Тошкент давлат иқтисодиёт университети И. Саифназаров, А. Мухтаров, Т. Султонов, Д. Эрназаров Илмий тадқиқот методологияси


– МАВЗУ. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА АҲАМИЯТИ



Download 2,77 Mb.
bet3/135
Sana13.06.2022
Hajmi2,77 Mb.
#661743
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135
Bog'liq
ИТМ ўқув қўлланма 2019

1 – МАВЗУ. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА АҲАМИЯТИ



    1. Ҳозирги даврда илмий тадқиқот фаолиятининг долзарблашуви.

    2. Илмий тадқиқот метологияси фанининг ўрганиш соҳалари.

    3. Илмий тадқиқот метологияси фанининг аҳамияти.




    1. Ҳозирги даврда илмий тадқиқот фаолиятининг долзарблашуви




Бугунги кунда дунё миқёсида шафқатсиз рақобат тобора кескин тус олмоқда. Бундай мураккаб шароитда замонавий илм-фан ва инновация ютуқларини кенг жорий этиш бўйича биз узлуксиз иш олиб боришимиз керак.
Шавкат Мирзиёев,
2017 йил 7 декабрь
Илмий тадқиқот методологияси – билимларга, фанга ёндашувнинг умуммиллий принциплари ва методларини ўргатадиган фандир. Илмий тадқиқот – бу инсоннинг ўзи ва атрофидаги ўзгаришларни англаб етишга доимий равишда тайёр туриш, янгича тафаккур қилиш асосида ўз қобиғидан чиқа олишдир. Шунингдек, илмий тадқиқот методологияси бошқа фанлар, жумладан иқтисодиёт фани методологияси билан фалсафий методологиянинг ўзаро муносабатини тушунтиради, илмий факт, эксперимент, назариялар ва бошқа фалсафий методларнинг илмий тадқиқот методлари сифатида аҳамиятини кўрсатиб, илмий билимда фалсафанинг ўрнини аниқлаб беради.
Инсон ижод қилмаса, янги ғояларни яратмаса, жамият тараққий қилмаган бўларди. Инсон ва жамият ривожида ижоднинг аҳамияти ошиб, мураккаблашиб борган. Инсон ижодига бўлган талаб, эҳтиёж ҳам турли даврларда ҳар хил бўлган. Уни ички ва ташқи омилларга ажратиш мумкин. (1.1.1-чизма).
1.1.1-Чизма

Жамият бир текис, зиддиятларсиз ривожланиш даврда ички омиллар, кескин қарама-қаршиликлар даврида эса ташқи омиллар бирламчи аҳамият касб этиб, ички омил имкониятларини фаоллаштириб юборган. Х1Х аср бошларида Наполеон мамлакатга олиб келинадиган шакар ўрнини босадиган маҳсулот кашфиёти учун 1 миллион франк мукофот берилишини эълон қилади. Шакар Европага Шарқдан келарди. Блокада йилларида олиб келиш мумкин бўлмай қолганди. Кашфиёт амалга оширилди, дунёда биринчи марта қанд лавлагидан шакар олиш йўлга қўйилди. Бироқ амалий тадқиқотни озиқлантирувчи билимлар тизими шаклланмаси ҳаёт сиёсат кўрсатмалари талабларини бажариб бўлмайди.


Наполеон химиклар олдига сунъий бўёқлар яратиш вазифасини қўйган, катта мукофот эълон қилинсада, кимёвий билим даражаси юқори бўлсада бошқа билимлар тизимига эътиборсизлик туфайли уни ҳал қилиб бўлмади. Фақат Х1Х аср 60-йиллардагина модданинг структураси ҳақидаги назария яратилиб, бўёқ молекулалари тузилиши тахмин қилинди ва сунъий бўёқлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бундан кўринадики, тадқиқотда ҳал қилувчи ролни ички омиллар ўйнайди, ташқи омиллар эса асосан уларни фаоллаштиради ва йўналтиради, ички омиллар ривожини тезлаштиради, бор имкониятини ишга солишга сафарбар қилади.
Шу боисдан ҳам Ўзбекситон Президенти Шавкат Мирзиёев инсон ижодий ривожининг ички ва ташқи омилларига эътибор бераётганлиги бежиз эмас. 2017 йил 22 декабрда Президентимиз Олий Мажлисга мурожаатномасида шундай деган эди: “Йил (2017) давомида фуқароларимиздан Президентнинг Халқ қабулхоналари ва виртуал қабул хонасига, давлат идораларига келган кўплаб мурожаат ва хатлар, жойларда бўлиб ўтган учрашувларда билдирилган фикр-мулоҳазаларни ҳам ҳисобга олдик, жамоатчилик фикрини ўргандик. Билдирилган таклиф ва тавсияларнинг барчасини инобатга олиб, мен янги – 2018 йилга юртимизда фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб – қувватлаш йили деб ном беришни таклиф этаман”3, деганди.

1.1.2-Чизма





Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish