Сирланган сопол плиткалар
билан деворни кошинлашга оид ишларни
бошлашдан аввал девор тагида соф пол чизиғи белгилаб олинади ҳамда
плиталарнинг пастки қаторини талаб қилинган белгида ушлаб туриш учун девор
периметри бўйлаб ёғоч рейкалар ўрнатилади. Кейин кошинланадиган юза кертиб
олинади. Бунда 2КМР маркали пневматик пистолет-болға бўлмаса, кертиклар
скарпель ёки болға ёрдамида қўлда бажарилади.
Деворларни сопол плиткалар билан кошинлашда плиткалар қаторлари
ўртасидаги чоклар боғланган, чокма-чок ва диагонал бўйича тушиши мумкин (6.3-
расм). Плиткалар ўлчамлари ва рангига қараб ажратилиши керак. Ярамайдиган
плиткалар чиқариб ташланади. Кошинлашдан олдин деворларнинг тайёргарлик
сифати текшириб олиниши зарур.
Кошинлаш чегарасини белгилаш учун нишон-плиткалар ўрнатилади ҳамда
шнур-причалкани тортиш учун штирлар (узун стерженлар) қоқилади. Вертикал
шнурлар ишларнинг бошидан охиригача маҳкамланганча туради. Горизонтал
шнурни тортиб маҳкамлашдан олдин ўрнатилаётган қаторнинг ҳар икки томонидан
биттадан нишон-плитка ўрнатиб олинади. Навбатдаги ҳар бир қатор
маҳкамланаётганда горизонтал шнурларнинг ҳам ўрни алмаштирилади. Штирлар
лузговой плиткаларни кейинчалик ўрнатиш учун қолдириладиган узеллар ўрнига
қоқилади. Вақтинчалик нишонлар гипс қоришмасида маҳкамланади.
128
6.3-расм.
Қопламадаги чокларнинг жойлашиши
а – боғланган чок; б – чокма-чок; в – диагонал бўйича
Плиткалар билан кошинланган девор юзаси деворнинг сувалган юқори
қисмидан 20 мм дан ортиққа чиқиб турмаслиги керак. Кошинлашдан олдин
плиткалар шиша қирқадиган ёки победит учликли металл кескич билан кесиб
олинади.
Ёғоч конструкцияларни кошинлаш олдидан улар аввал металл каркас ёки ёғоч
брусоклар устидан толь қўйиб металл тўр билан қопланади. Металл тўр ва
кошинланаётган конструкция ўртасида 20 мм га тенг тирқиш қолдирилиши керак.
Металл тўр толасимон моддалар қўшилган цемент қоришмаси билан қопланади.
Қоришма ёпмасининг қалинлиги 15 мм дан кам бўлмаслиги керак. Металл тўр
қоришма билан тўлиқ ўраб олиниши лозим (6.4-расм).
Плиткалар ётқизилишидан олдин кошинлашга тайёрланган юза яхшилаб сув
билан ҳўлланади, плитканинг орқа томони ҳам чўтка билан ҳўлланади. Плиткаларни
ётқизишда цемент қоришмаси қўлланади, бунда қоплама тушиб кетмаслигининг
олдини олиш учун оралиқ қоришма қатлами 5 мм дан кам ва 15 мм дан кўп
бўлмаслигига эришиш талаб қилинади. Қоришма плитканинг орқа томонига бир
текисда қўйилади ҳамда плитка чеккаларидан 5-10 мм олиб ташланади. Вертикал ва
горизонтал чокларнинг қалинлиги бир хил бўлишига эришиш учун махсус
скобалардан фойдаланиш ишда анча осонлик туғдиради.
129
Do'stlaringiz bilan baham: |