиёти учун фонд биржасининг аҳамияти уюшган қимматли
110
қоғозлар бозори доирасидан четга чиқади. Фонд биржалари капиталнинг
ликвидлик муаммосида катта ўзгариш ясади. "Мўъжиза" шундаки, инвестор
учун узоқ муддатли ва қисқа муддатли қўйилмалар ўртасидаги фарқ амалда йўқ
бўлиб кетди. Капитални «ўлдириш» борасида вақт бўйича реал хавф-хатарлар
тадбиркорларни тўхтатиб турди. Бироқ фонд биржаларида операцияларнинг
ривожланиши билан ҳар бир алоҳида олинган инвестор учун инвестициялар
худди нақд пул каби ликвидли характерга эга бўлган ҳолат юзага келди, чунки
акциялар исталган пайт биржада сотиб юборилиши мумкин.
Қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича бир хиллаштирилган
хизматлардан ташқари, фонд биржалари бугунги кунда акциялар эгалари ва
потенциал харидорларини тезкор ахборот (Джоу-Джонс индекси (АҚШ),
Никкеи индекси (Япония), ММВБ умумий фонд индекси (Россия)) билан ҳам,
қимматли қоғозлар бозори конъюнктурасининг башоратидан иборат бўлган
батафсил таҳлилий ҳисоботлар билан ҳам таъминлаган ҳолда муҳим ахборот
ролини ҳам ўйнамоқда. Бироқ, ахборотнинг очиқлиги ва тақдим этилаётган
маслаҳат
хизматлари
доирасининг
кенглигига
қарамай,
муайян
корпорацияларнинг жорий бозор нархи (курси) динамикасини олдиндан айтиш
қийин: омиллар сони, жумладан, уларга ўз таъсирини кўрсатадиган ташқи
иқтисодий тартибдаги омиллар жуда кўп.
Шундай қилиб, бугунги босқичда қимматли қоғозлар ва фонд бозорига
тобора кўп эътибор қаратилмоқда. Бозор иқтисодиётининг ривожланиши билан
бу тушунчалар ҳаётимизга чуқурроқ кириб бормоқда. Анъаналарнинг
йўқотилиши туфайли биз ушбу босқичда Ғарб тажрибаларига мурожаат
қилишга мажбурмиз, лекин шунга қарамай, бизнинг фонд бозорини ғарб фонд
бозорининг тўғридан-тўғри кўчириб олинган нусхаси деб бўлмайди. Россия
ўзига хос мамлакат, албатта, ҳар қандай янгиликлар ўзимизга мослаштирилган
ҳолда киритилади ва қабул қилинади.
Ҳозирги пайтда фонд бозори дуч келган муаммоларнинг кўплигига
қарамай, айтиб ўтиш жоизки, бу ёш, динамик ва истиқболли бозори
иқтисодиётимизда рўй бераётган ижобий жараёнлар: давлат корхоналарини
хусусийлаштириш туфайли қимматли қоғозларни оммавий равишда чиқариш,
маблағларни акциядорлик асосида жалб этувчи янги тижорат ташкилотлари ва
холдинг структураларини тез ташкил қилиш ва ҳ.к. асосида ривожланмоқда.
Бундан ташқари, қимматли қоғозлар бозори давлатнинг молиявий
ресурсларини қайта тақсимлашда муҳим роль ўйнайди, шунингдек, у бозор
иқтисодиётининг нормал фаолият кўрсатиши учун ҳам зарур. Шу сабабли фонд
бозорининг ривожланишини қайта тиклаш ва тартибга солиш ҳукумат олдида
турган бирламчи навбатдаги вазифалардан бири ҳисобланади, уни ҳал қилиш
учун фонд бозорини ривожлантириш ва тартибга солишнинг узоқ муддатли
давлат дастурини қабул қилиш ва унинг ижро этилишини қаттиқ назорат қилиш
зарур.
Таянч сўзлар
111
Фонд биржаси, фонд бозори, «бирламчи бозор», «иккиламчи бозор», фонд
биржалари турлари, биржа тизимлари турлари, фонд биржаси функциялари,
хеджлаш, касса битимлари ва муддатли битимлар, дилер, биржа жараёнини
ташкил қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |