Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Фонд биржасининг функциялари



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/123
Sana24.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#231130
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   123
Bog'liq
20 y Birja ishi Sh J Ergashxodjayeva va boshq 2009 o'quv qo'llanma

8.4. Фонд биржасининг функциялари 
 
Биржа қуйидаги функциядарни бажаради: 
1. очиқ оммавий савдолар ўтказиш учун биржа йиғилишлари ташкил этиш, 
айнан: 

биржа савдоларини ташкил қилиш; 

биржа савдоси қоидалари ишлаб чиқиш; 

савдони моддий-техник таъминлаш; 

биржанинг малакали аппарати. 
Савдони ташкил қилиш учун биржа аввало, очиқ биржа савдоси юритувчи 
сотувчи ва харидорлар катта сонини сиғдирадиган, яхши жиҳозланган «бозор 
ўрини»га эга бўлиши лозим. Замонавий электрон алоқа воситаларидан 
фойдаланиш савдо қилаётганларнинг битта жойда тўпланишини талаб 
қилмасдан, савдони электрон компьютер терминаллари орқали амалга оширга 


105 
имкон беради. Бироқ бу ҳолатда ҳам биржа электрон савдо тизими 
самарадорлиги юқори бўлишини таъминлаши кўзда тутилган. 
Савдони ташкил қилиш биржадан савдо қоидалари, яъни савдо 
қатнашчиларининг савдо залида ўзини тутиш қоида ва меъёрларини ишлаб 
чиқиш ва қатъий риоя қилишни талаб этади. 
Савдонинг моддий-техник таъминоти биржа зали ва савдо қатнашчисининг 
иш ўрнидаги асбоб-ускуналарни, биржадаги барча жараёнлар компьютер 
таъминоти ва ҳоказоларни қамраб олади. 
Биржа савдосини амалга ошириш учун биржа юқори малакали ходимлар 
штатига эга бўлиши лозим. 
1 Биржанинг бошқа функцияси қуйидагилардан иборат бўлган биржа 
шартномаларини ишлаб чиқиш ҳисобланади: 

биржа 
товарларининг 
сифат 
тавсифномаларига 
талабларни 
стандартлаштириш; 

товарлар партияси ҳажмини стандартлаштириш; 

биржа битимлари бўйича ҳисоб-китобларга умумий талаблар ишлаб 
чиқиш. 
Биржа савдосига қўйиладиган товарларга биржа томонидан қаттиқ 
талаблар қўйилади. Бу талаблар асосида ҳисоблаб чиқиладиган биржа 
стандартлари, улар ишлаб чиқарувчилар томонидан товар биржаларида, 
шунингдек, эмитентлар ва инвесторлар томонидан фонд биржаларида ҳисобга 
олинади. 
Тузилган 
битимларни 
расмийлаштиришни 
тезлатишга 
биржалар 
томонидан ишлаб чиқиладиган намунавий биржа шартномалари хизмат қилади. 
3. Биржа битимлари бўйича можароларни ҳал қилиш. 
Биржа савдоси жараёнида турли сабабларга кўра биржа савдоси 
қатнашчилари ўртасида можароли вазиятлар вужудга келиши мумкин бўлиб, 
улар характеридан келиб чиқиб, қараб бевосита биржада ва унинг мос келувчи 
органлари томонидан ҳал этилиши мумкин. Одатда бу ҳакамлар суди ёки 
арбитраж бўлади. 
4. Биржа нархларини аниқлаш ва тартибга солиш. 
Биржа барча турдаги биржа товарларига нарх шакллантириш ва тартибга 
солишда қатнашади. Биржада талаб ва таклиф жамланиши, кўп сонли 
битимларнинг тузилиши бозордан ташқари омилларнинг нархга таъсирини 
истисно қилади, уни реал талаб ва таклифга максимал даражада 
яқинлаштиради. Биржа нархи биржанинг энг муҳим функцияси сифатида кўриб 
чиқиладиган уни котировка қилиш жараёнида белгиланади. Бунда котировка 
деганда биржанинг ҳар бир иш куни давомида унда нархларни қайд қилиш, 
валюта ёки қимматли қоғозлар курси, биржа товарлари нархини рўйхатга олиш 
тушунилади. Нарх котировкаси бу – биржа нархларини биржа қоидалари 
бўйича рўйхатга олиш ва кейинчалик эълон қилишдир. 
Биржа товарлари нархини эълон қилиш сотувчи ва харидорлар учун 
мўлжал бўлиб хизмат қилади, уларга навбатдаги биржа савдоларида ўз хулқ-
атвор стратегиясини ишлаб чиқишга ёрдам беради. 


106 
5. Биржа савдоси қатнашчиларини улар учун ноқулай нарх 
ўзгаришларидан суғурталаш (хеджлаш). Бунинг учун биржада махсус битим 
турлари ва уларни тузиш механизмларидан фойдаланилади. Биржа савдоси 
қатнашчиларини суғурталаш вазифасини бажарар экан, биржа савдони ташкил 
қилгандан кўра кўпроқ унга хизмат кўрсатади. 
Биржа реал товар сотувчи ва харидорлари ўз ҳоҳиши билан бир вақтнинг 
ўзида мос келувчи биржа савдоларида мижозлар ёки қатнашчилар сифатида 
иштирок эта олиши учун шароитлар яратади. Бу биржага ишончни оширади, 
унга бозор чайқовчиларини жалб этиб, бевосита ва воситачилар орқали савдо 
қилувчилар сонини оширади. 
6. Битимларнинг кафолатли бажарилиши клиринг ва ҳисоб-китоб биржа 
тизимлари воситасида эришилади. Бунинг учун биржа савдо қатнашчиларининг 
ўзаро талаблари ва мажбуриятларини ҳисобга олиш йўли билан нақдсиз ҳисоб-
китоб тизимидан фойдаланади, шунингдек, уларнинг ижро этилишини 
таъминлайди. 
7. Биржанинг ахборот фаолияти. Биржанинг энг муҳим функцияларидан 
бири биржа нархларини тўплаш ва рўйхатга олиш, кейинчлик уларни 
умумлаштириш ва эълон қилиш, мижозларга ва турли мафаатдор 
ташкилотларга, ҳалқаро бозорга намоналар бўйича ва юзага келган биржа 
стандартлари асосида мавжуд товарлар ҳақида ахборот бериш ҳисобланади. Бу 
маълумотлар газета, журнал, ахборот агентликларида эълон қилинади.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish