Тошкент давлат иқтисодиёт университети т. М. Зияев, Ш. Т. Исроилова, Д. Т.ЁҚУб олий таълимнинг


БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА БАНДЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ИШСИЗЛАРНИ ҲИМОЯЛАШ БОРАСИДА



Download 2,78 Mb.
bet62/72
Sana22.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#112434
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   72
Bog'liq
ishchi kuchi

БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА БАНДЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ИШСИЗЛАРНИ ҲИМОЯЛАШ БОРАСИДА


ДАВЛАТНИНГ СИЁСАТИ



    1. Ишсизлик мақомини бериш, ишсизлик мақомидан чиқариш ва ишсизлик нафақасини тўлаш тартиби

Иқтисодий нуқтаи назардан ишсизлик, деганда ишчи кучининг иш жойи билан таъминланмаганлиги ва натижада унинг бирон-бир қонуний даромад манбаига эга бўлмаслигининг муайян ҳолати тушинилади. Одатда жаҳон мамлакатлари ишсизлик тушунчасини БМТ ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) талабларига кўра ишлаб чиқишади. Ўзбекистонда ишсизлик тушунчаси расман 1992 йили Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилиниши билан меъёрий кучга эга бўлди.
Ишсизлик – меҳнатга лаёқатли ёшидаги, ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ишга ва иш ҳақига эга бўлмаган, ҳақиқатда иш қидираётган, меҳнат қилишга, касбкор тайёргарлигига, қайта тайёргарликдан ўтишга тайёр шахс сифатида иш билан таъминлаш давлат хизматларида рўйхатга олинган ва шу хизматлар мақбул келадиган ишни тақдим қилмаган, лекин меҳнатга лаёқатли шахслар ишсизлар деб ҳисобланади1.
Бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларда ишсиз мақомига эга бўлмоқчи бўлган шахслар қуйидаги мезонларга эга бўлиши лозим:



1 Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни. Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, 4-сон. –Т., «Адолат», 1993. 112-бет.

  1. Улар иш билан бандлик хизмати идораларида иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинишлари лозим.

  2. Ишсизлар деб ҳисобланиш учун одам фаоллик билан иш қидириши керак бўлади.

  3. Ишсизлар мақоми ва ишсизлик бўйича нафақа олиш ҳуқуқи фақат илгари ишлаган кишиларга берилади. Одатда, даъвогар аввалги 12 ойдан қонунда қайд қилинган уч ой мобайнида ишга эга бўлиши лозим. Бу шарт ижтимоий жиҳатдан ўзини тўлиқ оқлаган бўлиши мумкин эмас, чунки кимки тўрт ой мобайнида нотўлиқ иш куни ишлаган бўлса, ишсизлик бўйича нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлади, кимки икки ой мобайнида тўлиқ иш куни ишлаган бўлса, у нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Кўпгина Ғарб мамлакатларида бу шарт ишсизлик бўйича нафақа олувчилар сонини бир мунча пасайтиришга кучли таъсир қилади.

  4. Ишсизлик ихтиёрий равишда бошланмаслиги лозим. Бу ҳол одамларга ўзини маъсулиятсиз тутишга, алоҳида сабабларсиз бўшашга йўл қўймайди, деб ҳисобланади.

  5. Ишсиз шахс ўзи учун иш билан бандлик хизмати «мос келади» деб ҳисоблаган ишга жойлашиш таклифини рад қилмаслиги лозим.

  6. Ишсизлар бошқа даромад манбаларига эга бўлмаслиги керак.

  7. Ишсиз шахс муайян ойлар мобайнида ишсизлик бўйича нафақа олиб туради, шундан кейин нафақанинг миқдори камайтирилади ёки уни тўлаш мутлақо тўхтатилади. Ишсизлик бўйича нафақадан маҳрум бўлиб қолиш истиқболи ишсизни ўз куч- ғайратини иш қидиришга қаратишга мажбур қилади.

Ишсиз шахсни иш қидиришдан бўйин товлаши, айрим шахсларнинг қонунларимизнинг мукаммал эмаслигидан фойдаланиб, ишсизлик бўйича бериладиган нафақани қўшимча даромад манбаи турларидан бири деб қарайдилар, ўзлари эса мустақил равишда иш билан шуғулланадилар ёки шартнома асосида ишлаётган бўладилар. Ана шундай ҳолатлар аниқланганда бундай шахслар ишсизлик мақомидан чиқариладилар.
Ишсиз деб эътироф этилган шахсларнинг тоифасига қараб, уларга бериладиган ишсизлик бўйича нафақалар табақалашган бўлади:

  • корхоналардан ҳар қандай асос билан ишдан бўшатилаётганлар ишсизлик бошланишидан олдин 12 ой мобайнида камида 12 календар хафта мобайнида тўлиқ иш куни (ҳафтаси) ёки тўлиқ бўлмаган иш куни (ҳафтаси) шароитида ишлаган бўлса (бу кейингиси 12 календар ҳафтали тўлиқ иш кунига айлантириб ҳисобланади), ишсизлик бўйича нафақа дастлабки уч ой мобайнида кейинги иш жойида ишланган охирги икки ойлик ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоиз миқдорида, кейинги тўрт ой мобайнида – 60 фоиз миқдорида: кейинчалик 45 фоиз миқдорида тўланади, лекин барча холларда ишсизлик бўйича нафақа қонунда белгиланган энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ва республикада қарор топган ўртача иш ҳақидан юқори бўлмаган миқдорда тўланади;

  • корхоналарда ҳар қандай асослар бўйича бўшатилган, лекин 12 ой мобайнида 12 хафта ҳақ тўланадиган ишга эга бўлмаган кишиларга ишсизлик бўйича нафақа республикада белгиланган энг кам миқдордаги иш ҳақи ҳисобидан тўланади;

  • узоқ муддат давомида (бир йилдан ортиқ) биринчи марта иш қидираётган, шунингдек, меҳнат фаолиятини тиклашга интилаётган шахсларга энг кам миқдордаги иш ҳақи ҳисобидан ишсизлик бўйича нафақа тўланади.




    1. Download 2,78 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish