Тошкент давлат иқтисодиёт университети т. М. Зияев, Ш. Т. Исроилова, Д. Т.ЁҚУб олий таълимнинг


Ўзбекистонда ўтиш даврида давлатнинг ишчи кучи бозоридаги



Download 2,78 Mb.
bet53/72
Sana22.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#112434
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   72
Bog'liq
ishchi kuchi

Ўзбекистонда ўтиш даврида давлатнинг ишчи кучи бозоридаги


ва аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги стратегиясининг мақсадлари
Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларига ўтиш шароитида инсон манфаатларига йўналтирилган иш билан бандлик стратегияси ишлаб чиқилган. Ушбу стратегия меҳнатга лаёқатли ҳар бир инсон учун ўз қобилиятини намоён этиш ва ўз меҳнати билан ўзи ҳамда оиласи учун инсонга мансуб яхши турмуш шароитларини таъминлашни тақозо этади.
Меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминлаш стратегияси қуйидагиларни амалга оширишни кўзда тутади:

  • фуқароларнинг меҳнат қилиш, тадбиркорлик, иқтисодий фаолият соҳасини ва турини ҳамда касбни танлаш эркинлиги каби конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш;

  • меҳнат фаолияти мотивациясининг кучли механизмини жорий этиш, аҳоли иқтисодий фаоллигини ошириш учун шароитлар яратиш;

  • амалда меҳнат бозорини шакллантириш, меҳнат ресурсларини иқтисодиёт тармоқлари ва фаолият соҳалари бўйича эркин

тақсимланиши ва қайта тақсимланиши учун шароитларнинг яратилиши1.
Шунга асосланган ҳолда давлатнинг иш кучи бозоридаги сиёсати-нинг асосий мақсади меҳнат ресурсларини такрор ишлаб чиқаришнинг ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда эркин меҳнат ва маҳсулдор иш билан бандликнинг иқтисодий, ҳуқуқий ва ташкилий шароитларини таъминлаш этиб белгиланган. Шу боисдан давлатнинг иш кучи бозоридаги сиёсати қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширилади:

  • иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни ва меҳнат ресурсларини тармоқлараро қайта тақсимлашни амалга ошириш;

  • меҳнат биржалари ва жойлардаги меҳнат бўлимлари орқали иқтисодий, ҳуқуқий дастаклар воситасида иш кучи таклифи ва унга талабни тартибга солиш. Бунинг учун жойларда ҳудудий «Бандлик» дастурлари ишлаб чиқилиб, амалга оширилади. Дастур ўз ичига аҳолининг рақобатга бардошсиз тоифалари учун янги иш жойларини яратиш, оммавий ишдан бўшатишларнинг олдини олиш, жамоатчилик ишларини ташкил этиш, ишсизларни қайта тайёрлаш, ўқитиш ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган чора- тадбирларни олади;

  • ишсизларга нафақалар, касбкорликка ўқитиш ва қайта ўқитиш даврида стипендиялар бериш, уларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатиш каби социал кафолатлар бериш. Ушбу мақсадлар учун бандликка кўмаклашиш фонди ҳисобидан маблағлар ажратилади;






1 Доклад о человеческом развитии – Узбекистан 1997 г. –Т.: 1998. с.55-56.

  • ёшларни, аёлларни, инвалидларни иш билан таъминлаш бўйича махсус тадбирларни амалга ошириш;

  • иш кучи сифатини ошириш, иш билан банд бўлмаган аҳолини касбкорликка ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;

  • кишиларни ўзини-ўзи иш билан банд қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш.

Ишсизликнинг камайтиришнинг иқтисодий тадбирларидан энг асосийси халқ хўжалиги тармоқларида бозор талабларига мувофиқ кичик корхоналарни барпо этишдир, яъни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳамда касаначиликни ривожлантиришдир. Бу тўғрида Президентимиз И.А.Каримов ҳам жуда кўп таъкидлаганлар. Маъруза вақтида бу масалага тегишли фактларни келтириш лозим бўлади. Бундай кичик корхоналарни барпо этиш қишлоқ жойларида кўпроқ бўлиши лозим. Бу эса ишлаб чиқаришнинг ва хизмат кўрсатишнинг миқёсини оширишга қаратилган бўлиши керак. Қишлоқ жойларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни барпо қилиш ва қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга.
Муҳим иқтисодий тадбирлар мажмуасига қишлоқ хўжалигининг ва қайта ишлаш саноатининг асосий махсулотларига ўтиш даврида давлат буюртмасини белгилаш, кичик ёшдаги болалари бўлган ва болали оналарни, нафақахўрлар ногиронларни кафолатлаштирилган иш жойлари билан таъминлаш ҳамда турли ижтимоий-иқтисодий имтиёзлар бериш орқали уларнинг моддий манфаатдорлигини оширишни ҳамда иш билан таъминланишини яхшилашга эришиш
мумкин.



    1. Download 2,78 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish