Антикваризм – ўтмишнинг тўлиқ манзарасини хозирги замонга боғламасдан тиклаш. Бу тарихий ворисийликни инкор қилади.
Экстернализм – тамойилига кўра фаннинг ривожланиши ташқи детерминация билан тавсифланади, яъни ташқи, ижтимоий-тарихий омиллар таъсири билан белгиланади. Тадқиқотлар учун махсус аппаратура талаб этилади. Механик, оптик, кимёвий, электрик жараёнлар илмий билимлар учун зарур. Фан ривожланишининг ижтимоий шароитларга таянмасдан ривожланиш сабабларини тушуниб бўлмайди, дейди. Фан жамият фаолиятининг маҳсулидир, у ижтимоий меҳнат тармоқларидан бири ҳисобланади. Ҳар қандай ижтимоий меҳнат каби илмий фаолият ҳам жамият эхтиёжларини қондиришга қаратилади. Фан ўз ривожланиш қонуниятларига эгалигини тан олади. Аммо уларни ҳаракатланувчи кучлар бу ижтимоий эхтиёжлардир, дейди. Жамият эхтиёжларини ечишга қаратилади. ХХ аср 30-йилларда яна 2 оқим пайдо бўлди.
Интернализм (имманент) – тамойилига кўра: фаннинг ривожланиши ички детерминация билан тавсифланади, яъни илмий билишга ичдан хос бўлган қонуниятлар билан белгиланади. Булар ғоялар фақат ғоялардан келиб чиқишини тақиқлайди. Ғоялар пайдо бўлишининг тажрижий кетма-кетлиги мавжуд. Буни ташқи таъсир бузишга қодир эмас дейди. Ижтимоий шароитлар фан ривожланиш жараёнига таъсир кўрсатилишини инкор этмайди, лекин бу таъсир аҳамиятга эга эмас дейди. Интерналистлар ғоясига кўра, янги илмий назариялар ва прадигмаларга ўтишни асослашда ижтимоий-тарихий ва псиҳологик омиллар биринчи даражали аҳамиятга эга дейди.
Экстерналистлар интерналистларни илмий билимларнинг ўсишига “шакссиз” жараён сифатида қарайди.
Нима учун 16-17 асрлардаги илмий инқилоб Шарқда эмас, балки Европада юз берган, ахир Хитой, Ҳиндистон, Араб давлатлари ўз вақтида маданий ривожланишда Европадан анча олдинда бўлгани, бу саволга интерналистлар жавоб бера олмайди. Чунки бу ерда сабабларни фан ичида эмас, балки фан мавжудлигининг ижтимоий сабаларидан излаш керак.
Бунга жавобан интерналистлар экстернализм фан ютуқларининг ноилмий омилларга боғлиқлигини бир ёқлама ва юзаки талқин қилишини важ қилиб кўрсатишади. Фан ютуқлари ижтимоий эхтиёжлар шаклланишига таъсир кўрсатишини эътиборга олмайди.
Экстернализм ва интернализм йўналиши намоёндалари учун умумий бўлган фикрга кўра, фан ўрта асрлардан янги даврга ўтиш жараёнида маданият тарихидаги оламшумул воқеадир.
Сциентизм – (жамиятнинг маданияти ва маънавий ҳаётида фаннинг ролини мутлоқлаштирувчи концепция) ва антисциентизм (фан, билим). Сциентизм фанни “мавҳум”, “тажрибага асосланмаган” фалсафага қарши қўяди. Фан-техника тараққиётининг ижобий жиҳатларини мутлақтираштиради.
Антисциентизм –назарий тафаккур йўналиши эса фан, билим, деб аталади. Фалсафий билишни илмий билишдан ажратади, уни илмий билиш билан мувофиқ эмас, деб эълон қилади, у оқилоналикни камситади ва мистика, интуиция, ирода ва шу кабиларни мутлақлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |