120
10-боб. Биржа бозорида клиринг ва ҳисоб-китоблар
10.1. Клиринг ва ҳисоб-китобларнинг моҳияти ва функциялари
10.2. Клиринг ва ҳисоб-китобларнинг умумий тавсифи
10.3.Асосий риск турлари
10.4. Қимматли қоғозлар бозорида клиринг ва ҳисоб-китоблар
10.5. Фьючерс шартномалари бозорида клиринг ва ҳисоб-китоблар
10.6.Клиринг ва ҳисоб-китоблар тизими ривожланишининг асосий
йўналишлари
10.1. Клиринг ва ҳисоб-китобларнинг моҳияти ва функциялари
Клиринг бу – ўзаро талаб ва мажбуриятларни ҳисобга олишдир.
Биржа клиринги бу – биржа савдоси қатнашчилари ўртасида ким, нимани,
кимга ва қайси муддатда қарзлигини белгилашга асосланган клиринг.
Ҳисоб-китоблар бу – биржа клиринги давомида аниқланган,
якуний
натижаси одатда биржа битими объектини сотувчидан харидорга ўтказиш
бўлган мажбуриятларни бажариш, шунингдек,
харидорнинг сотувчи билан
шартнома шартлари бўйича пул ҳисоб-китоби жараёнидир. Клиринг ва ҳисоб-
китоблар зарурати бозор савдосининг замонавий ташкил қилишдан келиб
чиқади.
Энг оддий бозор операцияси учта таркибий қисмдан иборат: сотувчи ва
харидор ўртасида битим тузиш (оғзаки ёки ёзма шаклда); битим бўйича ҳисоб-
китоблар (масалан, товар нархини унинг миқдорига кўпайтириш ва буту битим
нархини (баҳосини) аниқлаш); товар ва пул маблаағларини
бир-бирига бериш
йўли билан шартномани ижро этиш. Қоидага кўра, фақат энг оддий битимни
тузишда сотувчи ва харидор воситачиларсиз тўғридан-тўғри учрашади. Бироқ
замонавий биржа (фонд, фьючерс) бозорида сотувчи ва харидор битимларни
воситачиларсиз тўғридан-тўғри камдан-кам ҳолларда тузидилар. Кўп ҳолларда
улар бир-биридан вақт ва макон бўйича ажралган бўлади.
Биржа товарлари
сотувчи ва харидорлар ўртасида боғловчи бўғин бўлиб одатда гоҳ сотувчи, гоҳ
харидор ролида иштирок этадиган биржа воситачилари хизмат қилади.
Шундай қилиб, биржа бозор битимининг барча қисмлари алоҳида бўлиб
олиши рўй беради:
шартнома (битим) тузиш бирламчи сотувчи ва якуний харидор ўртасида
эмас, мижозлар ва биржа воситачилари ўртасида амалга оширилади;
битим бўйича барча ҳисоб-китоблар, унда иштирок этган томонларнинг
мажбуриятларини аниқлаш клиринг жараёнида
ташки этилади;
битимни ижро этиш (бажариш) «ҳисоб-китоблар» деб номланадиган
жараёнда бўлиб ўтади.
Замонавий клиринг ва ҳисоб-китоб биржа тизимлари қуйидаги шарт-
шаротлар туфайли вужудга келди. Биринчидан, бу қуйидагиар
учун мос
келувчи технологик имкониятларнинг мавжудлиги:
* макон омилини бартараф қилиш ва ахборот узатиш учун вақтни
121
қисқартириш (масалан, глобал тез илайдиган алоқа тизимларининг
мавжудлиги);
* катта ҳажмдаги биржа массивлари ва уларга йўлдош ахборотларни қайта
ишлаш (маълумотлар тўпламини сақлаш ва ҳисоб-китоб электрон тизимлари
яратиш);
* пул
маблағларини
тез
ва
бехато
ўтказиш
(миллий
ва ҳалқаро банк ҳисоб-китоб тизимлари).
Иккинчидан, клиринг ва ҳисоб-китоб учун ихтисослашган ташкилотлар ва
биржа структуралари ташкил қилиш: клиринг (ҳисоб-китоб) палаталари, фонд-
депозитарийлар, реестр эгалари ва ҳ.к.
Учинчидан, клиринг ва ҳисоб-китоб механизмларини ишлаб чиқиш ва
мунтазам такомиллаштириб бориш.
Энг умумлаштирилган кўринишда биржа клиринги ва ҳисоб-
китобларининг қуйидаги асосий функцияларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
а) тузилган биржа битимларини рўйхатга олиш жараёнини
таъминлаш
(битимлар ҳақида ахборот бериш ва олиш, уни текшириш ва тасдиқлаш,
рўйхатга олиш ва ҳ.к.);
б) рўйхатга олинган битимлар ҳисобини юритиш (бозор турлари,
қатнашчилар, ижро муддати ва ҳоказолар бўйича);
в) биржа бозори қатнашчиларнинг ўзаро мажбурият ва тўловларини
ҳисобга олиш;
г) биржа битимларининг кафолатли таъминланиши (турли шаклларда);
д) пул ҳисоб-китобларнии ташкил қилиш;
е) тузилган биржа битими бўйича биржа товарин етказиб беришни
таъминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: