Маърузанинг технологик картаси
Босқичлар,
қисми
Фаолият мазмуни
Ўқитувчининг
Талабанинг
1-босқич.
Кириш
(10 мин.)
1.1. Ўқув машғулотнинг мавзуси иш
мақсадни
ва
режалаштирилган
ўқув
натижаларни эълон қилади.
Тинглашади,
саволлар беришади.
2-босқич.
Асосий
(60 мин.)
2.1. Талабаларнинг дарсга тайёргарлик
даражасини аниқлаш учун тезкор савол-
жавоб (Ақлий ҳужум) ўтказади
(Илова-1)
.
2.2.
Мавзу бўйича маъруза матнини
тарқатади
(Илова-2).
1.3.
Мавзу бўйича асосий тушунчаларга
таъриф беришни таклиф қилади ва шу
асосида Блиц-суров утказади
(Илова-3).
2.4. Тест олади
(Илова-4).
Тушунганларини
айтадилар.
Ўқийдилар.
Тинглайдилар ёзиб
оладилар.
Жавоб беришади.
Тест саволларига
алоҳида жавоб
танлайди.
3-босқич.
Якуний
(10мин)
3.1. Мавзу бўйича якун қилади, олган
билимлари
келгусида
муҳимлигини
таъкидлайди.
3.2. Мустақил иш учун топшириқ беради.
Тинглайдилар, ёзиб
олишади.
Мустакил иш учун
вазифаларни
ёзиб
оладилар.
155
1-Илова
Ақлий ҳужум
1.
Монтаж жараенларинг таркиблари.
2.
Монтаж усуллари.
3. Канака монтаж ишларини олиб борилиши лойихалаштиришни айтинг.
2-Илова
Маъруза
Таъмирлаш-қурилиш ишларининг рационал технологиясини танлаш
Шаҳар қурилиши ва хўжалигида объектларнинг реконструкциясини ташкил
этиш учун ишларни бажариш лойиҳаси (ИБЛ) ишлаб чиқилади. Бу қуйидаги кетма-
кетликда амалга оширилади:
- объектларни таъмирлашни ташкил қилишнинг умумий услубиёти белгилаб
олинади;
-
кўтарма-транспорт ва монтаж ишларини механизациялаш схемаси
аниқланади;
- технологик жараёнларнинг бажарилиш кетма-кетлиги ва усуллари белгилаб
олинади;
- ишларни бажаришнинг календар, тармоқли графиклари ишлаб чиқилади;
- ишлаб чиқариш ресурслари (материаллар, ишчи кучи, қурилиш машиналари
ва ускуналари)га бўлган талаблар графиклари ишлаб чиқилади;
- бош қурилиш режаси ишлаб чиқилади;
- алоҳида иш турларини бажаришга оид технологик карта-схемалар ишлаб
чиқилади;
- техника ҳавфсизлиги бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Турар жой уйларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш объектларида
ишларни тақсимлаб ташкил қилиш услуби қўлланади. Бунда муайян касбдаги
ишчилар томонидан бажарилаётган иш турлари ва комплекслари технологик
қоидаларда кўзда тутилган кетма-кетликда амалга оширилади. Турар жой уйларини
156
реконструкция қилиш объектларида, одатда, қамровлар бир текисда бўлинмайди,
ишларнинг ҳажми, таркиби, меҳнат сарфлилиги ҳам турлича бўлади. Шу сабабли
бундай объектларда бир турдаги ишларнинг бажарилиш давомийлиги турлича
бўлган норитмик таъмирлаш-қурилиш оқими ташкил этилади.
Таъмирлаш-қурилиш оқими айрим ўзгарувчан қийматларга кўра тавсифланади.
Бу қийматлар оқим параметрлари деб аталади.
Технологик параметрлар касбий-малакавий бажарувчилар таркиби томонидан
бажариладиган ва оқим ҳосил қиладиган ишлаб чиқариш жараёнларининг миқдори,
таркиби, меҳнат сарфлилиги, бажарилиш кетма-кетлиги билан белгиланади.
Фазовий параметрлар иш фронтлари (қамровлар)нинг миқдори, катта-кичиклиги,
бажарилиш усулига қараб белгиланади. Вақт параметрлари қамровларда ишлаб
чиқариш жараёнларини бажариш давомийлиги билан белгиланади.
Реконструкция технологияси ва ташкил қилиниши бажариладиган ишларнинг
технологик навбатига қараб белгиланади. Ишларнинг технологик навбати қуйидаги
цикллар бўйича гуруҳланади:
I цикл – Муҳандислик ускуналарини демонтаж қилиш, яъни қисмларга
ажратиш. Булар:
-водопровод ва канализация;
-газопровод;
-марказий иситиш;
-электр-ёритиш тармоқлари.
II цикл - Таъмирланаётган турар жой уйи объектини қуйидаги тартибда
қисмларга ажратиш:
-том;
-деворлар участкалари;
-ораёпмалар:
-пардеворлар;
-эшик ва дераза блоклари;
-зинапоялар;
-фундамент.
157
Авария ҳолатидаги девор участкаларини кучайтириш (қайта териш, дарчаларни
ўрнатиш ва ҳ.к.).
III цикл – Фундаментларни кучайтириш ва ўрнатиш:
-йиғма бетон ва темир-бетон фундаментларни монтаж қилиш;
-яхлитқуйма (монолит) фундаментларни ўрнатиш;
-фундаментларни кучайтириш;
-фундаментларнинг горизонтал (вертикал) гидроизоляциясини тиклаш;
IV цикл – Қурилиш конструкцияларини монтаж қилиш ва деворларни
таъмирлаш:
-ғишт деворларда дарчалар очиш;
-ғишт деворларда дарчаларни беркитиш;
-ғишт деворлар, устунларни ва ҳ.к. териш.
Монтаж қилиш:
-ораёпмаларни;
-пардеворларни;
-темир-бетон зинапоялар ва зинапоя майдончаларини.
Поллар остига асосларни тайёрлаш.
V цикл – Стропил тизими ва обрешеткани ўрнатиш:
-чордоқ ёпмаларини бостириш;
-томёпмани ўрнатиш;
-парапет панжарасини ўрнатиш.
VI цикл – Пардеворларни ўрнатиш:
-ғиштдан;
-ёғочдан;
-гипс плиталардан ва ҳ.к.;
-ғиштли деворларда дарчаларни очиш ва ёпиш;
-дарчаларни тўлдириш;
158
-соф поллар остига асослар ўрнатиш;
-пардеворлар, дераза ва эшик блоклари, тоза полларни таъмирлаш;
-муҳандислик ускуналарини монтаж қилишга тайёрлаш.
VII цикл – Сантехника ускуналарининг монтажи:
-иситиш тизимининг монтажи;
-водопровод ва канализация монтажи;
-газ таъминоти тизимининг монтажи;
-электр ёритиш тизимининг монтажи.
VIII цикл – Ички пардозлаш ишлари (1):
-ички сувоқ ишлари;
-деворлар ва полларни сопол плиталар билан кошинлаш;
-биринчи ойна солиш;
-рулонли гидроизоляцияни ўрнатиш.
IX цикл – Монтаждан кейинги ишлар:
-соф полларни (тахтадан ва цементдан) ётқизиш;
-дераза ва эшик асбобларини ўрнатиш;
-зинапоя панжаралари ва тутқичларини ўрнатиш.
X цикл – Санитария-техника ва газ асбобларини ўрнатиш:
XI цикл – Ички пардозлаш ишлари (2):
-дераза ва эшикларга иккинчи ойна солиш;
-деворлар ва шифтларни бўяш;
-мойли бўёқ билан бўяш;
-деворларга гулқоғоз ёпиштириш;
-паркет полларни ётқизиш.
XII цикл - Фасадни таъмирлаш:
159
-сувоқни кўчириш;
-фасадни босим остида юборилган қум билан тозалаш;
-сувоқни таъмирлаш;
-балконларни таъмирлаш;
-фасадларни бўяш ва ҳ.к.
XIII цикл – Ҳовли участкасини ободонлаштириш:
-участкани режалаштириш;
-асфальт йўлкалар ва тротуарларни қуриш;
-буталар ва дарахтлар экиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |