Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Ислом дини. Ўрта Осиѐга араб босқинининг дастлабки даври



Download 3,43 Mb.
bet29/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Ислом дини. Ўрта Осиѐга араб босқинининг дастлабки даври.


Қутайба юришлари
Жаҳон тарихида улкан из қолдирган давлатлардан бири-бу Араб халифалигидир. Араб халифалиги даври Ўрта Осиѐ, Эрон, Афғонистон, Яқин ва Ўрта Шарқ, шимолий Ҳиндистон, Пиренея ярим ороли ва шимолий Африка халқларининг ижтимоий, иқтисодий, маданий тараққиѐтида ўзига хос юксалиш даврини белгилаб берди. Араб истилочилари хусусида шубҳасиз энг асосий маълумотларни араб, мусулмон муаллифлари бериб ўтганлар. Шу хусусда, жумладан, ал-Балазурийнинг "Футуҳ ал булдон" (Мамлакатларнинг фатҳ этилиши), ат-Табарийнинг "Тарихи расули ва мулук" (Пайғамбарлар ва подшолар тарихи) асарлари алоҳида аҳамият касб этади.
Ислом динининг ватани Арабистон ярим оролидир. Араблар семит қабилалари гуруҳига мансуб бўлиб, асосан кўчманчи, чорвачилик билан ҳаѐт кечирган. Кўчманчилар бадавийлар деб юритилган. Воҳалардаги аҳоли деҳқончилик билан шуғулланган. Денгиз бўйлари, воҳаларда, шаҳарлар қад ростлаган бўлиб, уларда асосан савдо-сотиқ ва ҳунармандчлиик билан кун кўрадиган аҳоли яшар эди.

  1. асрнинг иккинчи ярми, VII асрнинг биринчи ярмидаги араб ижтимоий ҳаѐти жуда мураккаб ва ранг-баранг эди. Унда уруғ-аймоқчилик муносабатлари эндигина куртак очиб келаѐтган феодал муносабатлар билан чатишиб кетган эди. Асосий савдо йўлларининг бу ҳудуддан ўтишидан араб зодагон-савдо аҳли жуда манфаалдор эди. Лекин мамлакатда бу пайтда сиѐсий парокандалик ҳукм сурар эди. Ўзаро қабилавий урушлар натижасида деҳқончилик ва савдо-сотиқ ишларига катта зарар етказилар, хонавайронлик авж олган эди. Бу ҳолат араб аслзода гуруҳлари, зодагонлари манфаатига зид бўлиб, мамлакат иқтисодий йўналишида юқоридаги салбий ҳолатлар катта зарар етказар эди. Юқоридаги вазият ҳам турли табақа, тоифа кишиларининг ўзаро ҳамжиҳатликка ягона, кучли давлат атрофига бирлашишга чақирар эди.

Аҳоли ичида кўп худолик-бутпарастлик урф эди (хусусан Каъбада 360 та бут бўлиб, уларнинг энг йириклари Ҳубал ва Лут бўлган).
Шундай вазиятда Ислом тўғри ва ҳақ йўлни кўрсатувчи дин сифатида юзага келди. Ислом-бу Аллоҳ ягона деб эътироф этиб, унга бўйсунмоқлик ва бутун қалби билан унга иҳлос қилмоқлик ва Аллоҳ буюрган диний эътиқодга иймон келтирмоқлик демакдир. Ислом "итоат", "бўйсуниш" маъноларини билдиради. Бу диннинг асосчиси Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) (570-632) маккалик Абдуллоҳнинг ўғли бўлган. Унинг бобоси Абумуталлиб қурайш қабиласининг бошлиғи бўлган.
Муҳаммад пайғамбарнинг таълимотига эргашганларни "муслим", яъни "итоаткорлар" деб юритганлар. Ўз пайғамбарлик фаолиятини Муҳаммад Маккада бошлаган. Макка Арабистон ярим оролининг ғарбий қисмидаги Ҳижоз вилоятида жойлашган шаҳар бўлиб, бу ерда Каъба жойлашган эди. Диний таълимотга кўра Каъбани Одам Ато барпо қилган бўлиб, уни Ибраҳим пайғамбар ўз ўғли Исмоил билан бирга қайта қурган ва биринчи Ҳаж сафарини уюштирган. Каъбанинг ичида муқаддас тош "Ҳажар-ул-асвод" ўрнатилган. Ҳар йили бу муқаддас жойга миллионлаб мусулмонлар зиѐратга келадилар.
Муҳаммад пайғамбар муслим (мусулмон)ларнинг ягона Аллоҳ олдида тенг эканликларини, Яратганнинг ўзи ризқ-рўз улашишини, жамиятдаги адолатсизликка қарши жазо муқаррар ва ҳар бир киши бу дунѐдаги ишларига кўра тақдирланиши, инсон Яратган, ѐлғиз Аллоҳгагина эътиқод қилишини тарғиб қилади. Бу таълимот аҳолининг барча қатламлари манфаатларига мос бўлиб, тез орада биринчи навбатда шаҳар аҳли ичида тарқала бошлайди. Лекин янги дин тарафдорларининг аҳволи уларнинг эътиқодларига кўра оғирлашиб боргандан сўнг бир қисм мусулмон аҳоли Ҳабашистонга, баъзилари шимолга қараб кетишга мажбур бўлдилар. Муҳаммад ҳам ўзига қарши турган қурайш қабиласи аъзоларининг таъқиби кучайиб кетган 622 йил 16 июлда (баъзи адабиѐтларда 15 июль дейилади) ўзининг энг яқин дўсти ва сафдоши Абу Бакр билан Маккадан Мадинага кўчишга мажбур бўлади. Бу араб тилида "ҳижрат" деб аталиб, шу кундан бошлаб мусулмон оламида қабул қилинган ҳижрий йил бошланади. (Ҳижрий йил ҳисоби 2 хил бўлади: ҳижрий-қамарий, яъни ой ҳисоби бўйича ва ҳижрий-шамсий, қуѐш ҳисоби бўйича).
Мадинада Муҳаммад ўз таълимотини давом эттиради. Мадинада шуҳрат қозонган маккаликлар бутпарастлик ғояларига қарши ҳам ҳарбий, ҳам сиѐсий зарба бера бошлайдилар. Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар вафот этгач (632 й), кетма-кет "Хулофоий рашоддин" (ҳақ йўлдан борган саҳиҳ халифалар) номларини олган Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алилар (661 йилгача) пайғамбар сиѐсатини давом эттириб, Арабистон ярим оролида марказлашган-Араб халифалиги давлатига асос соладилар. Ўзаро қабилалар бирлашуви, дини исломнинг ѐйилишида илоҳий муқаддас китоб Қуръоннинг ўрни ниҳоятда катта бўлди.

  1. асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Халифалик кенгая бориб ўз чегараларини ғарб ва шарқ томон кенгайтиришга ҳаракат қилди. Яқин ва

Ўрта Шарқнинг бой вилоятлари қўлга олиниб, ниҳоятда уюшган ва жанговар араб қўшини шиддат билан ҳаракатларини бошлаб юборган эди. Бир вақтнинг ўзида араблар ўз юришларини Византия ва Эронга қарши олиб бордилар. Сосонийларнинг сўнгги вакили Эрон шоҳи Ёздигард Ш (632-651) арабларга қарши туришга ҳаракат қилди. Лекин Кадисия (636 й.) ва Наҳаванд (642 й.)даги жангларда араблар қўшини форсларга қақшатқич зарба бериб Сосонийлар сулоласига барҳам бердилар. Византияга қарши қилинган ҳарбий ҳаракатлар натижасида Фаластин, Миср, Сурия, Ироқ эгалланди. Халифа Умар ибн ал-Хаттоб (634-644) даврида илк бора араб истилочилари Хуросон чегараларида пайдо бўлган эди. 643-644 йилларда араб саркардаси Абдуллоҳ ибн Варқа Кирмонни эгаллаб Хуросоннинг жанубдаги дарвозалари ҳисобланган Табас ва Қурейнга юриш қилади. Бу ернинг аҳолиси ўз зиммасига йилига 60000 дирҳам солиқ тўлаш мажбуриятини оладилар.
Арабларнинг кейинги ҳарбий ҳаракатлари 650-651 йилларга тўғри келади. Шу йилларда Басра ноиби ибн Кутайба Хуросон билан чегарадош ерларга юриш қилади. 651 йилда Марв шаҳри эгалланди. Марв марзабони (ҳокими) Абраз (Бараз) саркарда ибн Амирга 2 раин. 200 минг кумуш дирҳам эвазига тинчлик билан шаҳарни топширади
Араблар Амударѐдан (Жайхун) шимолда жойлашган ерларга
«Мовароуннаҳр» яъни, "дарѐнинг нариги томонидаги ерлар" деб ном беришади. Ҳозирги Афғонистоннинг шимоли, Эроннинг шимоли-шарқий қисми ҳамда Жанубий Туркманистондан то Амударѐгача бўлган ҳудудлар эса Хуросон деб юритилган. Аввал бошда Хуросоннинг марказий шаҳри Марв кейинчалик Ҳирот шаҳри бўлган.
Арабларнинг Мовароуннаҳрга қарши ҳарбий юришлари ўз мақсад ва режалари билан 2 даврга бўлинади. Биринчи даврда халифалик истило этишни эмас, балки ҳарбий жиҳатдан тайѐргарлик кўриш, маҳаллий ҳукмдорлар куч-қудратини синаб кўриш, мавжуд географик, ҳарбий, иқтисодий, сиѐсий жойлашувини ўрганиш, кичик юришлар орқали катта ўлжалар орттириш режасини амалга оширади.
651-йили ноиб Абдуллоҳ ибн Амир ҳукмронлиги даврида араблар Хуросондаги Нишопур, Обинаҳр, Тус, Жом, Обивард ва бошқа катта-кичик қўрғон шаҳарларни эгалладилар. Фақатгина 651-йилнинг ўзида Хуросон ноиби ибн Амир янги эгалланган ерлардан халифа хазинасига 6 млн. 200 минг дирҳам тўплаган солиқларни юборади. Балх яқинидаги ҳал қилувчи жангда (652-й.) араблар Балх шаҳрини эгаллашади. Ўша йили Амударѐдан ўтиб Мовароуннаҳрга ҳужум қилиш режаси араблар учун муваффақиятсиз тугайди. Лекин шу билан бирга, ҳар ҳолда Хуросон ноиби Абдуллоҳ ибн Амир 652-йил бошида Чағониѐнни эгаллашга муваффақ бўлади. Бу эса илк бор Мовароуннаҳр ерларини эгаллаш эди. 654-йили Суғддаги Маймурғ қалъасига арабларнинг биринчи ҳужуми бўлади.
657-йили Чағониѐнга араблар қайта юриш қилиб эфталитларга қарши қатъий зарба бердилар. Араблар кенг миқѐсдаги ҳужумларга тайѐргарлик кўра бошлаган эдилар. Халифалик ичидаги ўзаро ҳокимият учун ички низоларнинг кучайиши натижасида арабларнинг Мовароуннаҳр ерларига
ҳужумлари бир оз тўхтаб қолади. Ҳатто 658-659 йилларда ноиб Хулайд Нишопур ва Марв аҳолисидан арзимас солиқлар олиш хусусида шартнома имзолаб, босиб олинган Хуросон ерларидаги назоратни анча сусайтиради. 661 йили ҳокимият бошига янги Уммавийлар (661-750) сулоласининг келиши ҳарбий ҳаракатларнинг фаоллашувига сабаб бўлади. 665-йили халифа Муовия (661-680) Зиѐд ибн Абу Суфѐнни Басра, Сейистон ва Хуросон ноиби этиб тайинлайди. Халифа унга жадал ҳарбий ҳаракатлар қилиш топшириғини берган эди.
Наршахийнинг ѐзишича, 673-йилнинг кузида халифа Муовиянинг фармони билан Хуросон ноиби Убайдуллоҳ ибн Зиѐд Амударѐдан кечиб ўтиб Бухоро вилоятига босиб киради, Пойканд ва Ромитонни эгаллаб, Бухоро шаҳрини қамал қилади. Ёрдамга келган туркийлар бухороликлар билан бир қатор туриб арабларга қарши жангда қатнашадилар. Бу жангда араблар ғолиб келадилар. Ўша йили арабларнинг ар-Рабий бошчилигидаги ҳарбий отряди Амул, Земм ва Хўжанд атрофларигача бўлган ерларга ҳужум қилиб, катта ўлжа билан орқага қайтишган эди. 676-йили Хуросоннинг янги ноиби Сайид ибн Усмоннинг Бухоро ва Самарқандга юришида Муҳаммад пайғамбарнинг жияни Қусам ибн Аббос ибн Абдул-Муталлиб иштирок этади. Самарқанд ѐнидаги жанглардан бирида ҳалок бўлиб, сўнг кейинчалик Шоҳи Зинда (тирик шоҳ) номини олган қабристонга дафн этилади.
Сайид ибн Усмонга қарши Бухоро маликаси Хўтакхотун Сўғд, Кеш, Насафдан ѐрдамга келган 120000 кишилик ҳарбий қўшин билан пешвоз чиқади. Лекин сўғдликлар жанг майдонини ташлаб чиқиб кетганларидан сўнг малика каттагина бож (300000 дирҳам) тўлайди.
Сайид ибн Усмон Бухородан Самарқандга йўл олади. Самарқанд 1 ой давомида қамал қилинади. Сўғдликлар жасорат билан қаршилик кўрсатадилар. Сайид ибн Усмон сўғдликлар билан сулҳ тузишга мажбур бўлади. У Самарқанддан 30000 кишини асирга олиб, орқага қайтади ва йўл- йўлакай Термиз шаҳрини ҳам истило этади.
Халифа Язиднинг вафотидан (683 й.) сўнг тожу-тахт учун кураш бошланиб кетади. Бундай вазиятда араблар яна Мовароуннаҳрга ҳужум қилишдан деярли тўхтаб, ўз ички низолари билан банд бўлиб қоладилар.
Халифа Абдулмалик ибн Марвон (685-705) даврида ички низоларга чек қўйилгандан сўнггина араб сиѐсий арбоблари ва зодагонлари Моварауннаҳрга ҳақиқий юриш қилиш вақти келди деб топдилар. Янги тайин этилган Хуросон ноиби Қутайба ибн Муслимга Ироқ ноиби ал- Ҳажжож Моварауннаҳрни буткул эгаллашни ва қатъият билан ҳаракат қилишни топширади. Араб босқинчилигининг иккинчи даври, яъни. Мовароуннаҳр ерларини халифаликка бутунлай қўшиб олиш бошланади.
Ўрта Осиѐдаги сиѐсий парокандалик ва кичик давлатларнинг бир- бирлари билан тез-тез низоларга бориб туриши Қутайбага қўл келди. Ўз ҳарбий юришларини Қутайба 705 йил Балх вилоятини босиб олиш билан бошлади. Балхдан ташқари Қутайбага Чағониѐн, Шуман ва Ўрта Осиѐнинг жанубидаги кичик вилоятлар бўйсунади. Чағониѐн ҳокими Тиш араблар томонига ўтиб кетади.
706-йил Қутайба катта қўшин билан Моварауннаҳрга кириб келди. Табарийнинг маълумотларига кўра, Қутайба энг обод ва бой шаҳарлардан бири Пойканд томон ҳаракат қилди. Унининг қўшини таркибида араблар хизматига ўтган Балх ва Чағониѐн хокимларининг ҳам қўшинлари бор эди. Пойканднинг кўпчилик аҳолиси савдогарлар эди. Шаҳарда қолдирилган ҳарбий қўшинга турк саркардаси бош эди. Сўғд ва бошқа вилоятлардан келган кучлар билан пойкандликлар арабларга қаттиқ туриб қаршилик кўрсатдилар. Араблар суғдлар томонидан ўраб олиниб Қутайбанинг барча йўллари кесиб қўйилди.
Лекин ички иттифоқнинг йўқлиги, ўзаро низолар натижасида Пойканд ҳимоячиларининг кучи заифлаша борди. Қутайба қалъага биринчи сафда борган ва шаҳид бўлган кишиларнинг оилаларига катта мукофот ваъда қилди. Кетма-кет 15 кун давом этган жанглардан сўнг араблар қалъа деворини тешишга муваффақ бўлдилар. Шаҳардаги оғир жанглардан сўнг Пойканд араблар қўлига ўтди.
Пойканд фожеасидан сўнг Қутайба бошлиқ кучли рақибга зарба бериб уни мағлуб этиш мақсадида Суғд подшоси Тархун, Бухоро ҳукмдори Хунукхудод, Шопурком ҳокими Варданхудод бошлиқ катта қўшин йиғилди. Уларга турклар ѐрдамга келиб, жами қўшиннинг миқдори 40000 киши атрофида еди.
Иттифоқчилар қўшини Бухоро яқинида Тороб, Хунбун, Ромитон оралиғида тўпланди. Қутайба қуршовда қолди. Арабларнинг аҳволи ниҳоятда оғирлаша борди. Шунда бу аҳволдан қутулиш учун Қутайба маккорлик йўлини тутиб, найранг ишлатади. Наршахийнинг ѐзишига кўра, Қутайба Хаѐн-ан-Набатий исмли ўз кишисини иттифоқчилар ичида қудратли бўлган Сўғд подшоси Тархунга махфий суратда вакил қилиб юборади. Набатий Тархунга араблар ҳаво совуши билан шундоқ ҳам Марвга қайтиб кетажакларини, ҳолбуки туркийлар Сўғдни араблар кетганидан сўнг буткул эгаллаб олажаклари хусусида сохта хабар етказади. Бу хабар иттифоқчилар ичида бўлинишга сабаб бўлади. Тунда саросимага тушган Тархун Қутайба лагерига совға-саломлар билан 2 млн, дирҳам юбориб, эвазига сулҳ шартнорнаси матнини олади.
Араблар иттифоқчиларни заифлаштириб, кетма-кет улар ерларини эгаллай бошлайдилар. 708-709 йиллар мобайнида Қутайба Бухоро ва унинг атрофига бир неча бор ҳужум қилиб, Бухорхудод Туғшод қўшинларини тор- мор этади ва унга амир этиб ўз яқинларидан бирини тайинлайди. Амир Бухорхудод устидан назорат қилиб туриш, Бухорода қолдирилган ҳарбий қисмга аскарбошилик қилиш, аҳолидан солиқ ундириши ва уни ўз вақтида халифаликка етказиб бериш вазифасини адо этар эди.
Хоразмда бошланган ички зиддиятлар Қутайба фикрини ўзгартирди. Хоразмда халқ ғалаѐни бошланган бўлиб, унга Хоразмшоҳ Чағоннинг укаси Хурзод бошчилик қилар эди. Қутайба Хурзод бошчилигидаги қўзғолончиларни тор-мор келтиради. 710-712 йилларда Хоразмшоҳ Қутайба билан тинчлик сулҳини тузиб, унга 10000 қорамол миқдорида бож тўлайди. Хоразм шу билан ўз мустақиллигини йўқотиб араблар ҳокимиятини тан
олади. Қутайба эса ўз қўшини ҳамда Хоразмшоҳ ва Бухорхудод қўшинлари билан биргаликда Самарқандга йўл олади.
Шу пайтда норозилик ва қўзғолон натижасида шаҳар подшоси Тархун тахтдан ағдарилган эди. Суғд подшоси ва Самарқанд афшини сифатида Тархимнинг укаси Ғурак (710-737) тахтга ўтиради. Тархун эса ҳибсда ўзини- ўзи ҳалок этади.
Ғурак Қутайбага қарши чиқади. Каттақўрғон яқинидаги Арбинжон мавзесида шиддатли жанг бўлиб ўтади. Аммо Ғуракнинг кучлари озлик қилиб Самарқандга чекинишга мажбур бўлади. Араблар томонидан Хоразм ва Бухоро ҳокимлари қўшинининг қатнашуви, суғдийларнинг яккаланиб қолишлари ва атрофдан ѐрдам ололмасликларига сабаб бўлади. Ундан ташқари Самарқанд зодагонлари ичида бирлик ҳам йўқолади. Тархуннинг ўлимидан сўнг унинг тарафдорлари кўпроқ арабларга ѐн боса бошлашади. Панжикент ҳокими Деваштич шу гуруҳга раҳбарлик қила бошлайди. Қутайба эса "Тархун ўлими учун қасд оламан" деб эълон қилади.
Қамалда қолган Ғурак Шош подшоси, Туркий ҳоқон ва Фарғона ихшидига мурожаат қилиб улардан ѐрдам сўрайди. Туркийлар қўшини бу пайтда Суғд чегараси яқинида бўлиб Фарғона ва Шош қўшинлари билан биргаликда иттифоқчилар лашкарини вужудга келтиради. иттифоқчилар қўшинининг тепасига лашкарбоши этиб Туркий ҳоқоннинг кичик ўғли Инал ҳоқон тайинланади. Қутайба дархол ўз укаси бошчилигида сараланган қўшин тузиб, иттифоқчилар йўлига тузоқ қўяди. Араблар иттифоқчиларни тор-мор этиб, уларнинг мол-мулкларини талайдилар.
Қутайба шундан сўнг Самарқандга ҳужумни кучайтиради. Шаҳар раъданроз (тош отғич)лардан ўққа тутилади. Бу жангларда айниқса бухороликлар, хоразмликлар катта жонбозлик кўрсата бошлайдилар. Бир ой давомида шаҳар мудофаачилари Самарқандни қаҳрамонона мудофаа қилдилар. Араблар охир оқибатда шаҳар деворларини бузиб шаҳристонга бостириб кирдилар. Самарқанд арабларга таслим бўлди. Ғурак ва Қутайба ўртасида сулҳ тузилди.
Қутайба жўнаб кетиши олдидан шаҳарда ўз укаси Абдураҳмон ибн Муслим бошлиқ яхши сараланган қўшинни қолдириб кетади. Лекин матонатли Суғд аҳолисининг қаршилиги бу билан тугамайди. Ал- Яқубийнинг ѐзишича, 712-йил кузида Самарқандда араб ноибига қарши қўзғолон кўтарилади. Уларга турклар ѐрдам беради. Фақатгина 713 йил баҳорида Қутайбанинг етиб келиши билан шаҳардаги қўзғолон бостирилади.
Муғ тоғидан топилган ҳужжатга кўра Қутайба ўзининг кейинги юришларида Шош, Фарғона ва Туркий ҳоқонлик қўшинларидан иборат яна бир ҳарбий иттифоқнинг қаршилигига дуч келади. Суғд, Чоч, Фарғона иттифоқига Панжикент ҳокими Деваштич ҳам қўшилади. У Чоч ва бошқа ерларга ўз элчиси Фатуфарнни юборади. Фатуфарн номани Чоч ҳукмдори Мохеду тудун (Баҳодир тудун)га топширади. Қолган икки мактубни Фарғона элчиси орқали туркийлар ҳокими ва Фарғона IХшидига бериб юборган.
Қутайба бу ўлкаларни тезда ўзига бўйсундириш ҳаракатига тушади. Табарийнинг маълумотларига кўра, Қутайба 713-йил Бухоро, Кеш, Насаф ва
Хоразм аҳолисидан 20000 аскар тўплаб беришни талаб қилди. Ўз қўшини билан уни қўшиб, қўшинни 2 га бўлиб ажратади. Кеш, Насаф, Хоразмдан келган қўшин Чоч вилоятига, ўзи эса асосий куч билан Устришона орқали Фарғона водийсига йўл олади. Биринчи қўшин Чоч қўшинини тор-мор этиб, Чоч вилоятини эгаллайди. Қутайба эса Устришонда ҳал қилувчи жанг олиб бориб Хўжанд ва Косонни забт этади.
714-йил Қутайба Туркий ҳоқонликдан ҳарбий ѐрдам келиш йўлини тўсиш мақсадида Чоч воҳасига қайта бостириб киради. Ўша йили асосий йўлдаги Исфижоб (Сайрам)ни ишғол этади. 715-йил бошида эса Фарғона подшоси қочиб кетишга мажбур бўлади. Қутайба ўша йили Қашқаргача бўлган ерларни истило этади. Ҳамма вилоятларга араблардан бўлган амирларни ноиб этиб тайинлайди. Ўша йили араб халифаси Волид вафот этади. Халифалик тахтига Сулаймон ибн Абдулмалик ўлдиради. Қутайба Сулаймонга нисбатан ғанимлик муносабатида бўлиб, уни қўллармас эди. Қутайба уни тахтга чиқишидан норози бўлиб исѐн кўтаради. Натижада бу исѐн муваффақиятсиз тугаб Қутайбанинг ўзи Фарғонада ўлдирилади (715-й).
Шундай қилиб, 10-йил давомида олиб борилган доимий курашлар натижасида Мовароуннаҳр халифалик ихтиѐрига кирса-да, аммо унинг мағрур аҳолиси ўзини буткул тобе этилган деб ҳисобламайди. Шунинг учун ҳам Қутайба ҳар йили қишлаш учун Марвга жўнаб кетар, баҳорда эса янги кучлар билан Мовароуннаҳрга ҳужум қилар эди. Шунинг учун ҳам араблар Мовароуннаҳрни эгаллашда муваффақият қозондллар. Бунинг асосий сабаблари қуйидагича эди. Аввало мамлакатда ҳукм сураѐтган сиѐсий тарқоқлик ва кичик ҳукмдорларнинг ўзаро курашлари арабларга жуда қўл келган эди.
Бу вазиятдан улар усталик билан фойдаланишар эди. Улар кичик давлатларнинг ўзаро бирлашувига йўл қўймасликка ҳаракат қилдилар ва бунинг уддасидан чиқдилар. Араблар ўзаро курашаѐтган ҳокимларнинг бирига иккинчисини енгиши учун ѐрдам кўрсатиб, кейин уларнинг ҳар иккисини ҳам бирин-кетин бўйсундирдилар. Сўғдни забт этишда Қутайба араб қўшини билан бир қаторда Хоразм, Бухоро ва Насафнинг кучларидан фойдаланган эди.
Айниқса араблар кўчманчи жанговар туркийлар билан ўтроқ деҳқончилик вилоятлари аҳолиси ўртасида баъзан юзага келган келишмовчиликлардан фойдаланиб, уларни бирини иккинчисига қарши қўйдилар ва иттифоқчиларни ажратиб юборишга муваффақ бўлдилар. Шу билан бирга, халифалик Мовароуннаҳрдан ҳарбий қурол-аслаҳалар жиҳатидан унчалик устун бўлмаса ҳам, бироқ қўшин сафларини тўлдириб туриш имконига ега эдилар.
Араблар қўшинига мунтазам равишда янги ҳарбий кучлар ички вилоятлардан сафарбар қилиб турилар эди. Ундан ташқари кескин қаршилик курашини олиб борган халқ, маҳаллий ҳукмдорларнинг хиѐнаткорона ҳаракатлари, араблар билан махфий тил бириктиришлари туфайли муваффақиятсизликка учради.

    1. Download 3,43 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish