Тошкент архитектура – Қурилиш институти муталова барно иргашевна таълимда инновацион технологиялар



Download 3,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/92
Sana11.04.2022
Hajmi3,96 Mb.
#541889
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   92
Bog'liq
ҚУРИЛИШ РЕМОНТ ИШЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ

 
Маърузанинг технологик картаси 
 
Босқичлар, 
қисми 
Фаолият мазмуни 
Ўқитувчининг 
Талабанинг 
1-босқич. 
Кириш 
(10 мин.) 
1.1. Ўқув машғулотнинг мавзуси иш 
мақсадни 
ва 
режалаштирилган 
ўқув 
натижаларни эълон қилади. 
Тинглашади, 
саволлар беришади. 
2-босқич. 
Асосий 
(60 мин.) 
2.1. Талабаларнинг дарсга тайёргарлик 
даражасини аниқлаш учун тезкор савол-
жавоб (Ақлий ҳужум) ўтказади 
(Илова-1)

2.2. 
Мавзу бўйича маъруза матнини 
тарқатади 
(Илова-2).
2.3.
Мавзу бўйича асосий тушунчаларга 
таъриф беришни таклиф қилади ва шу 
асосида Блиц-суров утказади 
(Илова-3).
2.4. Тест олади
(Илова-4). 
Тушунганларини 
айтадилар. 
Ўқийдилар. 
Тинглайдилар ёзиб 
оладилар.
Жавоб беришади. 
Тест саволларига 
алоҳида жавоб 
танлайди. 
3-босқич. 
Якуний 
(10мин) 
3.1. Мавзу бўйича якун қилади, олган 
билимлари 
келгусида 
муҳимлигини 
таъкидлайди. 
3.2. Мустақил иш учун топшириқ беради. 
Тинглайдилар, ёзиб 
олишади. 
Мустакил иш учун 
вазифаларни 
ёзиб 
оладилар. 


136 
1-Илова
Ақлий ҳужум 
 
1.
1. Сувок ишларини олиб бориш технологиясини айтинг. 
2.
Сувок коришмаси кандай тайерланади? 
3.
Девор юзаларини пардозлаш ишларини биласизми? 
2-Илова
 
Маъруза 
 
Бинолар фасадларини пардозлаш ва таъмирлаш ишлари комплексига қуйидаги 
қурилиш ишлари киради: 
а) тош ишлари – девор термалари, цоколь, карнизлар (арақилар), балконлар, 
киришлар, машина кирадиган жойларни қисман таъмирлаш, эшик-дераза 
оралиқлари, уялар, штрабларни очиш ва ҳ.к.; 
б) том ёпиш ишлари – том нишаблари, карнизлар, тарновлар, фасад 
белбоғчалари, сандриклар, дераза рафлари ва оқава қувурларни алмаштириш ва 
таъмирлаш; 
в) дурадгорлик ишлари – яроқсиз ҳолга келган томёпма обрешеткаси ва 
тахталарини алмаштириш, ҳовозалар, тўсиқларни ва ҳ.к.ўрнатиш ва қисмларга 
ажратиб бузиб олиш, дераза ва эшик кесакилари ва табақаларини таъмирлаш; 
г) темирчилик-слесарлик ишлари – парапет ва балкон панжаралари, дарвоза 
табақалари, мустаҳкамлагичларни ва ҳ.к. алмаштириш ёки таъмирлаш; 
д) электр-монтаж ишлари – фасадлар, зинапоя майдончалари ва ўтиш 
жойларини ёритадиган электр проводкасини алмаштириш ёки таъмирлаш; 
е) сувоқчилик ишлари – эски ва кўчган сувоқ ўринларини тақиллатиб аниқлаш 
ва кўчириб ташлаш, деворлар, карнизлар, тягаларни ва ҳ.к. тўлиқ ёки қисман 
таъмирлаш; 
ж) ганчкорлик ишлари – фасаддаги ганчкорлик деталларини алмаштириш ёки 
таъмирлаш; 


137 
з) бўёқчилик ишлари – фасад деворлари, дераза табақалари, эшиклар, оқава 
қувурларни эски оқловлардан тозалаш, ифлосликлардан тозалаш, грунтлаш, 
шпаклевка қилиш ва бўяш. 
Бинолар фасадларини таъмирлашда уларнинг меъёрий хизмат муддатларини 
таъминлайдиган барча ишлар комплекси бажарилиши лозим. Карнизлар, тарновлар, 
лотоклар, белбоғчалар, сандриклар ва дераза рафларининг сифатли таъмирланиши, 
шунингдек воронкалар ва оқава қувурларнинг ўрнатилишига алоҳида эътибор билан 
қараш талаб қилинади. 
Фасадларни таъмирлашга оид ишлар комплекси тартибини бузиш ман этилади 
(масалан, сувоқни таъмирламай туриб бўяш, деворлар ва фасад деталларини 
таъмирламай туриб суваш ва ш.к.). 
Бинолар фасадларининг сувоғини таъмирлаш ва пардозлаш ишларидан олдин
қуйидаги ишлар бажарилган бўлиши керак: 
-томёпма таъмирланган бўлиши; 
-оқава трубалар ва бошқа сув чиқариш қурилмалари осиш учун тайёрланиши; 
-деворларнинг ғишт термаси, балконлар, парапетлар, вентиляция тизими ва 
тортувчи қурилмалар таъмирланиши; 
-дераза табақалари ва ташқи эшиклар таъмирланиши; 
-барча ишлатилмайдиган осмалар, илгаклар, ёғоч тиқинлар (пробкалар), михлар 
ва фасад юзасида мавжуд бўлган бошқа маҳкамлаш элементлари олиб ташланиши; 
-вивескалар, реклама эълонлари, осма витриналар ва ишларни бажаришга 
тўсқинлик қиладиган бошқа предметлар олиб ташланиши; 
-иш пайтида зарарланиши мумкин бўлган фасад деталлари (лакланган 
цоколлар, бронза деталлар, ҳайкаллар ва ш.к.) устидан қоғоз ёпиб, лой билан суваб, 
фанера қоқиб ёки бирон бошқа йўллар билан ҳимояланган бўлиши; 
-электр проводкаси, шунингдек фасадда жойлаштирилган кучсиз ток 
тармоқлари таъмирланиши; 
-йўловчилар учун ўтиш жойлари тўсилган бўлиши; 
-етишмаган ганчкорлик деталлари, йиғма карнизлар, мураккаб профилларнинг 
йиғма рустлари, тягалар ва сандриклар, балкон ва парапет панжаралари ва ш.к. 
тайёрлаб қўйилиши. 


138 
Қоришмалар ва бўяйдиган таркибларни тайёрлаш, материалларни вертикал ва 
горизонтал йўналишда ташиш, юзаларни эски оқловлар, ифлосликлар, доғлардан 
тозалаш ва бўяш билан боғлиқ ишларнинг ҳаммаси механизациялаштирилган 
бўлиши лозим. Фасадларни таъмирлаш ишлари ёз мавсумида ҳам, қиш мавсумида 
ҳам ўтказилиши мумкин. Фасадлар юзалари шаҳар (туман) архитекторининг 
бошқармасидан олинган ҳамда ушбу бино учун мўлжалланган ранг колерлари 
намуналарига қараб бўялади. 
Табиий тош турлари (гранит, мармар, қумтош, оҳактош ва ҳ.к.) ва сунъий 
материаллар (пардозлаш ғишти, сопол плиткалар, терразит, рангли бетон ва 
қоришмадан тайёрланган плиталар) билан қопланган фасадларни таъмирлашда, улар 
аввал тозаланади ва айрим бузилган жойлари худди ўзининг материали билан 
тикланади. Бунда рангли қоришмалар ва бетонлар таркиблари аввал 
лабораторияларда эски материал ранги ва фактурасига қараб танлаб олинади. 
Бўяш усули асосан иш шароитлари ва мавжуд материалларга қараб танланади. 
Бунда силикат ва синтетик материаллар кенг қўлланади. Ёз мавсуми шароитида 
одатда кенг тарқалган маҳаллий материал – оҳак қўланади (айниқса кичик 
шаҳарларда), қиш мавсумида эса фасадлар перхлорвинил ёки цемент-перхлорвинил 
таркиблари билан бўялади. Озиқ-овқат ўсимлик мойларини тежаш мақсадида, 
мойли бўёқлардан фойдаланиш тавсия этилмайди. 

Download 3,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish