Тошкент давлат иқтисодиёт университети т. М. Зияев, Ш. Т. Исроилова, Д. Т.ЁҚУб олий таълимнинг



Download 2,78 Mb.
bet32/72
Sana22.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#112434
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   72
Bog'liq
ishchi kuchi

Ишчи кучи бозорининг моделлари


Ишчи кучи бозори моделлари уларнинг ушбу ҳодисани тавсифлаш андозаси сифатидаги мақсадига қараб, турлича бўлиши мумкин.
Ишчи кучи бозоридаги рақобатчилик даражасига қараб, соф рақобат бозори модели, монопсония модели, касаба уюшмалари ҳаракати ҳисобга олинадиган модел, икки томонлама монополия модели1 ажратилади.
Соф рақобат бозори модели қуйидаги хусусиятлар билан тавсифланади:

  • аниқ ишчи кучи турини ёллашда кўп сонли фирмалар бир-бири билан рақобат хизматларидан қатъи назар, мазкур малака турини таклиф этадилар;

  • на фирмалар, на ишчилар иш ҳақи бозор ставкаси устидан назорат қилмайдилар демак на улар, на булар иш ҳақи қандай бўлишини буюра олмайдилар.

Монопсония модели (яъни, битта харидор монополияси) ёлловчининг сотиб олиш (ёллаш) монополиясига эга бўлиши вазиятини акс эттиради.
Фирма ишчи кучи бозорида бирдан бир йирик ёлловчи бўлган тақдирда у, аслида, тўлиқ монопсония ҳукмронлигига эга бўлади. Бирон бир корхона баъзида иш билан бандликнинг бирдан бир манбаи бўлиб қоладиган баъзи кичик шаҳар ва олис минтақаларнинг иқтисодиёти бунга мисол бўла олади.
Базан оз миқдордаги фирмалар (учта ёки тўртта фирма) ишчи кучи бозорида монопологияга эга бўлиб турган бўлса ёки таклиф





1 Макконелл К.Р., Брю С.Л. Экономика. М.: 1992. Т.2.
қилинган меҳнатнинг аксарият қисмини ёллай оладиган бўлса, олигопсония рўй берган бўлади. Бунинг устига, олигопсониячиларда ходимлар ёллашда қандайдир монопсониячи сифатида биргаликда ҳаракат қилиш тенденцияси кузатилади.
Кўплаб бозорларда касаба уюшмалари ходимларнинг манфаатларини ёқлаб чиқадилар ва уларнинг номидан ёлловчилар билан музокаралар олиб борадилар. Мазкур ҳолда касаба уюшмаларининг ҳисобга олинадиган ишчи кучи бозори модели намоён бўлади. Бунда касаба уюшмаларининг бошқа иқтисодий вазифаси иш ҳақини оширишга эришишдан иборат бўлади. Улар ушбу мақсадни қуйидагича йўллар билан амалга оширишлари мумкин:

  1. реклама ёрдамида маҳсулотга ва меҳнат хизматларига талабни ошириш, ишларнинг хилма-хил турларига шартномалар олиш учун сиёсий лоббининг аралашуви ёки ишчи кучининг эҳтиёжи қандайлигидан қатъи назар уларни сақлаб қолиш амалиётини қўллаш йўли билан;

  2. меҳнат унумдорлигини ошириш орқали;

  3. иш ҳақи ставкаларини ўзгартириш орқали. Касаба уюшмалари ходимларини бирлаштириб ва меҳнат таклифини назорат қилиб, фирмага рақобатдагидан юқорироқ иш ҳақи ставкалари тайинлашни тиқиштирадилар.


Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish