Илм одамлари– олимлар бутун дунё бўйлаб ва бутун инсониятга тегишли.
Интеллектуал элита - зиёлиларнинг туғма эмас, функционал типи.
Коррупция – мансабдор шахснинг бойиш мақсадида ўз мансаби билан боғлиқ ҳуқуқларини суистеъмол қилишдан иборат жинояти.
Нетрализм тенденцияси – илмий билишнинг табиатдан қадрият эмаслиги ҳақидаги назарияга кўра, илмий билим фақат дискриптив (тавсифловчи) ва проскриптив (буюрувчи) иборалар сифатида таърифланиши мумкин.
Очиқ консенсус – дарсликлар, монографияларда фикрнинг ошкора ифодаланиши билан боғлиқ.
Плагиат– кўчирмачилик.
Фан – одамларнинг реал олам тўғрисидаги объектив маълумотларни тизимлаштиришга қаратилган фаолият соҳаси, табиат, жамият ва тафаккурнинг объектив қонунларига оид бўлган, узлуксиз ривожланиб бораётган билимлар тизими.
Яширин консунсус– олимлар муҳокама чоғида “оғир” мавзуларни кўтармаслик билан боғлиқ.
11.1. Илмий ахборот билан ишлаш: мутолаа қилиш, ёзма ва оғзаки шаклларда баён қилиш ҳамда унинг функциялари ва турлри. 11.2. Диссертация ҳақида умумий тушунча ва унинг ёзилишш методологияси. 11.3. Диссертация ишини расмийлаштириш, ҳимояга тайёрлаш ва уни шакллантириш механизмлари.
11.1. Илмий ахборот билан ишлаш: мутолаа қилиш, ёзма ва оғзаки шаклларда баён қилиш ҳамда унинг функциялари ва турлри Магистратура – бакалавриат негизида ўқиш муддати камида икки йил бўлган аниқ мутахассислик бўйича олий таълим.24 Магистр эса олий таълимнинг магистратура босқичи бўйича дастурларни мувоффақиятли ўзлаштиршган шахсларга бериладиган академик даража ҳисобланади. Магистратура магистрларни илмий тадқиқотчилик ва илмий педагогик фолиятга тайёрланган мутахассисларни тайёрлаш шаклидир. Олий таълим тизимида магистр даражаси мавқеи жиҳатдан бакалаврдан кейин, фан номзоди (PhD) даражасидан олдинги ўринда туради. Бу илмий даража эмас, балки академик даража ҳисобланади. Чунки, у олий мактаб битирувчисининг таълимий даржасини акс эттиради ва унда бошловчи илмий ходимга мос бўлган қобилият ва малакалар борлигидан далолат беради. Магистр учун илмий тадқиқот малакалари диссертация тадқиқотини юритиш ва муайян лавозимларда юқори малакали ишларни бажариш учун зарур деб фараз қилинади.
Илмий тадқиқот ва инновация фаолиятини, энг аввало, ёш авлодни ижодий ғоялари ва ишланмаларнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, шунингдек, ушбу фаолиятда иқтидорли ёшлар фаол иштирок этиши учун қулай шароитлар яратиш белгилаб берилди.