Тошкент автомобил-йўллар институти «ЙЎЛ Қурилиш машиналари» кафедраси


Асфалт ётқизгичларнинг ишчи аъзолари



Download 2,05 Mb.
bet33/40
Sana22.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#692328
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   40
Bog'liq
Й.К.М МАЪРУЗА

Асфалт ётқизгичларнинг ишчи аъзолари
Ўзи юрар асфалт ётқизгичларда шиббаловчи ишчи аъзоси сифатида <<6pyс-плита>> тизими қўлланилади.
Брус ва плитанинг ўзаро жойлашувига кўра бўлинган ва бўлинмаган тизимлар, плиталарнинг ҳарактерига кўра эса статик ҳаракатли ва тебранма ҳаракатли плитали тизимлар фарқланади. Бруснинг тебраниш ҳарактерига кўра тебранувчи ва шиббаловчи брусли тизимлар фарқ қилинади. Асфалт ётқизувчи ҳаракати йуналишига перпендикуляр йўналишдаги горизонтал текисликда тебранувчи брус тебранувчи брус деб аталади.
Вертикал текисликда тебранувчи брусни шиббаловчи брус деб аталади.
Ўзи юрар асфалт ётқизгичларда шиббаловчи брусли ва текисловчи брусли ишчи органлар кўпроқ қўлланилади.
Брус ётқизилаёттан қатламни дастлабки шиббалаш ва уни пастки қирра ёрдамида профиллаш (қиялаб текислаш) га мўлжалланган.
Асфалт ётқизгичларнинг барча замонавий моделларида шиббаловчи брус эксцентрикли валининг гидравлик юритмаси қўлланади. Гидравлик юритма механик юритмадан анча фарқ қилади: у кинематика бўйича анча содда, механик юритмадан эса анча енгил. Бундан ташқари гидроюритма шиббаловчи бруснинг тебраниш частотасини поғонасиз ростлаш имконини таъминлайди, бу эса ўз навбатида иш шароитлари (ётқизалаётган материал тури, қатлам қалинлиги ёки асфалт ётқизгич ҳаракатнинг тезлиги) ўзгарганда энг яхши режим танлаш имконини беради.
Шиббаловчи брус ёрдамида дастлабки шиббалаш афзалликлари қуйидагилардир: шиббаловчи брус қавариқ ва ўйиқларни текислашда дастлабки шиббалаш учун зарур миқдордаги материални автоматик ўлчаб асфалт-бетон беради. +иялатиб кесилган шиббаловчи брус аста-секин қоришмани дастлабки максимал шиббалаш даражасига етгунча шиббалайди. Бунга эса плита қоплама устида сирпана бошлаш олдидан эришилади.


3.2.2. Асфалт ётқизгичнинг асосий фойдаланиш
ва техник кўрсаткичларини ҳисоблаш
Кўтарилган таъминлагичлар баландлигини аниқлаш
Машинанинг берилган унумдорлигидан келиб чиқиб, қопқоқ ва таъминлагичларнинг талаб қилинган кўтарилиш баландлигини аниқлаймиз. Иккита таъминлагичнинг максимал унумдорлиги 400 т/соат, биттасиники 200 т/соат га тенг бўлиши керак.
Узлуксиз ҳаракатли ётқизгич унумдорлиги қуйидаги формула бўйича аниқланади

Уу-сиз. = 3600 F × n3×g0×К1×Кшиб, (3.5)


бу ерда F - қопқоқнинг кўтарилиш баландлиги билан чекланган материал кесимининг юзи, м2;


n3- қирғичли занжир ҳаракатининг тезлиги, n3 қ 0,515 м/с;
g0- ётқизилаётган аралашманинг ҳажмий оғирлиги, g0 қ 1,8 т/м3;
К1- унумдорликнинг тезкор коэффициеити, К1қ 0,8;
Кшиб -аралашмани шиббалаш коэффициенти, Кшибқ1,05.
Бу формуладан материал кесимининг юзи қуйидагича бўлиши маълум бўлади:

F =Уу-сиз /3600 n3 g К1Кшиб. (3.6) ^


Таъминлагичнинг энини билсак, қопоқнинг кўтарилиш баландлиги hқ ни аниқлашимиз мумкин:


hқ=F/Bт (3.7)


бу ерда Вт- таъминлагичнинг эни, Вт қ 450 мм.




Шнекларнинг иш унумдорлигини аниқлаш
Шнекнинг унумдорлиги қуйидаги формула ёрдамида аницланади:

nw=47,1 D2 tn g0 Kу Kк (3.8)


бу ерда: D- шнек диаметри, м (D =0,35 м);


t-шнек қадами, (t =0,35);
n-бурчак тезлиги (n =78,125 анл/мин);
Ку-материалнинг ўтиб кетиш ва пресланиши туфайли пасайиш коэффициенти (Ку = 0,9);
Кк- кесимнинг тўлдирилиш коэффициенти (Кк = 0,9).


Ётқизиш параметрларини берилган унумлорлик бўйича текшириш
Узлуксиз ҳаракатли ётқизгич унумдорлиги қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Уу-сиз=nқ× Bқ×nёт×gк×Кв (3.9)

бу ерда: nқ - ётқизилаётган қатламнинг қалинлиги, м;


Вқ - қатламнинг эни, м;
nёт – ётқизгичнинг ишлаш тезлиги, м/соат;
gк - зичланган материалнинг ҳажмий оғирлиги, (gк қ 2,35 т/м3);
Кв -иш вақтидан фойдаланиш коэффициенти, Кв қ 0,8.
(3.9) формуладан ишлаш тезликлари ва ётқизиш қалинликларига қиймат бериб ётқизманинг эхтимолий энини аниқлаймиз:

Вқу-сиз/ (hқ×nёт×gк× Кв) (3.10)


Ушбу формулага унинг таркибидаги қийматларининг зарурий қийматларининг қўйиб чиқиб шуни аниқлаймизки, асфалт ётқизгич 4 см дан 12 см гача бўлган қалинликларда 1 м ли ишчи органи билан, барча қалинликларда эса 9 метрли ишчи орган билан ишлай олади.




Тортишни ҳисоблаш
Асфалт ётқизгичнинг юриш қисми юритмаси ҳосил қиладиган тортиш кучи Тк машина ишлаганда пайдо бўладиган барча қаршиликларни енгиш учун етарли бўлмоғи керак, яъни Тк > SW.
Ҳаракатга умумий қаршилик қуйидагилардан ташкил топади: асфалт ётқизгичнинг аравача сифатида ҳаракатига қаршилик W1 дан; ишчи органларнинг ётқизилаётган қоришмага ишқаланиш кучлари қаршилиги W2 дан; шиббаловчи брус билан ётқизилаётган қоришма призмасининг ҳаракатидан ҳосил булувчи қаршилик W3; ниҳоят, автосамосвалнинг итаришидан ҳосил бўлган ҳаракатга қаршилик W4 дан:

SW=W1+W2+W3+W4 (3.11)




Асфалт ётқизгич шассисининг ҳаракатига қаршиликни аниқлаш
Аравача сифатидаги асфалт ётқизгич шассисининг ҳаракатига қаршилик қуйидаги (формула бўйича аниқланади:

W1=(Gм+SGб)(f+sina), (3.12)


бу ерда: Gм - юраётган машинанинг оғирлиги;


SGб - аралашма оғирлигидан бункерга тушадиган жами оғирлик;
f- қоплама асоси бўйлаб ғилдирашга қаршилик коэффициенти;
a - қурилаётган йўлнинг бўйлама қиялик бурчаги.
Ишчи органларининг ётқизилаётган қоришмага
ишқаланишига қаршилик кучларини аниқлаш
Бу қаршиликнинг қиймати қуйидаги (формула бўйича аниқланади:

Wк=Gи.оfu, (3.13)


бу ерда Gи.о - ишчи органлар ва механизмларнинг қоплама томонидан текисловчи плита орқали қабул қилинадиган оғирлиги;


fu- ишчи органларнинг ётқизилаётган қоришма бўйлаб сирпанипшдан ҳосил бўлган ишқаланиш коэффициенти.
Аралашма призмасининг ҳаракатидан ҳосил бўлган қаршиликни аниқлаш
Аралашма призмасининг ҳаракатидан ҳосил бўлган қаршилик қуйидаги формула орқали аниқланади:

W3=Gпр × mпр (3.14)


бу ерда Gпр - қоришма призмасининг оғирлиги;


mпр-ётқизилаётган аралашманинг ички ишқаланиш коэффициенти (mпр =0,8)
Призма оғирлигини аниқлаш формуласи

Gпр=l/ЗBқ H2п g0, (3.15)


бу ерда Hп - призманинг баландлиги.




Автосамосвални итаришдаги ҳаракатга қаршиликни аниқлаш

W4 = (Ga+Gк)(fк+sina) (3.16)


бу ерда Ga – ёнилғи тўлдирилган бўш автосамосвал оғирлиги;


Gк - тўкиш пайтида кузовда қолган аралашма оғирлиги;
fк - автомобил ғилдираклари айланишига қаршилик коэффициент.
Ҳисоблашлар натижалари бўйича ишчи ва транспорт режимларида турли қияликлардаги қаршиликлар жадвалини (3.1) тузамиз.
Ҳисоблашда формула таркибидаги индексларнинг қуйидаги сон қийматлари қабул қилинган:
- машинанинг ишчи ҳолатдаги оғирлиги Gми қ 14425 кГк;
- машинанинг транспорт ҳолатидаги оғирлиги Gмт қ 16300 кГк;
- аралашма оғирлигидан бункерга тушадиган оғирлик йиғиндиси
SGб = 7375 кГк = 73,75 кН.
Пневмоғилдиракларнинг қоплама асоси бўйлаб ғилдираши пайтидаги қаршилик коэффициент ¦қ 0,02...0,03. Бироқ қаттиқ шинали ғилдиракларнинг чақиқтошли асос устидаги ғилдирашга қаршилик коэффициентнинг юқори бўлиши мумкин эканлигини ва машинанинг амалдаги оғирлиги унинг конструктив оғирлигидан ортиқ бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб ¦қ 0,06 деб қабул қиламиз.
Иш режимларида ишлашда йўл бўйлама қиялигининг максимал бyрчагини 6°, транспорт ҳapaкaти пайтида эса 10° деб қабул қиламиз.
Ишчи органларнинг оғирлиги Gи.о=5450 кГк. Ишчи органларнинг асос бўйлаб ишқаланиш коэффициенти ¦=0,6. Ётқизилаётган полосанинг эни В=12м. Призма баландлиги шнекини ўрнатиш баландлигига тенг деб қабул қиламиз: Нқ0,45 м. Ёқилғи тўлдирилган автосамослвал оғирлиги Gа=12200 кГк. Кузовда қолган аралашманинг самосвал ғилдиракларига кузовни бўшатиш пайтидаги босими. G|F=6895 кГк. G|F қиймати бирмунча оширилган ва кузовдаги аралашма оғирлиги кўрсаткичига тенг қабул қилинган, чунки КРАЗ самосвалининг амалдаги юк кўтариш қобилияти 12000 кГк га тенг. Автомобил ғилдиракларининг ғилдирашига қаршилик коэффициенти ¦z=0,03.
Автомобиль ғилдиракларининг ҳисоби машинанинг тепаликка кўтарилиш ҳаракати пайтида ҳар 2° дан cўнг берилган (3.1 - жадвал).



Йўл қияликлари,
a0

Ҳаракатга қаршиликлар, Н

W1

W2

W3

W4

W5

0

13080

32700

11664

5128

63172

2

20688

32700

11664

12393

77445

4

28287

32700

11664

19048

91699

6

25867

32100

11664

25688

105290

Илашиш бўйича жами тортиш кучи


SW£ Pо.к× jил,


бу ерда Ро.к-ишчи режимда турли қияликларда орқа кўприкка тушадиган оғирлик (3.2 – жадвал);


jил- етакловчи ғилдиракларнинг асос билан илашиш коэффициенти:
jил= 0,5 ... 0,8.

Ҳисоблаш натижалари 3.2 - жадвалда келтирилган.


Жадвал

Йўл қиялиги a0

Ро.к, кН



Ро.к. jил

jилқ0,5

jилқ0,8

0

106,60

53,30

85,28

2

108,42

54,21

86,74

4

110,10

55,05

88,08

6

111,64

55,82

89,31

Ҳисоблаш натижалари шуни кўрсатадики, бункер ва таъминлагичларда қоришма бор бўлиб, автосамосвалнинг итарилишида илашиш коэффициенти jил=0,5 га тенг бўлганда, ётқизгич фaқaтгина горизонтал участкаларда самосвал итарилишисиз ишлаши мумкин, jил=0,8 га тенг бўлганда эса 20 дан ортиқ қияликларда асфалт ётқизгич самосвал итарилишисиз ишлаши мумкин.


Таъминлагич ва шнеклap узатмасини ҳисоблаш
Таъминлагичлар юритмасининг қувватини аниқлаш
Таъминлагичлар узатмасининг валидаги номинал қувватни қуйидаги формула ёрдамида aниқлаймиз

Nю=(W×n3)/ 75, о.к.,


бу ерда W - аралашма ва қирғичли (ёки куракли) занжирнинг ҳаракатига қаршилик, кГк;
n3-занжирнинг ҳаракатланиш тезлиги.
Ҳаракатга қаршиликни қуйидаги формула бўйича аниқлайммиз:

W=1000 × b×hn×L×mт×g0


бу ерда b - таъминлагичлар эни {b = 0,9м);


hn - қопқоқ остидаги ёриқ баландлиги (hn=150 мм қ 0,15 м);
L - транcпортёрнинг узунлиги (L =4 м);
mт - ташишга қаршлик коэффициентини, mт=0,2 деб қабул қиламиз.
Максимал қувват

Nт(max)=Kд×Nт,


бу ерда Кд - динамиклик коэффициенти, уни Кд=1,2 деб қабул қиламиз.




Тақсимловчи шнеклар узатмасининг қувватини аниқлаш
Тақсимловчи шнеклар узатмасининг қувватини қуйидаги формулага асосан аниқлаймиз.
Nw = (a'× У× L×w) / 270, о.к.

бу ерда a' - аралашманинг тақсимлагичлар орқали сарфини ҳисобга олувчи коэффициент (a' =0,6);


У - шнеклар унумдорлиги (У =354т/соат);
L - аралашманинг максимал силжиш йўли (L = 6 м);
w - қоришма хусусиятларини тавсифловчи коэффициент (w қ 5).
Формулага қувватни ҳисоблаш учун аралашманинг эҳтимолий кўтарилиб қолишини ҳисобга олувчи заҳира коэффициентини киритамиз (К0 =1,5).
Тақсимловчи шнеклар узатмасининг қуввати:

Nш=(1,5×0,6×354×6×5/270)35,4 о.к.=26036,7 Вт


Таъминлагич ва шнеклар узатмасининг валига тушадиган юкламалар жадвалини тузайлик. Бунинг учун қуйидаги кўрсаткичларни қабул қиламиз: асфалт ётқизгич ўз умумий иш вақтининг Тив=6400 соатини 354 т/соат унумдорлиги билан ишлайдиган вақтнинг 10%; 250 т/соат - 10%; 200 т/соат - 30%; 150 т/ соат -30%; 100 т/ соат - 20%.


Шнек валининг бурчак тезлиги: nш =78,125 айл/мин.

Таъминлагич узатмаси валининг бурчак тезлиги: nт=45,9 айл/мин.


Жадвал

Қувват
қиймати

Вт,
о.к.

13018,35
17,7

9193,75
12,5

7355
10

5516,25
7,5

3677,5
5,0

Иш вақти

соат

640

640

1920

1920

1280

Жадвал


Қувват
қиймати

Вт,
о.к.

4538,035
6,17

3236,2
4,40

2280,05
3,10

1912,3
2,60

1250,35
1,70

Иш вақти

соат

640

640

1920

1920

1280

Таъминлагичлар узатмасининг қуввати чегаравий юклама сифатида ҳисобга олинади, унинг ишлаш вақти умумий иш вақтининг 3% дан ошмаган миқдорини ташкил этади.





Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish