Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси



Download 3,43 Mb.
bet31/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Халқ ҳаракатлари


Мовароуннаҳрда ҳижрийнинг 100 йилида (719 йил) араб ҳокимияти тугайди деган гап-сўзлар тарқала бошлайди. Араблар олиб бораѐтган босқинчилик сиѐсатига қарши биринчи бўлиб, 720-йилда Сўғд аҳолиси бош кўтаради. Қўзғолонга Самарқанд ихшиди Ғурак ва Панжикент ҳокими Деваштичлар бошчилик қиладилар.
Сўғдларга ѐрдам бериш учун Туркий ҳоқон шаҳзода Кўрсул бошчилигидаги туркий лашкарини Самарқандга юборади. Сўғддаги қўзғолон умумхалқ қўзғолонига айланиб кетди. Қўзғолончилар арабларга зарба бера бошладилар. Фақат айрим шаҳар ва қалъалар ичида қуршовда қолган араб ҳарбий қисмларигина катта бож ва эътиборли вакилларни қўзғолончилар ихтиѐрига гаровга бериш билан жон сақладилар. Хуросон ноиби Сайид ибн Абдулазиз бу қўзғолонни бостиришга муваффақ бўлолмади.
721-йил Халифа Язид ибн Абдумаликнинг тавсияси билан Хуросон ноиби этиб Сайид ибн Амир ал-Хароший тайинланади. У Ироқдаги халқ қўзғолонини бостиришда ўз шафқатсизлиги билан ном чиқарган эди. Сайид ал-Хароший қўзғолончилар билан олиб борган музокаралар натижасида Ғурак бошлиқ зодагонларнинг бир қисми араблар томонига ўтиб кетади. Қўзғолончилардан бир қисми эса курашни давом эттиришни лозим кўрадилар. Араблар 400 та бой cавдогарлардан бошқа ҳамма Суғд қўзғолончиларини қириб ташладилар. Қўзғолончиларга ѐрдам берган Хўжанд аҳли ҳам жазоланди.
Мовароуннаҳр аҳолисини тинчлантириш ва араб ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида Хуросон ноиби Ашрас ибн Абдуллоҳ (727-730 й.) ислом динини қабул қилганлардан хирож ва жизя солиғи олишни бекор қилади. У ислом динини кенг тарғиб қила бошлайди. Чегарадаги ерларда янги истеҳком қурилиб, чегаралар мустаҳкамлана борди. Лекин ғазнага кам даромад тушаѐтганлиги, зодагонларнинг шикояти туфайли хирожни қайта тиклайди. Ўз сиѐсатини тарғиб қилиш мақсадида иккита таниқли араб руҳонийси Ас-Сайид Солиқ ва Робия ибн Умранни Самарқанд ва Бухорога жўнатади. Хирож солиғи зодагонлардан ҳам, камбағаллардан ҳам зўрлаб ундирила бошланади.
Самарқандда Абу Сайид бошчилигидаги 700 та сўғдликлар хирож тўлашдан бош тортадилар. Улар шаҳардан 7 фарсах нарига ўтиб, қаршилик ҳаракатига тайѐргарлик кўра бошладилар. Абу Сайидни ҳийла ишлатиб музокара учун Самарқандга чақиртиришади ва ўша ернинг ўзида уни ва сафдошларини зиндонбанд этадилар.
Ўзаро курашлар, 733-734 йиллардаги Зарафшон воҳасидаги қурғоқчилик, мустамлака зулмининг кучайиши-буларнинг ҳаммаси Мовароуннаҳрдаги норозиликнинг янада авж олишига олиб келди. Норозилик араб ҳарбийлари ва қисман зодагонлар ичида ҳам кучая борди. Шу пайтга келиб хорижийлар ҳаракати ва мафкураси янада кенг тарқала бошланди. Хорижийлар юқорида қайд қилинганидек, шиалар гуруҳидан VII аср охирида ажралиб чиққан бўлиб, бу сўзнинг луғавий маъноси қўзғолончилар дегани эди. Аввал бошда бу ҳаракат оддий араб ва бошқа мусулмон халқининг манфаатларини ҳимоя қилар эди. Кейинчалик бу
гуруҳдан ибодийлар, азракийлар ва бошқа жамолар ажралиб чиққан. Хорижийлар таълимотига кўра мусулмонлар-зиммийлар (бошқа диндагилар) устидан ҳукмрон бўлишлари керак эди.
Мовароуннаҳрда Хорижийлар ҳаракатига шу пайтда Хорис ибн Сурайж бошчилик қилади. Хорис Мовароуннаҳрда тезда шуҳрат қозонди. У Самарқанд ва Дабусиядаги Абу Сайид тарафдорларини ўз қўли остида тўплади. Абу Фотима уни ѐрдамчиси ва ҳарбий маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Хорис Уммавий халифаларни исломга риоя этмасликка айблаб, бутун Хуросон ва Марв аҳолисини хирож ва жузядан озод қилишни талаб этади. Кеш халқ оммасига таяниб, у Хуросоннинг шимолига юриш қилади. Лининг қўшини таркибида Хутталон шаҳзодаси Сабил, қарлуқ ябғуси ва Абу Фотима гуруҳи ҳам бор эди. Халқ ҳаракатларидан норози бўлган халифа Хуросонга янги ноиб Осим ибн Абдуллоҳни тайинлайди. Хорис қўшинлари Хуросоннинг катта қисмини эгаллашиб, Осимни чекинишга мажбур этишади. 735 йилга келибгина халифа янги ноиб Асад ибн Абдуллоҳни Хуросон валийси этиб тайинлаб, катта куч билан Хорисга қарши кураш бошлайди. 736-737 йилларда Асаднинг қўшини Хуросондан Хорисни сиқиб чиқаришга муваффақ бўлади. Қўзғолончиларнинг ижтимоий таркиби ҳам, талаблари ҳам турлича эди. Қўзғолонда аҳолининг деярли ҳамма табақатари қатнашади.
Албатта, ҳукмдорлар ўртасида ўзаро низолар, хиѐнаткорона ҳаракатлар, қурол-яроғнинг етишмаслиги, яхши уюшмаганлик ва бошқалар ўзининг таъсирини кўрсатди. Шундай бўлса ҳам қўзғолончилар изсиз қолмай халифалик сиѐсий ҳаракатида ўзининг аксини топди.
Улкан халифаликни 661 йилдан бошлаб Уммавийлар сулоласи бошқариб келар эди. Бу сулола даврида жуда кўп сиѐсий ўзгаришлар, диний мазҳаблар, гуруҳларнинг кучайиши, бошқаришдаги номутаносиблик, мустамлакачилик сиѐсати, зўравонлик, адолатсизликнинг авж олиши рўй бердики, бу нарса сулоланинг кейинги даврида унинг фаолиятини қийин аҳволга сотиб қўйди. Ўрта Осиѐда ва бошқа халифалик ерларида халифаликка қарши норозилик кайфиятлари кучли эди. Уларнинг солиқ сиѐсатидан, зўравонлигидан қуйи табақалар, ўз ҳуқуқларининг камситилганидан эса юқори табақалар норози эди. Уммавийларнинг ҳокимиятини араб аҳолиси ҳам қўлламас эди. Уларнинг ҳокимиятга келишини турли гуруҳлар, мухолифат кучлари ноқонуний деб билишар эди. Аввало хорижийлар уларга қарши бўлиб, халифалик тахтининг меросий бўлишини нотўғри деб баҳолар эдилар.
718 йилдан бошлаб махфий тарзда Муҳаммад Пайғамбарнинг амакилари Аббоснинг тарафдорлари ўз ғояларини тарғиб қила бошладилар. Улар ҳошимийлар уруғи (Пайғамбар шу уруғдан) вакиллари ҳокимиятга даъвогардирлар деб ҳисоблашар эдилар. Кейинчалик улар ўз курашларида шиалар билан бирга ҳаракат қила бошлайдилар.
Ерга эгалик муносабатларнинг ривожланиши, ижтимоий-сиѐсий вазиятнинг ўзгариши уммавийларнинг сиѐсий саҳнадан кетишларини,
уларнинг аввалги мавқеи тугаганлигини кўрсатиб турар эди. Уммавийлар сиѐсатидан оммавий норозилик айниқса Марвон II (744-750 й.) ҳукмронлик даврида кучайиб кетди. Марвон II нинг хирож солиғи миқдорини кўпайтириш ва маҳаллий халқлар вакилларини оғир қурилиш ишларига кенг жалб қилиши норозиликнинг алангаланишига олиб келди. Мовароуннаҳр ва Хуросонда Аббосийлар вакиллари катта ер эгаларини ўзлари томонга жалб қилишга ҳаракат қиладилар. Аббосийлар вакиллари халифа Хишом (724-743 й.) давридаѐқ Ўрта Осиѐда ҳаракат қила бошлаган эдилар. Уларнинг тарғиботчилари таъқиб остига олинар, улар қўлга тушгудек боиса, қўл- оѐқлари кесилар эди. Айниқса Наср ибн Сайѐр аббосийлар ва шиаларнинг катта душмани бўлиб уларни доимо таъқиб этиб келар эди. Аббосийларнинг ҳокимият тепасига келишида Абу Муслим ва унинг ҳаракати муҳим аҳамият касб этди. 746 йил Абу Муслим аббосийлар тарғиботига бошчилик қилиш учун Хуросонга юборилади. Абу Муслимга "Пайғамбар хонадонининг ишончли вакили" деган унвон берилади.
Ўз ташвиқотини Абу Муслим Хуросон зодагонларига мурожаат этиш билан бошлайди. У Марв шаҳридан уч фарсаҳ ғарбда Харкон ариғи соҳилидаги Сафизанж қишлоғини ўзига қароргоҳ қилиб олади. Аббосийларнинг рамзий ранги ва байроғи қора рангда эди. Шу сабабли Абу Муслим ва унинг тарафдорлари қора кийим кийиб юришади. Хуросон аҳолисига мурожаатида у Қуръон ва ҳадисларга амал қилишга, пайғамбар авлодларига бўйсунишга чақиради. Кейинчалик маҳаллий зодагонлар ҳам уни қўллаб-қувватлай бошлайдилар. Абу Муслим ташвиқоти Мовароуннаҳр ва Хуросон ерларида тезлик билан тарқала бориб, унинг тарафдорлари сони орта бошлайди. Тўпланаѐтган отлиқ ва пиѐдаларга бош бўлиб, Абу Муслим Мохувон қалъасига кўчиб ўтади. Хуросон ноиби Наср ибн Сайѐр Абу Муслимга қарши араб зодагонлари вакилларини бирлаштиришга ҳаракат қилади. Лекин унинг барча ҳаракатлари зое кетди. У Абу Муслимга юрак ютиб кураш бошлашга қурби етмай, 748-йилда Хуросон пойтахти Марвни ташлаб чиқиб Нишопурга йўл олди. Нишопурда унга Абу Муслимнинг саркардаларидан бири қақшатқич зарба бериб уни мағлубиятга учратди.
749-йили Абу Муслим қўшини халифаликнинг марказий вилоятларига юриш қилади. Ироқ ва Жазоирда уммавийларга ҳал қилувчи зарба берилади. Қўзғолончилар пойтахт-Дамашқни ҳам қўлга киритадилар. Халифа Марвон II тахтдан ағдарилади. Аббосийлардан бўлган Абулаббос Саффоҳ (749-754-й.) халифалик тахтига ўтиради. Жойларда Уммавийларнинг барча вакиллари қириб ташланади. Шундай қилиб араб халифалиги ҳокимияти Аббосийлар қўлига ўтади.
751-йил Бухоро шаҳрида Шорик ибн Шайҳулмаҳрий бошчилигида қўзғолон кўтарилади. Қўзғолончилар шиалик талабларини илгари суриб, Али авиодидан халифа тайинлаш шиорини кўтариб чиқишади. Абу Муслим қўзғолонни бостиришда Зиѐд ибн Солиҳ бошчилигидаги 10.000 кишилик қўшин юборади. Бу қўзғолон фақатгина Бухорхудод Қутайба ибн Туғшоднинг ѐрдами билангина бостҳилади.
Абу Муслим Ўрта Осиѐнинг шимолига кириб келган Хитой императорининг қўшинига ҳам ҳал қилувчи зарба беради. 751 йил Талас водийсидаги хитойликлар билан жангда, Хитой қўшини ҳайдаб чиқарилади. Шу билан халифаликнинг шимолий чегараси ҳам мустаҳкамланиб, қатъий чегара ўрнатилади. Халифалик таъсири бутун Ўрта Осиѐ ҳудудида асосий ва қонуний бўл либ қолади. Гарчи Абу Муслим садоқат ила хизмат қилса-да, араб ҳокимияти унга ишонмас эди. Халифа унга жангга юбориш ҳақида нома йўллаб уни марказга келишга мажбур қилади. 755-йил Ҳаж сафаридан қайтаѐтган Абу Муслим Халифа томонидан хиѐнаткорона Бағдодда ўлдирилади. Унинг ўлими халқ оммасининг умумий норозилигига сабаб бўлди. Унинг мурдаси Самарқандга олиб келиниб Хўжа Темим Ансорий мақбараси ѐнига катта ҳурмат билан кўмилади.
Аббосий халифалар даврида халқ оммасининг аҳволи янада оғирлашди, Суғорилмайдиган ерлардан ҳосилнинг ярми, суғориладиган ерлардан хосилнинг 1/3 қисми солиқ сифатида олинадиган бўлди. Кўп ҳолда солиқлар бир маротаба ўрнига икки - маротаба ҳам олинадиган бўлди. Озод жамоаларнинг ҳуқуқлари чеклаб қўйилди. Ерлар зодагонлар томонидан ижарадор деҳқон - кадиварларга бўлиб берила бошланди. Ҳамма ҳашар қурилиш ишларида аҳоли текин ишлаб бериши лозим эди. Шаҳар ҳунармандларининг аҳволи ҳам оғир бўлиб, улар ўз маҳсулотларидан катта солиқ тўлашар эди. Шунингдек, оғир солиқлар кўчманчи чорвадорлар бўйнига ҳам қўйилар эди.
Шундай бир аҳволда халқ ҳаракатлари кучайиб кетади. Абу Муслимнинг ўчини олиш шиори остида унинг сафдоши Сумбод бошчилигида қўзғолон кўтарилади. 755 йилда кўтарилган бу қўзғолон тез орада Хуросон ва Табаристонга ҳам ѐйилади. 70 кун давом этган бу қўзғолон қаттиққўллик билан бостирилиб, Сумбод Райда қатл этилади. Гарчи у қатл этилса-да, Абу Муслим тарафдорлари яширин "муслимия" гуруҳига асос соладилар.
VII асрнинг 70-80-йилларида Мовароуннаҳрда жуда улкан халқ қўзғолони кўтарилади. Қўзғолончилар оқ рангдаги кийим кийганлиги учун тарихда у "оқ кийимлилар" қўзғолони деб ҳам шуҳрат қозонади. Бу қўзғолоннинг раҳбари Муқанна (боши ва юзига ѐпинғич ташлаб юргани учун унга шундай лақаб берилган) эди.
―Муқанна Марв атрофи аҳолисидан.-дейилади "Бухоро тарихи" номли Наршаҳий асарида, Коза деб аталган қишлоқдан бўлиб, асл номи Ҳошим ибн Ҳаким эди. У илгари кудунгар (кигиз босувчи) лик қилар эди, кейин илм ўрганишга машбур бўлади ва ҳар хил илмларни: кўзбўямачилик, сеҳр ва тилсим илмларини ўрганади. Кўзбўямачиликни яхши билиб олиб пайғамбарлик даъвосини ҳам қилади. Муқанна кўзбўямачиликни ўрганган ва ғоятда зийрак бўлиб, қадимги олимлар илмларига оид кўп китобларни ўқиган ва жодугарликдан устоз бўлган эди. Унинг отасини номи Ҳаким, у Абу Жаъфар давридаги Хуросон амири лашкарбошиларидан бўлиб, асли Балхдан эди".
Қўзғолон 776-йили бошланади. Муқанна ўзининг 36 та муриди билан Амударѐдан ўтиб, Кеш вилоятига йўл олади. Бухорхудод Туғшод уни қўллаб- қувватлай бошлайди. Муқанна Кеш яқинидаги Сом (Санам) қалъасини ўзига қароргоҳ қилиб олади. Бутун Қашқадарѐ воҳаси қўзғолончилар қўлига ўтади. Муқанна таълимоти умумий мулкий тенглик ва арабларни Ўрта Осиѐдан ҳайдаб чиқариш ғояларини тарғиб этар эди.
Муқанна таълимоти Сўғд, Илоқ (Охангарон), Шошда ҳам ѐйила бошлади. Қўзғолонда турли ижтимоий груҳлар вакиллари қатнашиб, уларни бир фикр- истилочиларини мамлакатдан ҳайдаб чиқариш, мустақил давлат барпо қилиш ғояси бирлаштириб турар эди.
Қўзғолонга зарба бериш учун халифа Абу Жаъфар 776-йилда Жаброил ибн Яҳѐ бошлиқ катта ҳарбий кучни Моварауннаҳрга юборади. Бироқ Жаброил қўзғолончиларга енгилади. У катта талофатлар бериб базўр Самарқандга етиб келади. 10.000 аскар билан Жаброилга ѐрдамга юборилган Уқба ибн Салим Кеш ва Самарқанд оралиғида, Ғарига бошлиқ 14.000 кишлиик қўшин Термиз яқинида қўзғолончилар томонидан лор-мор келтирилади. Натижада Чағониѐн қўзғолончилар қўлига ўтади.
Қўзғолон маркази Наршахда, Бухоро атрофида жойлашади. Шу йили Наршах яқинида Бухоро ҳокими Хусайн ибн Мувоз ва Самарқанд ноиби Жаброилнинг бирлашган қўшини ўртасида тўрт ой жанг бўлади. "Оқ кийимлилар" бу жангда қўллари аввал устун келади, кейинчалик сон жиҳатдан кўп бўлган араблар Наршах қалъаси девор остидан узунлиги 50 газли чуқур қазиб, уни қулатиб қалъага кирадилар. Наршах қалъаси араблар томонидан эгалланади. Кеш ва Самарқанд эндиликда қўзғолоннинг асосий марказларига айланиб қолади.
Курашнинг охирги босқичи Кеш воҳаси (Қашқадарѐ)да жуда авж олади. Муқанна қароргоҳи бўлган Сом (Санам) қалъасини қамал қилиш Харошийга топширилади. Узоқ вақт қамалдан сўнг муқанначилар таслим бўладилар (VIII аср 80-йиллари бошларида).
Ўз даврининг энг қудратли давлати бўлган халифаликни ларзага солган Муқанна бошчилигидаги қўзғолон шу тариқа тугайди. Бу қўзғолоннинг енгилишига бир неча сабаблар бор эди. Аввало, қўзғолончилар уюшқоқлик билан ҳаракат қила олмадилар. Маҳаллий зодагонлар алоҳида гуруҳни ташкил этиб, кейинчалик умумий хиѐнат йўлига кириб араблар томонига ўтиб кетдилар. Муқаннанинг ўзи Сом (Санам) қалъасида бўлиб, бевосита қўзғолонга раҳбарлик қила олмади. лининг ўзи умумий тенглик ғоясини кўтариб чиқиб, ўзи кичик давлат бошлиғига айлана борди.
Ўзаро урушлар натижасида аҳоли жуда чарчади, экинзорлар пайҳон қилинди, иқтисодий таназзул бошлана борди. Муқаннадан сўнг унинг сафдошлари ҳаракати ҳам бўлиб ўтди. Бу қўзғолон халифалик кучини зайифлаштиради ва бошқа ўлкаларда ҳам озодлик ҳаракаттарини чиқишига туртки бўлади.
Масаланинг яна бир жиҳати шундаки, ислом динининнг кўп жиҳатдан афзаллиги, аҳлоқ ва интизом нуқтаи назаридан оммавийлиги хусусияти араблар босиб олган мамлакатлар аҳолиси томонидан уни тез орада қабул
этилишига сабаб бўлади. Қутайба сингари уни пул ва қилич билан жорий этиш мумкин эмас эди. Қачонки ислом моҳиятига етилгачгина унга рағбат ва эътиқод кучайиб кетади. Олиқ-солиқ, маиший ҳаѐт бобида, закот масаласида Қуръон ва Шариат аҳкомларининг қоидалари меҳнаткаш аҳоли томонидан тезда қабул қилинди. Аллоҳ олдидаги тенглик эса диннинг аҳамиятини кучайтирар эди. Исломнинг халқпарварлик руҳи ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Зеро, ислом дини маънавий бўшлиқни тугатди. Диѐримизда ота- боболаримиз дини-ислом фақатгина мустақиллик шарофати билан қайта тикланди. Президентимиз ташаббуси билан буюк диний арбоблар-Имом ал- Бухорий, Имом ат-Термизий, Ираом аи- Мотурудий, Бурхониддин ал- Марғиноний, Абдулхомид Ғиждувоний, Баҳовуддин Нақшбанд ва бошқаларнинг таваллуд ѐшларининг кенг миқѐсда нишонланиши, уларнинг охирги манзилгоҳларини обод қилиб, зиѐратгоҳларга айлантирилиши, диний байрамларимиз, анъаналаримиз, қадриятларимизнинг тикланиши. диндорларга ўз эътиқод ҳуқуқларининг қайтариб берилиши, қатор масжид- мадрасаларниннг, халқаро ислом тадқиқот маркази, Ислом университетининг очилишлари ва бошқа хайрли, савобли тадбирлар мусулмон оламининг бир қисми бўлган Ўзбекистонда ҳақиқатда муқаддас Ислом динига қанчалик эҳтиром билан қаралаѐтганлигининг ѐрқин исботи деб ҳисоблаймиз. Зеро, Президентимиз И.Каримовнинг ―Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда" номли рисоласида, бизнинг маданиятимиз, маънавиятимиз, ўтмишимиз, ислом тарихи, унинг қонун-қоида ва анъаналари билан чамбарчас боғланиб кетганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилади. 2007 йил Ислом конференцияси ташкилоти томонидан Тошкент «Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилиниши бунинг яққол далилидир.



Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish