Виброплита шиббаловчи бруси узатмасини ҳисоблаш
Шиббаловчи брус узатмаси қувватини аниқлаш
Шиббаловчи брус узатмасининг қуввати Nбр унинг асфалт-бетон аралашма ва текисловчи плитага ишқаланиш кучларини eнгиш, шунингдек муҳитни шиббаловчи бруснинг таги билан шиббалашда муҳитнинг қаршилик кучларини енгиш учун сарфланади. Шиббаловчи брусга тушадиган юкламалар схемаси - расмда кўрсатилган.
Шиббаловчи бруснинг қайтар-илгариланма ҳаракатида асфалт-бетон аралашмасига ишқаланиш кучи қуйидагича:
F||ишк=W|3צ1
бу ерда W|3 - қоришма призмасининг брус олдидаги аралашма призмасининг ҳаракатига қаршилиги (аралашманинг шит томонидан олиб кетилган қисмнинг таъсирисиз);
¦1 - бруснинг аралашмага ишқаланиш коэффициенти, ¦1=0,5 ... 0,6; ¦1қ 0,6 деб қабул қиламиз.
W|3=Gпр× ¦b,
бу ерда Gпр - аралашма призмасининг оғирлиги;
¦b- ётқизилаётган аралашманинг ички ишқаланиш коэффициенти, ¦b=0,7...0,8; ¦b=0,8 деб қабул қиламиз.
3.12-расм. Шиббаловчи брусга таъсир этаётган кучлар схемаси.
Брус олдида турган аралашма оғирлигини аниқлаймиз:
Gпр = В× h'n× L'n×g0,
бу ерда: h'n -призманинг баландлиги: h' =50мм= 0,05м;
L'n - призманинг узунлиги: L'n = 650мм=0,65м;
Gпр = 12 × 0,15 × 0,65 × 1800 = 702 кГк
W'3 = 7020 × 0,8 =512 кГк = 5120 Н;
F'ишқ = 512 × 0,6 = 337 кГк = 3370 Н
Текисловчи плитанинг ишқаланиш кучи
F'ишқ=W'3צб
бу ерда ¦б - шиббаловчи бруснинг плитага ишқаланиш кучи;
¦б = 0,2 ... 0,3 деб қабул қиламиз.
Ишқаланиш кучларининг жами қаршилиги
Fишқ= F''ишқ+ F'ишқ.
Жами ишқаланиш кучининг вал бир марта айлангандаги иши
Аишқ = 4r× Fишқ,
бу ерда r - шиббаловчи брус юритмаси валининг эксцентриситети: rқ 4мм = 0,004м.
Кичик энли бруснинг пастга ҳаракати пайтидаги аралашманинг солиштирма қаршилиги доимий, ёки P1 га тенг деб қабул қилиш мумкин. Ушбу солиштирма босим ўз қийматига кўра текисловчи плитанинг чегаравий қирраси остидаги босимга тенг. Бунда аралашмага бруснинг жами босим кучи аралашманинг пастга ҳаракати пайтида қуйидагича бўлади:
Р = P1 × Fбр,
бу ерда Р1 =0,1 кГк/см2=0,01 МП а;
Fбр- шиббаловчи бруснинг аралашмага тегиб туриш юзи:
Fбр = В × d,
бу ерда d- брус пичоғи қиррасининг эни, d = 15 мм.
Шиббалаш қисман қиялатиб бажарилгани туфайли, ишчи қирра энини пичоқ қалинлгига тенг деб қабул қиламиз: d = t = 30мм.
Fбр =1200 × 3 =3600 см2
Р1 = 0,1 × 3600 =360 кГк =3,6 кН.
Аралашмани шиббалаш иши:
Ашиб =2r × Р
Жaми иш:
A = Aишқ + Aишб
Шиббаловчи брус ишига сарфланаётган қувват:
Nбр қ b × А × nb /(102 × 60), кВт
бу ерда b - инерция ва бруснинг ўз оғирлиги ҳисобига юкламанинг бир текисда тақсимламаганини ҳисобга олувчи коэффициент: b=1,3 ... 1,4; b = 1,4 ни қабул қиламиз;
nb- брус юритмаси валининг бурчак тезлиги бўлиб, у (яъни бурчак тезлиги) nb= 1600 ... 2000 айл/мин оралиғида бўлиши мумкин;
Nбр= (3,67 ... 4,90), кВт.
Виброплита юритмаси қувватини аниқлаш
Текисловчи плитанинг юритмаси учун зарур бўлган қувватни аниқлашда ишончли ҳисоблаш боғлиқликлари бўлмагани учун, эмперик формуладан фойдаланамиз:
Nтп £ (1,5 ... 20)Fбр ,о.к.,
бу ерда Fбр - виброплитанинг асфалт-бетонга тегиб туриш юзи,
Fбр = lбр× Вбр ,
бу ерда /бр - плитанинг узунлиги;
Вбр - плитанинг эни.
Do'stlaringiz bilan baham: |