Таркибий ўзгаришлар ва модернизациялаш асосида ўрта мулкдорлар табақасини шакллантириш йўналишлари
Давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши билан Ўзбекистон учун иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг кенг истиқболлари очилди ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш йўли танлаб олинди. Республикада барқарор иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун иқтисодиётимизнинг таркибий тузилишида туб ўзгаришлар қилиш муҳим вазифалардан бири сифатида белгилаб олинди.
Яъни: «... энг асосий вазифа - ўтиш даври давомида бутун халқ хўжалиги структурасини чуқур қайта қуришдан иборатдир. Шундай бир структурани вужудга келтириш зарурки, бу структура барча ресурсларимизни ҳисобга олиб, Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сиёсий мустақиллигини таъминлаш имконини берсин»1.
Таркибий ўзгаришлардан кўзланган аниқ мақсадлар қуйидагилардан иборатдир:
иқтисодиётнинг хомашё етиштиришдан иборат бир томонламалигига чек қўйиш;
истеъмолга тайёр, яъни тугалланган маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш;
импорт ўрнини боса оладиган товарларни иложи борича мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқариб, импортга қарамликни чеклаш;
1 Каримов И.А. “Ўзбекистон иқтисодий ислоқотларни чуқурлаштириш йўлида”. -Т.: «Ўзбекистон», 1995. 246 б.
маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини жаҳон бозори талаблари даражасига етказиб, мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш;
ишлаб чиқаришнинг истиқболли соҳаларига устуворлик бериб, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш;
меҳнат ресурсларининг оқилона бандлигини таъминлаш, янги технологияларга ўтиш, халқимизнинг миллий ва тарихий анъаналарига мос келадиган янги соҳаларни барпо этиш;
ўзимизда ишлаб чиқариладиган товарлар ҳисобидан миллий бозорни тўлдириш орқали халқ истеъмол молларининг муҳим турларига бўлган аҳоли талабларини тўлароқ қондириш;
илмталаб маҳсулотларни жаҳон бозорига чиқариш, уларни экспорт қилиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
илмталаб тармоқлар учун тегишли юқори малакали кадрлар тайёрлаш.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда иқтисодиётнинг таркибий тузилишида чуқур ўзгартиришлар амалга оширилиши оқибатида республиканинг ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган эҳтиёжи ўзи ҳисобидан тўла таъминланди ҳамда ғалла импортига қарамлик барҳам топиб, ғалла мустақиллиги қарор топди.
Агар 1991 йилда мамлакатимизда 2831 минг тонна нефть ва газ конденсати ишлаб чиқарилган бўлса, 2010 йилда эса, 3700 минг тонна, ғалла ишлаб чиқариш эса, шу муддат ичида 1908,2 минг тоннадан 7447,1 минг тоннага етди.
Шу давр мобайнида республика саноатида юксак технологияга асосланган ва истиқболли тармоқларнинг, яъни машинасозлик, ёқилғи-энергетика, кимё ва енгил саноат кабиларнинг ҳиссаси ортиб борди. Ўзбекистон иқтисодиётининг тармоқ тузилишини ўзгартиришда янги нефть конлари, Мингбулоқ ва Кўкдумалоқ конларининг ишга туширилиши, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг қурилиши, Янги Ангрен ва Талимаржон ГРЭСлари қурилишининг жадаллаштирилиши, металлургия саноати ишлаб чиқарилишининг кўпайтирилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Республикамиз учун тамомила янги бўлган автомобилсозлик саноатининг вужудга келтирилиши натижасида Ўзбекистон Автотранспорт ишлаб чиқарувчилар халқаро ташкилотининг 33- тўлақонли аъзоси сифатида қабул қилинди.
Ўзбекистонда саноат маҳсулотлари таркибий тузилишида ҳам маълум ижобий ўзгаришлар юз бермоқда. Ёқилғи-энергетика, кимё ва нефт кимё саноати, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш саноатининг улуши ортиб бормоқда, (9.3.1-жадвал).
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, саноат тармоқларида 2001-2010 йилларда ўсиши иқтисодиётнинг умумий ривожланиш суръатларидан тезроқ бўлган. Агар 2001 йилда мамлакат иқтисодиётининг умумий ривожланиши (таққослама нархларда) суръати (ЯИМ) 2001 йилда 104,2 фоиз бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2010 йилга келиб 167,0 фоизни ташкил этган. Шу даврда саноат ишлаб чиқариши 108,3 фоиздан 197,2 фоизгача ўсган1. Бу мамлакатимизда олиб борилаётган саноат
1 Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.
сиёсати ва уни амалга ошириш йўллари ҳар томонлама асосланганлигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |