Тошкент давлат иқтисодиёт университети т. М. Зияев, Ш. Т. Исроилова, Д. Т.ЁҚУб олий таълимнинг


Ишсизларни ижтимоий химоя қилишда давлатнинг ишчи кучи бозоридаги сиёсатининг моҳияти



Download 2,78 Mb.
bet63/72
Sana22.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#112434
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   72
Bog'liq
ishchi kuchi

Ишсизларни ижтимоий химоя қилишда давлатнинг ишчи кучи бозоридаги сиёсатининг моҳияти


Иқтисодий сиёсатнинг таркибий қисми бўлган бозорни бошқариш яъни тартибга солиш сиёсати 3 та асосий мақсадга эришишни назарда тутади:

  • таркибий қайта қуришни рағбатлантириш ва бўшаб қолган ходимларни қайта тақсимлаш жараёнини жадаллаштириш;

  • ишсизларни меҳнат ҳаётига жуда тезлик билан жалб қилиш;

  • иш қидираётганларнинг ҳар бирини иш билан таъмин этиш. Давлат бандлик сиёсатининг чора-тадбирлари қуйидаги соҳалар бўйича табақалаштирилган:

  • таъсир кўрсатиш объекти бўйича (умумий ва ихтисослашган чора-тадбирлар) – маблағ билан таъминлаш манбалари бўйича;

Бандликка таъсир кўрсатиш усулларига қуйидагиларни киритиш мумкин;

  • бевосита (маъмурий) усуллар; қонун йўли билан тартибга солиш;

  • меҳнат қонунчилиги, жамоа шартномалари; - бевосита (иқтисодий) усуллар; молиявий, монетар, фискал (хазина) сиёсати.

Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг шахсий-инсоний омилини фаоллаштириш, аҳолини оқилона иш билан бандлигини
таъминлашнинг муҳим йўлларидан бири иш кучи бозорини шакллантириш ва аҳолининг иш билан бандлигини макроиқтисодий тартиблаш ҳисобланади.
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишнинг муҳим шартларидан бири бўлган унинг бандлигини макроиқтисодий тартиблаш иш кучи бозорида давлатнинг фаол иштирок этишини тақозо этади. Республикада шаклланаётган иш кучи бозорининг социал функцияси ишловчиларнинг шахсий қобилиятлари, касб-малака, маҳоратининг ўсиб боришига мос равишда уларга юқори ҳақ тўланадиган, мураккаброқ ишлар таклифи ҳам ортиб боришида намоён бўлади. Иш кучи бозорининг муҳим дастаклари меҳнат биржаси ҳамда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш давлат тизимлари ҳисобланади.
Давлат меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминланиши даражасига ҳамда иш кучи бозорига фаол ёки пассив таъсир кўрсатади. Пассив таъсир чораларига ишсизлик бўйича турли нафақа ва тўловлар киради. Иш кучи бозоридаги фаол сиёсатни амалга оширишнинг асосий чораларига эса қуйидагилар киради:

  • иш изловчиларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш;

  • ишловчи ва ишсизларни ўқитиш, қайта касбкорликка тайёрлаш;

  • бевосита иш жойларини яратиш;

  • доимий иш билан бандликни субсидиялаштириш;

тадбиркорликни, шу жумладан, ўз корхоналарини, ишбилармонлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсизларни қўллаб- қувватлаш;

  • жамоат ишларини ташкил этиш1.

Ушбу умум қабул қилинган вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистонда 1992 йил 31 январда «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» қонун қабул қилинган бўлиб, унга 1993-1995 йилларда қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган эди. 1996-2010 йилларда қабул қилинган Меҳнат кодекси, «Таълим тўғрисида»ги,
«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги ва бошқа қонунлар ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»га мувофиқлаштириш мақсадида 1998 йил 1 майда ушбу қонун янги таҳрирда қабул қилинган.
1991-2010 йилларда иш қидираётганларнинг умумий сонида ишга жойлашганларнинг улуши, яъни ишга жойлашиш даражаси 1993 йилдаги 60,9%дан 2010 йилда 75,7%га ўсди.
Меҳнат бўлимлари орқали ишга жойлашганлар салмоғининг бундай муттасил ўсиб борганлиги улар фаолиятининг йилдан-йилга яхшиланиб, такомиллашиб борганлигидан далолат беради.
Ишга жойлашганларнинг иш сўраб мурожаат этганлар умумий сонидаги салмоғининг ўзгаришини уларнинг ижтимоий демографик таркиби нуқтаи назардан таҳлил этиш эркакларнинг ишга жойлашиш даражасининг юқорилигини кўрсатмоқда. Ушбу маълумотлар, бизнинг фикримизча иш кучи бозорида қуйидаги тенденцияларни кузатишга имкон беради:



1 Қаранг: Рьшок труда и социальная политика в Центральной и Восточной Европе. / Переходнмй период и дальнейшее развитие. Под. ред. Николоса Барра. -М.: ИКЦ «Дис», 1997. С. 223-234

  • қишлоқ аҳолиси ва эркакларнинг ишга жойлашиш даражасининг юқорилиги. Аёлларнинг эркакларга нисбатан ишга жойлашиш имкониятининг бироз иастлиги иш берувчиларнинг аёллардан кўра эркакларнинг иш кучидан фойдаланишни афзал кўришлари билан изоҳланади;

1997 йилгача 18 ёшгача бўлган фуқароларнинг ишга жойлашиш даражаси энг юқори бўлган бўлса, эндиликда 18-30 ёшгача бўлганларнинг имкониятлари юқори бўлмокда. Шунингдек, меҳнат интенсивлиги ва иш режимининг қатъийлиги туфайли пенсия олди, пенсия ва ундан катта ёшдаги фуқароларнинг ишга жойлашиш имкониятлари анча пастлигича қолмоқда;

  • олий ўрта махсус маълумотли кишиларнинг ишга жойлашиш даражасининг ўсиш суръатининг юқорилиги иқтисодиётни техника билан жиҳозланиш даражасини ўстиришда маълум ижобий ўзгаришлар юз бераётганлигидан далолат беради. Ўрта махсус таълим тизими бозор талабларига мос кадрлар тайёрлашда ижобий тенденцияларга эга. Шунинг учун ўрта махсус маълумотга эга фуқароларнинг ишга жойлашиш даражаси 1994йилдаги 59,3%дан 2010 йилда 85,7%га ўсди;

  • ишчиларнинг ишга жойлашиш даражаси 67,1%дан 76,4%га, касбга эга бўлмаганларники 66,6%дан 77,4%га ўсди. Бу эса ишлаб чиқаришда ҳамон кам малакали, қўл меҳнати устуворлиги сақланиб қолаётганлигидан далолат беради. Шунингдек,хўжалик бошқаруви тизимидаги ислоҳотлар туфайли мутахассис ва хизматчиларга бўлган талаб камдир. Бу ҳол олий таълим тизимида бозор талабларини чуқур ўрганиш асосида кадрлар тайёрлаш чора-тадбирларини кўриш

зарурлигини ҳам тақозо этади.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, янги иш ўринларини яратишда уларникг аҳоли ўсиш суръатидан юқори бўлишини таъминлашга ҳамда юқори даромадли ва кишилар саломатлигини сақлаш, меҳнат муҳофазаси кўзда тутилган бўлишига эришмоқ керак.
Таҳлилларимиз шуни кўрсатмоқдаки, 1999 йилга қадар янги иш жойларини яратиш аҳолининг ўсишидан орқада қолаётган эди. Аммо шу йилдан бошлаб уларнинг сони аҳолининг йиллик ўсишидан ортиқ бўла бошлади (1-жадвал).
1-жадвал маълумотлари янги яратилган иш жойларининг меҳнат бўлимларига иш сўраб мурожаат қилган фуқаролар сонидан унча кўп фарқ қилмагани билан ишга жойлаштирилган кишилар сонидан анча кўп эканлигидан далолат бермоқда. Янги иш жойларининг яратилишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши ўсиб бормокда. 1999-2007 йилларда яратилган 3 млн. янги иш ўринларининг 2,4 млн. таси, яъни 80% кичик тадбиркорлик субъектларига тегишлидир. Уларнинг улуши 1999 йилдаги 49,9%дан 2007 йилда 85%га ўсди.



Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish