ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА – ҚУРИЛИШ УНИВЕРСИТЕТИ
“Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструциялари технологияси”, кафедраси
«Корхонада тайёрланган қурилиш конструкциялари»
фанидан курс лойиҳасини бажариш учун
УСЛУБИЙ КЎРСАТМА
Тошкент - 2023
Муаллифлар: проф.Акрамов Ҳ.А., кат.ўқи. Махсудов Б.А., кат.ўқи Тохиров Ж.О. «Корхонада тайёрланган қурилиш конструкциялари» фанидан курс лойиҳасини бажариш учун услубий кўрсатма.
Услубий кўрсатма 5340500 – Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструксияларини ишлаб чиқариш, 5320100 – Материалшунослик ва янги материаллар технологияси (қурилиш), 5341900 – Йиғма темирбетон ва бетон конструксиялар ва буюмлар ишлаб чиқариш технологияси бакалавр таълим йўналишлари талабалари учун мўлжалланган.
Мазкур услубий кўрсатма курс лойиҳасини тушунтириш хати, ҳисоблари, чизмаларнинг кетма-кетлиги ва уларни бажариш ҳақида умумий тушунчалари келтирилган.
Тақризчи: Туропов М., Газиев У.А. – ТАҚИ, “Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструциялари технологияси”, кафедра профессорлари.
Услубий кўрсатма Мухандислик Қурилиш Инфраструктураси факультети Илмий Услубий кенгаши томонидан тасдиқланган ва чоп этишга руҳсат берилган.
Кенгаш баёни – “____” _____________2023 йил.
Курс лойиҳасини асосий мақсади йиғма темир-бетон конструкция элементларини лойиҳалаш ва уларни ҳисоблашдир.
Курс лойиҳасининг вазифаси назарий материални “Корхонада тайёрланган қурилиш конструкциялари” курси лойиҳалаш нормалари билан таништириш, бинолар ва иншоотларнинг йиғма темир-бетон конструкцияларини лойиҳалашда назарий малакани такомиллаштириш билан амалий машғулотида мустаҳкамлашдир.
Курс лойиҳасини бажаришда талаба ораёпма конструктив схемасининг рационал вариантини танлайди: ригелларнинг жойлашиши (бинога бўйлама ёки кўндаланг), панеллар ва устунларни тақсимлаш.
Ҳисоблаш ва лойиҳалаш учун талаба йиғма темир-бетоннинг битта эгилган ва сиқилган элементи ва конструкциясини танлайди.
Курс лойиҳасини муваффақиятли бажариш учун қуйидагилар тавсия этилади:
Лойиҳа схемасини ва берилган топшириқ ўлчовлари бўйича бино кесимини тузиш, бунда деворли тўсиқлар конструкцияси ва пол конструкцияси мустақил танланади (1-расм).
Эгилган ва сиқилган конструкция элементи ҳисобини бажариш керак, бунинг учун заруриятлар:
-темир-бетон элементларининг геометрик ўлчовларини ҳисоблаш схемасини аниқлаш ва кўндаланг кесим ўлчовларини белгилаш;
-юк миқдорини ҳисоблаш, кўндаланг кучлар ва эгувчи момент ҳисоб миқдорини аниқлаш;
-пишиқлик шароитида нормал кесим бўйича бўйлама ишчи арматурани танлаш;
-пишиқлик шароитида қия кесим бўйича кўндаланг арматурани танлаш;
-кўрсатилган алоҳида арматура маҳсулотларида қолипланадиган ва арматурали чизмалар эскизи тузилиши керак.
Чизмада конструкция элементлари, темир-бетон элементининг ҳамма геометрик ўлчовлари берилади ва бир маҳсулот учун арматура спецификацияси тузилади.
\
1-расм. Бино схемаси
а – бинони кўндаланг кесими 1-1; б – бино плани
Do'stlaringiz bilan baham: |