Мамлакатлар
|
Иқтисодиёт да бандлар (жами)
|
Шу жумладан
|
саноат да
|
қишлоқ ва ўрмон хў- жалиги
да
|
қури- лишд а
|
хизмат кўрсати ш соҳасид а
|
Озарбайжон
|
100
|
6,9
|
39,5
|
5
|
48,6
|
Армения
|
100
|
12,2
|
46,9
|
3,1
|
37,8
|
Беларусь
|
100
|
26,7
|
10,2
|
7,9
|
55,2
|
Қозоғистон
|
100
|
12,1
|
33,5
|
5,3
|
49,1
|
Кирғизистон
|
100
|
8,0
|
49,9
|
3,5
|
38,6
|
Молдова
|
100
|
11,9
|
42,6
|
4,4
|
41,1
|
Россия
|
100
|
21,8
|
10,4
|
7,9
|
60,2
|
Тожикистон
|
100
|
5,6
|
60,4
|
3,3
|
30,7
|
Ўзбекистон
|
100
|
13,2
|
29,1
|
7,9
|
49,8
|
Украина
|
100
|
20,1
|
19,7
|
4,5
|
55,7
|
МДҲ бўйича
|
100
|
19,8
|
17,1
|
6,7
|
56,6
|
Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида банд бўлган ходимларнинг улуши жиҳатидан республикамиз Россия, Белорусь, Украинадан кейин 4-ўринни, қурилишдаги улуши бўйича Россия, Беларусь билан бир хил 1-
1 Статсборник Статкомитета СНГ за 2005г. -М., 2006. -С.144 маълумотлари асосида тузилди.
ўринни, хизмат кўрсатиш соҳасидаги улуши бўйича эса 4-ўринни эгаллаган. Демак, республиканинг бу борадаги кўрсаткичлари ўртача даражадан бир мунча юқори ҳисобланади. Бу кўрсаткичлар, собиқ Иттифоқ иқтисодиёти ҳам бир ёқлама, хом ашё, оралиқ маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган-лигидан, собиқ республикалар иқтисодий ривожланиши ниҳоятда нотекис бўлганлигидан далолат бериб, ҳозирга қадар бундай деформациялашув таъсирининг сақланиб қолинганлигини кўрсатади.
Ўзбекистон ҳудудларидаги иш билан банд аҳолининг тармоқлар бўйича таркибининг таҳлили ҳозирги вақтда шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг саноатдаги улуши Навоий вилоятида (25,2%), Тошкент шаҳрида (21,8%), Тошкент (19%) ва Фарғона (13,6%) вилоятларида юқори, бошқа ҳудудларда, айниқса, Қорақалпоғистон Республикасида (8,8%), Хоразм (7,9%), Жиззах (7,4%), Қашқадарё
(7,2%), Сурхондарё (5,5%) вилоятларида умумреспублика кўрсаткичидан пастдир. Қишлоқ хўжалигида иш билан банд бўлганлар улуши Сурхондарё (49,1%), Жиззах (44,4%), Бухоро (40,5%), Андижон (39,5%) вилоятларида юқоридир. Бу эса бизнинг назаримизда республика ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан нотекис, номутаносиб ривожланганлиги оқибатида уларда иш билан банд аҳолининг тармоқ тузилишида кескин фарқлар келиб чиққанлигини кўрсатади. Кўплаб ҳудудларда иш билан банд ходимларнинг саноатдаги улушининг пастлиги мамлакатнинг индустрлаштириш ва саноатлаштириш даражасининг ҳам пастлигидан далолат беради. Қишлоқ хўжалигида иш билан бандлар
улушининг юқорилиги эса бу соҳада ортиқча, самарасиз фойдаланилаётган ишловчиларнинг мавжудлигидан далолат беради.
Шуни таъкидлаш лозимки, иш билан банд аҳолининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича таркибининг ўзгариши уларнинг даромади кам соҳадан юқори даромадли соҳаларга, оддий кишини ўзига кам жалб қиладиган меҳнат фаолияти турларидан уларни иқтисодий жиҳатдан ўзига жалб қиладиган соҳаларга ўтишини ҳам ифодалайди. Бу халқ хўжалиги тармоқларидаги иш билан бандликнинг даромадлилик коэффициентининг ўзгаришида ўз ифодасини топади. Ҳар бир тармоқнинг ялпи ички маҳсулотни ишлаб чиқаришдаги улушининг аҳолининг иш билан бандлигидаги улушига нисбати ушбу тармоқдаги аҳолининг иш билан бандлигининг даромадлилик коэффициенти деб аталади.
Тармоқдаги иш билан бандликнинг даражалилик коэффициенти
1 дан юқори бўлса, аҳолининг самарали иш билан бандлигини ифодалайди. Агар коэффициент 1 дан паст бўлса, бу аҳолининг самарасиз ва даромади кам бўлган тармоқларда иш билан банд эканлигини ҳамда бу соҳада ишловчилардан фойдаланиш самардорлигининг пастлигини ва рационал эмаслигидан ҳамда ортиқча ходимларнинг мавжудлигидан далолат беради (қаранг: 2- жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |