Умумий иш фронтини қамровларга бўлиб чиқиш
Таъмирлаш-қурилиш оқими объектда қамровларни ҳосил қилувчи муайян
фазовий ҳудудлар бўйлаб тарқалади. Умумий иш фронтидан ажратиб олинган
қисман иш фронти қамров деб аталиб, муайян қурилиш-таъмирлаш жараёни (ёки иш
жараёнлари – циклларининг мажмуи) мана шу ерда ягона вақтда бажарилади.
Қурилиш-таъмирлаш оқимининг ривожи бу оқимнинг қамровлар бўйлаб кетма-кет
ҳаракатида намоён бўлади. Умумий иш фронтини қамровларга ажратиш услуби
қурилиш-таъмирлаш ишлари оқимининг фазовий параметрлари билан белгиланади.
Умумий иш фронтидан ажратиб олинган қамровлар қуйидаги талабларга жавоб
бериши лозим:
-иш жойида меҳнатни оптимал ташкил қилиш шартларини (ҳар бир ишчи учун
етарли ва қулай иш фронтини) таъминлаши;
-ишларнинг техника ҳавфсизлиги талабларига жавоб бериши;
-қўлланадиган услублар ва уларни навбатма-навбат бажариш нуқтаи назаридан
лойиҳалаштирилган технология ва жараёнларни ташкил қилиш шартларига мос
бўлиши ва ҳ.к. (ҚМҚ 3.01.08-99).
Ишларни бажариш лойиҳасида таъмирланаётган бино усти бўйлаб бутун том
бузиб чиқилади, уни таъмирлаш ишлари ҳам бутун бино усти бўйлаб амалга
оширилади.
160
Тошдан қурилган бинони реконструкция қилишда унинг томини очиб ташлаш
ҳамда кўтарма кранлар ёрдамида юкларни етказиб бериш талаб қилинса, бу ҳолда
қамровлар таъмирланаётган турар жой уйининг секциялари бўйича белгинади.
Ишларни бажаришнинг календарь режасини ишлаб чиқиш ҳамда
ишларни бажариш лойиҳаси (ИБЛ) таркибидаги асосий ҳужжатлар рўйхати
Ишларни бажариш лойиҳаси таркибида ҚМҚ 3.01.08-99 бўйича қуйидаги
хужжатларнинг бўлиши талаб қилинади: объект бўйича ишларни бажариш
календарь
режаси
(1-шакл,
2,5-жадвалга
қаранг);
объектга
қурилиш
конструкциялари, материаллари ва ускуналарнинг келиб тушиш графиги (2-
шакл 2,6-жадвал); объект бўйича ишчи кадрларга бўлган эҳтиёж графиги (3-
шакл 2,7-жадвал); объект бўйича асосий қурилиш машиналарига бўлган эҳтиёж
графиги (4-шакл 2,8-жадвал).
Календарь режа таъмирлаш жараёнининг фазода ва вақтда кечишини
(календарь кунларига тўғрилаган ҳолда) кўрсатади ҳамда барча ишлар мажмуини
қамраб олади.
Ишларни бажариш календарь режаси қуйидаги тартибда ишлаб чиқилади:
-ҳажмлари кўрсатилган ҳолда ишлар рўйхати тузилади;
-ишларнинг меҳнат сарфлилиги аниқланади;
-иш жараёнлари ва цикллари учун бажарувчилар таркиби танланади;
-ишларнинг бошланиш ва тугалланиш муддатлари лойиҳалаштирилади.
Қурилиш-таъмирлаш ишларини бажаришнинг календарь режаси график шаклда
ишлаб чиқилиб, у қуйидаги кўринишларга эга бўлиши мумкин:
-горизонтал-чизиқли график;
-циклограмма;
-тармоқли график.
Горизонтал-чизиқли график икки қисмдан иборат бўлиб, унинг чап томондаги
қисмида рақамлар жойлаштирилади, ўнг томонидаги қисми графикдан иборат
бўлади.
161
График кўринишида берилган календарь режа таъмирлаш жараёнининг ахборот
модели бўлиб, ишлаб чиқариш мана шу модель асосида бошқарилади. Ахборот
модели жараён технологияси ва ташкил этилишини тўғри акс эттириши ҳамда
ишларнинг бориши тўғрисида зарур ва етарли ахборот олинишини таъминлаши
лозим. Шундагина у ҳақиқий бошқарув инструменти бўла олади.
Турар жой биноси реконструкциясининг календарь режасини ишлаб чиқиш
учун қурилиш-таъмирлаш ишларининг ҳажми ва меҳнат сарфлилиги ҳисоблаб
чиқилади ҳамда бу ҳисоб-китоб жадвалда жамланади (2,3-жадвал)
2,3-жадвал
Т/р
ЯМваН (ЕНиР) ни
асослаш
Ишларнинг
номи
Ўлчов
бирлиги
Ишлар
ҳажми
Меҳнат сарфлилиги
одам-соатда
ҳажм
бирлигига
одам-кунда
бутун иш
ҳажмига
1
2
3
4
5
6
7
2,3-жадвал бўйича бутун иш ҳажмига кетадиган меҳнат сарфи ҳисоблаб чиқилгач, календарь
графикда таъмирлаш-қурилиш ишларининг бажарилиш давомийлиги аниқланади (2,4-жадвал):
2,4-жадвал
Т/
р
Я
МН (
ЕН
иР
)
ни
а
сос
лаш
И
шла
р ном
и
Ўлч
ов
бирлиги
И
шла
р ҳа
ж
ми
О
да
м
-к
унлар
ни
нг ж
ами
ҳ
аж
ми
га ме
ҳн
ат
са
рф
и
Зв
ено таркиби
С
мен
ала
р
сони
К
унларда
ги дав
оми
йли
к
Иш
кунлари
1
2
3
4
5
6
7
8
9
Таъмирлаш-қурилиш ишларининг умумий календар режаси қуйидаги шаклда
тузилади:
1-шакл
162
2,5-жадвал
И
шла
р тар
киби
Ишлар ҳажми
И
шла
рни
нг
смета
қий
мат
и (с
ўмд
а)
Ишларнинг меҳнат
сарфлилиги (одам-кун)
Бажарув
чилар
таркиби
Қурилиш
машиналари,
механизмлари,
ускуналари
О
йлар
Ўлч
ов
бирлиги
Ж
ами
Шу
жумладан
қамровлар
бўйича
Ўлч
ов
бирлиги
га
Ж
ами
Шу
жумладан
қамровлар
бўйича
К
ас
б, б
рига
да
з
венола
ри
К
иши
лар с
они
Н
оми
С
они
К
унлар
I
II
I
II
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
Do'stlaringiz bilan baham: |