Назорат саволлари:
Шиббалаш машиналари турлари;
Каршилик кучларини аниклаш;
Иш унумдорлигини хисоби;
Шиббалаш машиналарини ишлаш технологияси;
Шиббалаш машиналарини асосий параметрлари ва уларни танлаш.
МАЪРУЗА № 13
ТОШ МАТЕРИАЛЛАРИНИ ҚАЗИБ ОЛИШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ МАШИНАЛАРИ ВА ЖИҲОЗЛАРИ
Таянч сўзлар: тоғ жинслари, дисперсия, фраксия, чақиқтош, шағал, майдалаш даражаси, махсулот тош, майдалаш босқичи, солиштирма сирт.
Режа:
Тоғ жинслари, уларнинг турлари.
Тош махсулотлари, уларнинг турлари.
Тош махсулотларини қазиб олиш ва қайта ишлаш.
Тоғ жинсларини майдалаш назарияси.
Шарли тегирмоннинг иш жараёни.
Саралагичлар, улардаги иш жараёни.
Норуда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун гранит, базалт, диорит, диабаз, сианит (вулқон материаллари), қумтош, оҳактош, шағал (чўкинди қатламдаги) ва бошқалар хомашъё бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон шароитида ушбу тош материаллари карьер ва дарё ўзанларидан (дарё шағали) майдалаш – саралаш корхоналарига келтирилади ва шағал, чақиқтош ҳамда қум – товар махсулоти сифатида ишлаб чиқарилади. Товар махсулотга бўлган талаблар давлат соха стандартлари (ГОСТ) билан белгилаб қўйилади.
Чақиқтош табиий тош ва тоғ жинсларини майдалаш йўли билан олинади. Чақиқтошнинг сифати доналарнинг ўлчамлари таркиби, доналар шакли механик мустаҳкамлиги ва зарарли аралашмалар бор-йўқлиги билан белгиланади. Доналарнинг катталигига қараб чақиқтош қуйидаги фракцияларга ажратилади: 5-10; 10-20; 20-40 ва 40-70 мм. Бундан ташқари йўл қурилиши учун 10-15 ва 15-20 мм. фракцияли чақиқтошлар ишлаб чиқарилади.
Шағал 3(7)-70 мм катталикдаги табиий сочма тош бўлиб, тоғ жинсларини узоқ муддат емирилиши ва сув кучининг таъсирида шаклланади. 70-150 мм. ли доналар йирик шағал ва 150 мм. дан катталари ҳарсанг дейилади. Шағал ва ҳарсангларни майдалаб шағал чақиқтоши олинади. Бу материалда майдаланган доналар массаси 80% дан кам бўлмаслиги керак. Чақиқтош ва шағал чақиқтошига талаблар бир турда.
+ум 5 мм. гача ўлчамли доналардан иборат; у табиий қум (тоғ жинсларининг табиий емирилишидан ҳосил бўлган, асосан дарё ўзанларидан қазиб олинади), майдаланган қум (тоғ жинсларини майдалаб олинган) ва фракцияли қумларга (табиий ва майдалаб олинган қумларни фракцияларга бўлиб олинган) бўлинади.
+уйида қумларнинг асосий кўрсоткичлари келтирилган.
қум
|
Йирик
|
Ўрта
|
Майда
|
Жуда майда
|
Йириклик модули
|
<50
|
35-50
|
¾
|
¾
|
Солиштирма юзаси, см2/г
|
¾
|
¾
|
100-200
|
201-300
|
0,14 элакдан ўтган қум сони,% гача
|
10
|
10
|
15
|
20
|
Солиштирма юзаси 300 см2/г дан кўп бўлган қумни, цемент сарфланиши кўпайиши сабабли, қурилиш ишларида қўлланилмайди. +ум тоза бўлиши керак; таркибида кирлайдиган қўшимчалар бўлмаслиги керак.
Тошни майдалаш катта механик энергияни сарфлайди, дунёда ишлаб чиқариладиган (шу жумладан ички ёнув двигателларини) энергиянинг тахминан 5% майдалаш ва кукунлаш учун ишлатилади.
Техналогик вазифаларига биноан майдалаш бирламчи, иккиламчи ва пировард босқичларга бўлинади.
Бирламчи (йирик) майдалашда тоғ жинслари кейинги босқич майдалагичларининг нормал ишлашини таъминлаш даражасигача (одатда 250 мм. гача) майдаланади. Норуда қурилиш материаллари саноатда, бирламчи майдалаш учун йирик жағли ёки роторли майдалагичлар қўлланилади.
Иккиламчи (70¸125 мм. гача) – ўртача майдалашда кайта ишланаётган материални ўлчамларини кичрайтириш давом этади. Бу босқичда дастлабки ўлчамга боғлик ҳолда бир нечта (жағли, конуссимон, роторли ва бошқалар) майдалагичлар ўрнатилиши мумкин.
Пировард босқичда аввалги босқичларда олинган тош махсулот ўлчамигача (>20; 40 ёки 70 мм) майдаланади.
Пировард босқичдаги майдалагичлар очиқ ёки туташ цикл бўйича ишлаши мумкин туташ циклни қўлланилиши иш унумини 20-25% га кўтариш имконини беради ва чиқиш тешиклари кичиклигида ортиқча майдалашни олдини олади.
Тош махсулотини фракцияларга ажратиш – саралаш учун элаклар қўлланилади. n та элакда n+1 фракциялар олинади.
Техналогик вазифаси бўйича дастлабки, оралиқ, текширув ва пировард саралаш турлари фарқланади. Пировард саралаш махсулот тош фракцияларини олишга хизмат қилади.
Норуда қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган машиналарнинг турларини кўплигига қарамасдан, уларга қуйидаги умумий талаблар қўйилади; улар қуйидагилар:
а) машина конструкцияси жуда содда, фойдаланишда қулай ва хавфсиз бўлиши;
б) едириладиган деталларни энг кам бўлиши ва уларни алмаштириш енгил бўлиши;
в) юкланишни мумкин бўлганда ошишида ёки деформацияланишда мураккаб ва қиммат қисмларни сақлаш учун машинанинг сақлагич қурилмасини (тиргак тахта, болт ва бошқалар) ёки пружинасини тезда ишдан чиқиши;
г) мумкин бўлган кўламда махсулот тош ўлчамларини, алмаштирма қисмлар ёки ростлаш ёрдамида тезда ўзгартириш.
Булардан ташқари қўлланиладиган машиналар ишончлилик ва тежамлилик талабларига жавоб бериши керак.
2-расм. Майдалаш машиналарининг схемалари. а – оддий ҳаракатланадиган жағли майдалагич; б – мураккаб ҳаракатланадиган жағли майдалагич; в – тик конусли майдалагич; г – ётиқ конусли майдалагич; д – зарбли болғали майдалагич; е – ғалтакли майдалагич; ж – шарли тегирмон; з – югурдиклар; и – вибрацион тегирмонлар.
50>
Do'stlaringiz bilan baham: |