Номарказий сиқилган элементларнинг конструктив
жиҳатлари
Темир-бетон конструкцияларда барча сиқилган элементлар номарказий сиқилган элементлар сифатида ҳисобланади. Бу шу билан изоҳланадики, сиқувчи кучларнинг қўйилишидаги фактни эксцентриситет (e=M/N) дан ташқари темир-бетон конструкцияларни ишлаб чиқаришда элементлар кўндаланг кесимларининг лойиҳавий ўлчамларидан оғиш ҳоллари бўлганлиги туфайли уларнинг геометрик формалари тўлиқ бажарилмаслиги ҳамда бетоннинг бир жинсли бўлмаганлиги сабабли кесимнинг геометрик ва физик оғирлик марказлари бир-бирига мос тушмаслиги оқибатида яна қўшимча эксцентриситет ҳосил бўлади ва шунинг учун ҳисоблашда еа эҳтимолий эксцентриситет қабул қилинади (киритилади).
Умумий эксцентриситет қўйидаги формула бўйича топилади: е0=е+еа. Сиқувчи куч элемент ўқи бўйича қўйилган ҳолда (e=M/N=0) фақат эҳтимолий эксцентриситет е0=еа қабул қилинади (ҳисобга олинади) ва ушбу элементни шартли равишда марказий сиқилган элемент деб қараш мумкин бўлади. Бундай элементларга бино ва иншоотлардаги оралиқ колонналар, тугунларга таъсир қиладиган юклар бўлмаган ҳолларда фермаларнинг устки (юқори) белбоғлари (пояслари), сиқилган устунлар ва фермаларнинг раскосларини мисол тариқасида келтириш мумкин.
е0=еа бўлганда, яъни марказий сиқилишда колонна ва устунларнинг кўндаланг кесимлари одатда квадрат баъзан тўғри бурчакли тўртбурчак шаклида қабул қилинади. Эксцентриситет анча сезиларли (каттароқ) бўлган ҳолларда колонналарнинг кўндаланг кесимлари тўғри бурчакли тўртбурчак шаклида қабул қилинади, бунда кўндаланг кесимнинг катта томони эксцентриситет жойлашишига қараб йўналтирилади, шу билан бир қаторда кўндаланг кесимларнинг шакллари қўштавр ва тавр шаклида бўлиши мумкин. Стандартлаштириш мақсадида колонналарнинг кесимларининг ўлчамлари 50
мм га каррали қилиб белгиланади. Турар уй-жой ва жамоат бинолари учун мўлжалланган колонналар кўндаланг кесимларининг минимал ўлчамлари 200х200 мм, саноат бинолари учун мўлжалланган колонналар кўндаланг кесимларининг минимал ўлчамлари 300х300 мм, қуйма (монолит) колонналарнинг кўндаланг кесимларининг минимал ўлчамлари 250 мм дан кам бўлмаслиги талаб этилади. Колонналар тайёрлаш учун сиқилиш бўйича мустаҳкамлиги В15 дан кам бўлмаслиги, кучли юкланган колонналар учун эса сиқилиш бўйича мустаҳкамлиги В25 дан кам бўлмаган бетон қабул қилинади. Колонналарни арматуралашда бўйлама стерженларнинг диаметри 12 мм дан кам бўлмаслиги лозим, A-III ёки А-II классдаги арматуралар, кўндаланг стерженлар сифатида эса А-I, А-II, А-III классдаги арматура ёки В-I классдаги совуқ ҳолатда тортилган сим қўлланилади (6-расм).
Номарказий сиқилган колонналарни лойиҳалашда қўйида таъкидланган талабларга риоя қилиш тақозо этилади:
колонналарнинг кўндаланг кесим ўлчамлари шундай бўлиши лозимки, уларнинг эгилувчанлиги l0/i исталган (ҳар қандай) йўналишда 120 дан ошмаслиги лозим, иккинчи даражали сиқилган элементлар учун эса l0/i ≤200, шарт бажарилиши талаб этилади; бўйлама қўйилган арматура кўндаланг кесим юзаси S ва S' нинг минимал қиймати қўйида кўрсатилган қийматлардан иборат бўлиши тақозо этилади, %:
элементларда
|
l0/i<17
|
…………………….
|
0,05
|
-//- -//-
|
17≤l0/i≤35
|
…………………….
|
0,1
|
-//- -//-
|
350/i≤83
|
…………………….
|
0,2
|
-//- -//-
|
l0/i>83
|
…………………….
|
0,25
|
бетоннинг ҳимоя қатламининг қалинлиги бўйлама арматуранинг диаметридан ёки 20 мм дан кам бўлмаслиги лозим, бикр каркасли колонналарда бўйлама стерженлар сифатида тасмали, бурчакли ва фасонли пўлат қўлланилганда бетоннинг ҳимоя қатлами 50 мм дан кам бўлмаслиги талаб этилади;
бетон қуйилаётганда вертикал жойлашган арматураларнинг жойлашиш оралиғи 50 мм дан кам бўлмаслиги, агар арматуралар бўйлама ёки қия йўналишда бўлса, уларнинг жойлашиш оралиғи пастки арматура учун 25 мм ва юқорида жойлашадиган арматура учун эса 30 мм дан кам бўлмаслиги керак; бундан ташқари барча ҳолатда бу масофа энг йирик стержен диаметридан кам бўлмаслиги керак;
кўндаланг стерженлар ёки хомутлар ҳеч қандай ҳисоблашларсиз ўрнатилади (қўйилади), лекин меъёрий кўрсатмаларга риоя қилинади: агар колонна кўндаланг кесимининг ўлчамлари 400х400 мм (колонна қирралари орасидаги томонлар 400 мм) ва бўйлама арматуралар сони тўртта бўлганда ясси каркаслар қўшимча стерженларсиз ёки битталик хомутлар билан лойиҳаланади (6-расм, а, в);
агар колонна қирралари орасидаги томонлар 400 мм дан ортиқ бўлса ёки битта томондан (қиррада) бўйлама арматураларнинг сони тўртадан ортиқ бўлса, қўшимча конструктив кўндаланг стерженлар киритилади ёки иккиталик хомутлар ўрнатилади (6-расм, б, г, д, е); иккиталик хомутлар ўрнига бирлаштирувчи шпилькаларнинг қўйилиши ҳам тавсия этилади (6-расм, ж); хомутларнинг эгилишлари элемент қиррасининг эни бўйича 400 мм дан ортиқ бўлмаган масофада қўйилади.
Сиқилиш пайтида кўндаланг стерженларнинг ташқи ён томонларга эгилиб (шишиб) чиқиб кетмаслигининг олдини олиш мақсадида кўндаланг стерженлар (хомутлар)нинг орасидаги масофа боғланган каркасларда 15d дан ортиқ бўлмаган оралиқда олинади ва пайвандланган каркасларда эса кўндаланг стерженлар (хомутлар) оралиғи 20d дан ёки 500 мм дан ортиқ бўлмаган масофада олинади, бу ерда d- бўйлама сиқилган арматуранинг энг кичик диаметри.
Бўйлама арматураларнинг қўйилиш юзаси 3% дан ортиқ бўлса, хомутлар 10d ва ≤300 мм шартга мувофиқ ўрнатилади.
6-расм. Колонналарнинг кўндаланг кесимини арматуралаш
а, б – пайвандлаш каркаслари билан арматуралаш; в ва ж –боғланган каркаслар билан арматуралаш;1 – бирлаштирувчи стержень; 2 – каркас; 3-якка хомут;
4 – қўшма хомут; 5 – қўшимча стержень;
6 – шпилька;
7 – Ø 12-16 мм диаметрли қўшимча стерженлар
|
Пайвандланган каркаслардаги кўндаланг стерженлар (хомутлар)нинг диаметри пайвандлаш шартларини қониқтириши шарт: бўйлама арматураларнинг диаметрлари 14÷20 мм бўлганда одатда 5÷6 мм диаметрдаги; бўйлама арматураларнинг диаметрлари 22÷25 мм бўлганда диаметри 8 мм бўлган арматура кўндаланг стержен сифатида қабул қилинади, агар бўйлама арматураларнинг диаметрлари 28÷32 мм ва 36÷40 мм бўлганда кўндаланг стерженлар сифатида мос равишда диаметрлари 10 мм ва 12 мм ли арматуралар қабул қилинади. Боғланган каркасларда хомутларнинг диаметри 5 мм дан ошмаслиги ва 0,25d дан ортиқ бўлмаслиги лозим, бу ерда d – кўндаланг арматуранинг энг катта диаметри; одатда хомутлар сифатида диаметрлари 6÷8 мм бўлган А-I синфли арматура қабул қилинади.
Пайвандлаб бириктириш учун мўлжалланган металл пайвандлаш детеллари элемент қирралари жойлашган текисликдан (қирралардан) ташқарига чиқиб кетмаслиги лозим; бу деталларни ишчи (юк кўтарувчи) арматураларга пайвандлаб бириктириш ёки махсус стерженлар ёки анкерли илгаклар орқали (ёрдамида) бетонга ишончли анкерлаш тақозо этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |