Фасадларни бўяш
Фасадлар
кўпроқ
силикат,
перхлорвинил,
цемент-перхлорвинил,
поливинилацетат, оҳакли ва кремнийорганик бўёқлар билан бўялади. Бўяшда одатда
бўёқ пурковчи пистолетлардан фойдаланилади. Перхлорвинил ва цемент-
перхлорвинил бўёқлари учун О-45 пистолетлари қўлланади (соплосининг чиқиш
тешиклари 3,0 мм). Бундай пистолет бўлмаса, қовушқоқ цемент-поливинилхлорид
бўёғи чўткаларда суртилади.
Дераза кесакилари, наличниклар, рустларнинг чоклари, айрим ганчкорлик
деталлари фасад бўёғидан бошқа рангдаги бўёқ билан одатда чўткаларда бўялади.
Фасад юзасини бўяш учун тайёрлаш ва бўяш ишлари билан боғлиқ операциялар
кетма-кетлиги 8.2-жадвалда келтирилган.
2-жадвал
Фасадларни бўяшда операциялар кетма-кетлиги
Операциялар номи
Янги юза
бўйлаб
Аввал бўялган юзалар бўйлаб
С
ув
ли бўёқ
лар
билан
Перхлорвинил
бўёқлари билан
П
ерхлорви
ни
л
бўё
қлари би
лан
такрор
ан бўяш
да
поли
вин
илацетат
ва цемент
-пер
хлорв
ин
ил
бўё
қлари би
лан
Такроран
бўяшда
синтетик
бўёқларнинг
барча
турлари
билан
Ц
е
м
е
н
т
-
п
е
р
х
л
о
р
в
и
н
и
л
б
ў
ё
қ
л
а
р
и
б
и
л
а
н
П
о
л
и
в
и
н
и
л
а
ц
е
т
а
т
б
ў
ё
қ
л
а
р
и
б
и
л
а
н
143
С
ув
оқ
Бе
тон
Ғи
шт
И
золяц
ия
лов
чи қатламла
рни
қ
ўл
лаб
та
крор
ан бўяш
да
П
лас
ти
кл
анга
н п
ерхлорв
ин
ил
бўё
қларни қ
ўлла
б та
крор
ан
бўяшда
Юзани
эски
бўёқдан
бутунлай тозалаш
Эски
бўёқдан
қисман
тозалаш
Ифлосликлар ва чангдан
тозалаш
Фактурани текислаш учун
юзани ишқалаш
Қисман грунтлаш
Ёппасига грунтлаш
Қисман шпаклевкалаш
Ёппасига шпаклевкалаш
Шпаклевкани
шлифовка
қилиш
Шпаклевкаланган
участкаларни бўяш
Бўяшдан
олдин
суюлтирилган бўёқ билан
грунтлаш
Биринчи бўяш
Иккинчи бўяш
-
-
+
+
-
-
-
-
-
-
-
+
+
-
-
+
-
-
-
-
-
-
-
+
+
+
-
-
+
-
-
+
-
-
-
-
-
+
+
+
-
+
-
-
+
-
+
+
-
-
+
+
-
+
+
-
-
-
+
-
+
+
-
+
+
-
+
+
-
+
-
+
-
+
+
-
+
+
-
+
+
-
+
-
+
-
+
+
-
+
+
-
+
+
-
-
-
+
-
+
-
-
+
+
-
+
+
-
+
-
+
-
+
-
-
+
+
Изоҳ. Поливинилацетат бўёқлар билан бўяшда шапклевка қилинган юзалар поливинилацетат
бўёқлари билан грунтланади.
Юза бир хил рангдаги бўёқ билан икки марта бўялади. Бўёқ қатламининг қуриш
муддати ташқи ҳаво хароратига боғлиқ Ҳаво харорати 15-20˚С бўлганда, иккинчи
бўёқ қатлами 3-4 соатдан кейин, 10-15˚С бўлганда эса 4-5 соатдан кейин суртилади.
Ҳаво харорати ундан ҳам паст бўлган ҳолларда, бўёқ қатлами иккинчи куни
суртилади.
Эски бўялган ерлар поливинилацетат бўёқи билан грунтланади, кейин
пластикланган перхлорвинил бўёғи билан бўялади. Аввал синтетик бўёқлар билан
бўялган фасадларни икки мартадан ошиқроқ бўялишига йўл қўйилади. Бундай
бўёқлар 8.3-жадвалда келтирилган.
144
3-жадвал
Аввал синтетик бўёқларга бўялган фасадларни такроран бўяшнинг
эҳтимолий вариантлари
Эски бўёқ номи
Қайта бўяшда тавсия этиладиган материаллар
бўёқ
шпаклевка
шпаклевка остига
грунтлар
Перхлорвинил
Пластикланган
перхлорвинил
Поливинилацетат бўёқдан
изоляциялаш
қатлами
бўйича перхлорвинил
Цемент-перхлорвинил
Поливинилацетат
Қум
қўшилган
перхлорвинил
Поливинилацетат
ёки
перхлорвинил
Цемент-перхлорвинил
Поливинилацетат
ёки
перхлорвинил
5% ли перхлорвинил
лаки
1:1
нисбатда
сув
аралаштирилган
поливинилацетат
бўёғи
Грунтлашсиз
1:1
нисбатда
сув
аралаштирилган
поливинилацетат
бўёғи
Цемент-
перхлорвинил
Цемент-перхлорвинил
Перхлорвинил
Цемент-перхлорвинил
Қум
қўшилган
перхлорвинил
Грунтлашсиз
5% ли перхлорвинил
лаки
Водоэмульсияли
поливинилацетат
Поливинилацетат
Перхлорвинил
Цемент-перхлорвинил
Поливинилацетат
Перхлорвинил
Цемент-перхлорвинил
5% ли перхлорвинил
лаки
Шунинг ўзи
Грунтлашсиз
Силикат бўёқлар эрийдиган калий шишаси, майда янчилган пигментлар
аралашмаси ва тўлдиручилардан таркиб топган.
Бино фасадларини силикат таркиблари билан бўяш сувоқ устидан, ғишт ва
бетон устидан амалга оширилиши мумкин. Бу таркиблар кучсиз сувоқ, гипс ганчкор
деталлар ва металл устидан бўяш учун ярамайди.
Иш жойига бўёқлар икки хил идишда етказиб берилади: тайёр қуруқ пигметлар
аралашмаси қоғоз пакетларда, қоришма қўринишидаги суюқ калий шишаси бочка
ёки бидонларда келтирилади. Аралаштирилган силикат таркибларнинг яроқлилик
муддати одатда 8 соат, шунинг учун ишлатиш учун тайёр силикат таркиблар иш
жойининг ўзида аралаштирилади. Натрий суюқ шишасидан фойдаланиш тавсия
этилмайди, чунки у етарли даражада атмосфера чидамлилигига эга эмас, кейинчалик
унинг устида карбонат ангидрид натрийнинг оқ доғлари пайдо бўлади, бўёқ бўрга
айланиб тўкила бошлайди.
145
Қуруқ силикат бўёқ марказлашган ҳолда майда янчилган кукун кўринишида
тайёрналади (кукун тешиклари 0,3 мм га тенг элак тешикларидан тўлиқ ўтиши
керак).
Пигметлар таркиби талаб қилинган бўёқ рангига қараб ўзгариши мумкин. Фақат
ишқорли ва ёруғликка чидамли пигментлардан фойдаланишга йўл қўйилади.
Иш жойига етказиб бериладиган калий шишасининг концентрациялашган
қоришмаси, солиштирма оғирлиги 1,12 бўлган қоришма ҳосил бўлгунга қадар, тоза
сувда эритилади. Бу қоришмага қуруқ силикат бўёғи қўшилади (таҳминан 1 л
эритмага 850 г қуруқ силикат бўёғи ҳажмида), бу масса бўёқ қирғичда
аралаштирилади ва эзиб чиқарилади, тешиклари 0,3 мм бўлган элакдан ўтказилади
ва, ниҳоят, талаб қилинган қайишқоқликдаги бир текисда бўяйдиган аралашма
ҳосил бўлади (аралашма қайишқоқлиги одатда 20˚С да ВЗ-4 бўйича 14-15 га тенг).
Қўлланиш олдидан ва иш жараёнида аралашма яхшилаб аралаштириб турилади.
Ҳозирги пайтда икки марта ўралган бўёқ билан бир қаторда бир марта ўралган
силикат бўёғи ҳам ишлаб чиқарилади.. Унинг таркибида қуруқ пигментлар ва
тўдирувчилар, шунингдек майдаланган қуруқ калий шишаси бор. Бу бўёқ иш
жойининг ўзида 1:1 нисбатда сув билан аралаштирилади.
Силикат таркиблар билан бўяшдан аввал фасад юзаси эски оқловлар,
ифлосликлар ва чангдан яхшилаб тозаланган бўлиши, сувоқ эса таъмирланган ва
қуритилган бўлиши керак. Бунда эски оқловлардан тозаланган сувоқ ҳам қоришма
билан ишқалаб чиқилади, шунда эски сувоқ билан янгиси ўртасидаги фарқ
билинмай кетади. Худди шу мақсадда бўяшдан бир кун олдин фасадни
концентрацияси 1,12 кг/м
3
бўлган суюқ калий шиша қоришмаси билан ёки 1 кг
бўрни 10 л суюқ шиша қоришмасига қўшиш йўли билан тайёрланган грунтловчи
таркиб билан грунтлаб чиқиш тавсия этилади.
Бўяшда пурковчи пистолет, ғўла ёки чўткалардан фойдаланилади. Юза икки
марта бўялади, бунда иккинчи қатлам биринчиси қуриганидан кейин, одатда бир
кун ўтказиб бўялади. Ҳаво жуда иссиқ пайтида ҳамда қуёш нурлари тушиб
турганда, силикат бўёқлар билан бўяш тавсия этилмайди. Бўяш пайтида бўёқ
томчиларининг дераза ойналарига тегишидан эҳтиёт бўлиш керак.
146
Силикат бўёқлар билан грунтлаш ва бўяш ишлари пистолет билан ишлашда
респираторда, чўткалар билан бўяшда ҳимоя кўзойнакларида амалга оширилиши
керак. Иш тугагач, асбоблар шу топда сув билан ювилади, чунки қотиб бўлган
таркибни тозалаб олиш ғоят қийин.
Поливинилацетат бўёқлар заводларда рухланган ёки қалайланган бидонларда
чиқарилади ҳамда пистолетлар, ғўлачалар ва чўткалар ёрдамида суртилади. Бўёқ
қуюқлашиб қолса, сув билан аралаштирилиб, тегишли консистенцияга етказилади.
Ишлатишдан аввал бўёқ яхшилаб аралаштирилади. Бўялган юзалар 1-2 соатдан
кейин қуриб бўлади. Қуригандан кейин бўёқларни ювиб кетказиб бўлмайди, шунинг
учун поливинилацетат бўёғи сачраган кийим-кечак, асбоблар, дераза ойналарини
бўёқ қуриб улгурмасдан сув билан ювиб ташлаш керак. Сувли поливинилацетат
бўёқлар фақат мусбат ҳаво хароратида сақланади.
Поливинилацетат бўёқлар битта ўрамда, яъни рецептга кўра кўзда тутилган
барча таркибий қисмлари битта идишда, ёки икки ўрамда, яъни бўёқ ва
пластификатор (дибутилфталат эмульсияси) алоҳида иккита идишда етказиб
берилиши мумкин. Икки ўрамда етказиб берилганда, ишлатишдан аввал 4 кг
пластификатор 100 кг бўёқ нисбатида қўшилиб, яхшилаб аралаштирилади.
Пластификаторсиз бўёқларнинг сувга чидамлилиги етарли даражада бўлмайди.
Шунинг учун, агар бўёқ идишида пластификатор қўшиш зарурлиги тўғрисида ҳеч
қандай кўрсатма бўлмаса, қуйидаги текширувни амалга ошириш керак бўлади:
фасаднинг бир участкасига икки марта бўёқ суртилади, бўёқ қуригач (2 соатдан
кейин), бўялган жой чўтка билан ювилади. Бунда, агар бўёқ таркибида
пластификатор бўлса, бўялган жой ювилиб кетмаслиги керак. Бўяшдан аввал,
бўяладиган юзадаги қуриган шпаклевка пемза ёки жилвир қоғоз билан ишқалаб
силлиқланади. Шпаклевканинг қўлланиш муддати уч ой, бўёқники бир йилгача.
Перхлорвинил (ПХВ) ва цемент-перхлорвинил (ЦПХВ) бўёқлари ишлаб
чиқарувчи завод томонидан тайёр ҳолда етказиб берилади. Ишлатишдан аввал улар
яхшилаб аралаштириб олинади.
Механизациялаштирилган бўяш учун бўяш агрегатлари қўлланади. Улар
компрессор, бўёқни босим остида юборувчи бачок, ҳаво шланглари ҳамда пурковчи
пистолетлардан иборат.
147
Мойли, оҳакли, поливинилацетат бўёқлардан фарқли ўлароқ, ПХВ ва ЦПХВ
таркиблари нафақат ёз мавсумларида, балки қишда –20˚С хароратда иситиш
воситаларисиз ҳам қўлланиши мумкин. Бироқ –20˚С хароратда иситиш
воситаларисиз ишлаш қийин кечади, шунинг учун бундай ҳароратда фасадларни
таъмирлаш ишлари тўхтатилади.
ПХВ ва ЦПХВ бўёқлари билан бўялган фасадлар муттасил сув билан ювиб
турилиши керак.
ПХВ ва ЦПХВ бўёқлари сувоқ, бетон, ғишт, тош, ёғоч, металл устидан
пардозлаш ишларини бажаришда қўлланади. Улар ўзининг атмосфера таъсирларига
ҳамда агрессив кимёвий муҳитларга чидамлилиги билан ажралиб туради.
Фасадларни таъмирлашда эски мойли, перхлорвинил ва полистирол оқловларга
алоҳида эътибор бериш лозим, чунки улар эритувчилар (сольвент, ксилол ва б.) эга
бўлган янги таркиблар билан қопланганда, ушбу янги таркиб қуригач, улар
таъсирида юмшаши мумкин. Бу янги бўёқнинг ёрилишига ва кўчиб кетишига сабаб
бўлади. Шунинг учун айниқса сувоқ устидан суртилган бундай қатламлар тўлиқ
олиб ташланиши керак.
Агар эски мойли бўёқни қириб ёки бирон бошқа йўл билан олиб ташлаш
қийинчилик туғдирса, бу ҳолда кавшарлайдиган лампа ёки газ горелкаси ёрдамида
бундай бўёқ пленкаси қисман ёки тўлиқ куйдирилади. Шундан сўнг юмшаб қолган
қатламни қирғич билан осонгина қириб олиш мумкин бўлади.
Бундай ҳолларда юза ифлосликлардан тозалангач, эски бўёқ устидан
поливинилацетат ёки спирт-шеллак таркиби билан грунтлаб чиқиш ҳам фойда
беради. Чунки бу таркиблар қуригач, янги перхлорвинил ёки полистирол
таркибларидаги эритувчининг эски бўёқ қатламларига ўтишига тўсқинлик қилади ва
янги қопламани тез ёрилиб кетишдан асрайди.
Перхлорвинил ва полистирол бўёқлар билан бўяшда юза яхшилаб қуритилган
бўлиши, ҳаво эса очиқ бўлиши талаб қилинади.
Бўяш агрегати ёрдамида сифатли бўёқ қатламига эга бўлиш учун қуйидагиларга
риоя қилиш керак:
-бидондаги бўёқ яхшилаб аралаштирилади ва, лозим бўлган ҳолларда, тегишли
консистенцияга етказилади;
148
-бўёқ
солинган бачок қопқоғи очилади, бачокнинг ўзи ва унинг
алмаштириладиган челагининг тозалиги текширилади, челакка тешиклари 0,3 мм
бўлган элак орқали бўёқ қуйилади, кейин челак бачокка жойланади ва қопқоқ
маҳкам брекитилади;
-шланг ва пистолетлар сиқилган ҳаво билан пуфлаб тозаланади, агрегатга 0,4-
0,5 МПа босим остида сиқилган ҳаво юборилади; бунда бўёқ бачогининг қопқоғида
манометрли редуктор ўрнатилади, унинг ёрдамида тегишли ҳаво босими ушлаб
турилади.
Пистолет соплоси ва девор ўртасидаги масофа 40-80 см оралиғида ушлаб
турилади; бачокдаги босим қанча юқори, бўёқнинг қовушқоқлиги қанча паст
(одатда ВЗ-4 бўйича 30-40 с.) ва ташқи ҳаво харорати қанча юқори бўлса, пистолет
билан бўялаётган юза ўртасидаги масофа шунча узоқ бўлиши, демакки, бўёқни
сачратиш алангаси шунча баланд ва бўёқчи меҳнатининг унумдорлиги шунча
юқори бўлиши мумкин.
Бўёқ оқимининг йўналиши бўялаётган юзага нисбатан перпендикуляр бўлиши
керак; пистолетнинг юза бўйлаб ҳаракатланиш тезлиги бир маромда ушлаб
турилади ва одатда 14-18 м/сек ни ташкил этади.
Гипс ганчкор деталлар қуйидаги тартибда бўялади:
-янги гипс деталлар яхшилаб қуритилади, 5% ли лак билан грунтланади ва лак
қуригач, икки марта бўялади;
-эски гипс деталлар эски бўёқдан тозаланади, таъмирланади, қуритилади ва 5%
ли лак билан грунтланиб, икки марта бўялади.
Янги ва эски ёғоч деталлар қуйидаги тартибда бўялади:
-янги деталлар грунтланади, шпаклевка қилинади ва биринчи марта
устахонанинг ўзида бўялади; жойига ўрнатилганидан кейин эса махсус бўёқ билан
иккинчи марта бўялади. Бу бўёқ оддийларидан шу билан фарқланадики, унда чақич
таркиби юқори бўлиб, пластификатор ва олифа қўшилган бўлади;
-эски деталлар ифлосликлардан тозалаб ювилганидан кейин лак билан
грунтланади, шпаклевка қилинади ҳамда юқорида кўрсатиб ўтилган махсус бўёқ
билан бўялади.
149
Металл юзалар мойли бўёқлар билан бўялиши керак. Бундай бўёқлар бўлмаган
тақдирда, уларни ҳам юқорида кўрсатиб ўтилган таркибида чақич улуши юқори
бўлган пластификацияланган бўёқ билан бўяш тавсия этилади. Трубалар,
бўяладиган қора тунука билан қопланган штампланган карнизлар (арақилар)
устахоналарнинг ўзида бўялиб, фасадга тайёр ҳолда ўрнатилади. Улар ҳар икки
томондан бўялиши керак, чоклари алоҳида бўяб чиқилади.
Ҳаво харорати 5˚С дан юқори бўлганда, янги сувалган фасадлар одатда оҳак
билан бўялади, чунки бунда бўялаётган оҳак пленкаси сувоқ билан маҳкамроқ
бирикади. Грунтлаш ва бўяш учун фақат биринчи навли оҳак қўлланади. Бунда оҳак
ё хамир кўринишида сўндирилган бўлади, ёки бўлмаса илиқ оҳак сути кўринишида
янги сўндирилган бўлади. Сўндириш учун оҳакнинг фақат енгил, яхши куйдирилган
бўлакларини танлаб олиш тавсия этилади. Туриб қолган оҳакни ишлатиш мумкин
эмас, чунки унинг юзаси тезда карбонат пленкаси билан қопланади. Бундай оҳак
ўзининг боғловчилик қобилиятини йўқотади, натижада оҳакли бўёқнинг хизмат
муддати кескин қисқариб кетади (нормал ҳолда у 4-5 йил хизмат қилади) ҳамда
биринчи йилиёқ уваланиб тушиб кета бошлайди.
Оҳак билан грунтлаш ва бўяш учун мўлжалланган таркиблар марказлашган
ҳолда колер устахоналарида қўлланишдан сал олдин (8-10 соат) бутун фасадга
етадиган қилиб тайёрланиши керак. Бу тайёр бўёқ тусида фарқ бўлмаслигини, фасад
бир текисда бўялишини таъминлайди .
Бўяйдиган таркиб яхшилаб аралаштирилади ҳамда тешиклари 0,2-0,3 мм бўлган
элакдан ўтказилади. Рангига кўра бир хил тусдаги таркибга эга бўлиш учун,
бўяйдиган пигментлар аввалдан тоза сувда ивитиб қўйилиши ҳамда оҳак сутига
қуруқ ҳолда эмас, балки рангли сметанасимон масса кўринишида қўшилиши керак.
Бунда фақат ишқорларга чидамли пигментлардан фойдаланиш тавсия этилади
(масалан, лазор, қўрғошин ва рух кронлар, қўрғошинли сурикдан фойдаланиш
мумкин эмас).
Мустаҳкам оҳакли қопламага эга бўлиш учун, қопланаётган юза сифатли
тайёрланган ва сифатли бўялган бўлиши керак.
Оҳак билан бўяладиган юза шпаклевка қилинмайди. Сувоқ тозаланиб,
таъмирланганидан сўнг, фасадлар юзалари одатда бир хилда бўлмай қолади, шунинг
150
учун бўяшдан олдин фасад юзасини ишқалаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Бунда
юзадаги карбонлашган ва “темирлашган” участкалар бартараф этилади, сувоқ
устидаги майда дарзлар ва тешикчалар тўлдирилади ва, натижада, юза бир текисда
бўялади. Ишқалаш қирғичларда майда қаттиқ нам қум билан амалга оширилади,
сувоқ юзасида дарзлар ва майда чуқурчалар бўлса, 1:1 – 1,5 таркибли оҳак-қум
қоришмаси (оҳак хамири : қум) билан ишқалаб чиқилади.
Бўяшдан олдин юза оҳак сути ёки қовушқоқлиги ВЗ-4 бўйича 13 с. бўлган
грунтловчи таркиб билан грунтланади. Грунтлаш албатта чўткалар ёки пистолет
билан янги сувалган ёки янги ишқаб чиқилган юза бўйлаб амалга оширилиши керак.
Тозаланган эски фасад юзасида доғлар кўп бўлса, бундай жойлар аввал грунтлаб
олинади, кейин бутун фасад грунтланади.
Бўяш ишлари янги грунт устидан амалга оширилади (одатда 6-8 соатдан кейин)
Бир текисда ва мустаҳкам оҳакли бўёқ қопламасига эга бўлиш технологиясининг энг
муҳим талаби – грунтнинг қуриб кетишига йўл қўймаслик. Юзалар қовушқоқлиги
16 с бўлган (ВЗ-4 вискозиметри бўйича) таркиблар билан пистолет ёки чўткалар
ёрдамида бўялади. Бунда юзада бўёқ қуйқимлари ҳам, оқмалари ҳам бўлишига йўл
қўйилмайди. Бўяш пайтида бўёқ миқдорининг ҳаддан ташқари кўпайиб кетишига
йўл қўйиб бўлмайди. Акс ҳолда пленкада дарзлар пайдо бўлиши мумкин. Оҳак ва
пигмент ўртасидаги солиштирма нисбат 5:1 дан ошмаслиги керак.
Иссиқ ҳавода, қўёш нурлари тўғри тушиб турганда, шунингдек ҳаво харорати
5˚С дан паст бўлганда, оҳакли таркиблар билан бўяш ишларини бажаришга йўл
қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |