Иқтисодиётни ривожлaнишида ташқи иқтисодий фаолиятнинг тутгaн ўрни
Республикамиз ижтимоий-иқтисодий, маданий-мафкурaвий тараққиётининг ҳозирги босқичида кўп укладли иқтисодий тизимни тaшкил этиш, янги давлат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон хўжалиги тизимига жадал кириб боришини таъминлаш шароитида инсоннинг жисмоний ва маънавий салоҳиятидан, унинг ақл-заковатидан самарали фойдаланиш, эҳтиёж ва манфаатларни ҳисобга олиш масалалари биринчи ўринга чиқади. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтишда ўзига хос йўлимиз ва дастуримизни муваффақиятли амалга ошириш, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш вазифасини ҳал этиш бевосита инсон, унинг профессионал билимлари, масъулияти, миллий маънавияти, тадбиркорлиги, ташаббускорлиги ва бошқа бир қанча фазилатларига боғлиқдир.
Республикамиз президенти И. А. Каримов томонидан 1996 йилни “Амир Темур”, 1997 йилни “Инсон манфаатлари”, 1998 йилни “Оила”, 1999 йилни “Аёллар”, 2000 йилни “Соғлом авлод” йили, 2001 йилни “Оналар ва болалар”, 2002 йилни “Қарияларни қадрлаш” 2003 йилни “Обод маҳалла” 2004 йилни “Меҳр-мурувват” , 2005 йилни “Сиҳат-саломатлик”, 2006 йилни “Xoмийлар ва шифокорлар” , 2007 йилни “Ижтимоий ҳимоя” , 2008 йилни “Ёшлар” , 2009 йилни “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги” , 2010 йилни “Баркамол авлод” йили деб эълон қилиниши , олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси инсон манфаатларига қаратилганлиги, уларнинг бугуни ва келажаги учун моддий ва маданий, миллий-мафкурaвий пойдевор яратиш уни мустаҳкамлаш ислоҳотларнинг негизини тaшкил қилмоқда. Бу ўринда асосий эътибор инсон омилига, унинг яратувчанлик қобилиятига, моддий манфаатдорлигига қаратилиши лозимлиги халқ хўжалигининг турли соҳаларида ўз аҳамиятини кўрсатмоқда.
“Мамлакатимизда эркин бозор иқтисодиётига асосланган демократик давлатни, фуқаролик жамиятини ва фуқароларнинг ўз-ўзини бошқаришини шакллантириш билан чамбарчас боғлиқ ҳолда келажагимизни қуриш учун ҳамма асосларга эгамиз”. Бу биринчи навбатда инсонларга боғлиқ. Бизнинг фикримизча ҳар бир мамлакатнинг бойлиги қанча захиралари борлиги билан эмас, балки шу мамлакат аҳолисининг илмий салоҳияти, меҳнатга лаёқати ва қобилияти билан ўлчаниши лозим. Ҳозирги кунда юзлаб корхоналар, хусусий фирмалар, кичик бизнес вакиллари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, қўйингки, ҳар бир фуқаро республикамизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ҳозирги шароитда замонавий билимларсиз, янги техника ва технологияларсиз муваффақиятга эришиб бўлмайди. Шундай экан иқтисодиётни бошқариш, ишлаб чиқаришни тaшкил қилиш, ташқи иқтисодий фаолиятни самарали амалга ошириш, жаҳон ва ички бозор конъюнктурасини тадқиқ қилиш , талаб ва таклиф муносабатлари, замонавий менежмент ва маркетинг билан боғлиқ бўлган билимларни пухта эгаллаш бугунги кун талабидир. Бозор муносабатларининг ҳар бир иштирокчисида ўз иқтисодий фаолиятини баҳолаш кўникмаларни xoсил этиш, ташқи иқтисодий фаолият бўйича шартномалар тузиш , ҳамкорларни танлаш, халқаро маркетинг тамойилларидан фойдаланиш, шулар асосида қарорлар қабул қилиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг, жаҳон бозорига рақобатбардош маҳсулотлар чиқаришнинг долзарб омилидир. Ҳар қандай ишлаб чиқариш энг аввало умуминсоний иқтисодий фаолият бўлиб, унинг белгилардан бири ихтисослашувдир. Ихтисослашув - ишлаб чиқаришнинг муайян маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатишга мослашиши бўлиб, унинг асосида меҳнат тақсимоти ётади. Меҳнат тақсимоти ижтимоий меҳнат фаолиятининг сифат жиҳатидан қисмларга ажралишини билдиради.
Меҳнат тақсимоти ижтимоий меҳнат фаолиятининг сифат жиҳатидан қисмларга ажралишини билдиради. Ҳар бир меҳнат тури мустақил вазифани бажаради ва шу билан бирга, бошқа меҳнат турлари билан боғланган ҳолда ишлаб чиқаришда қатнашади. Ишлаб чиқаришда ҳар хил меҳнатни бажарувчи кишилар иштирок этади, уларни инглиз олими А.Смит “Иқтисодий индивидлар” деб атаган. Меҳнат тақсимоти ана шу индивидларнинг ўзаро алоқада бўлишини тақозо этади. Фаолият турлари бўйича қаралганда меҳнат тақсимоти уч йўналишда ривожланади: яъни умумий, хусусий ва қисман. Меҳнат фаолият турлари бўйича тақсимланиши билан бир қаторда муайян майдон доирасида ҳам тақсимланиши мумкин. Меҳнатнинг ҳудудий миқёсда тақсимланиши икки хил бўлади:
ҳудудлараро меҳнат тақсимоти - муайян мамлакат доирасидаги айрим ҳудудлар ёки минтақаларда меҳнатнинг ихтисослашуви;
халқаро меҳнат тақсимоти (ХМТ) - меҳнатнинг миқдори ва сифатидан келиб чиқиб, унинг мамлакатлар ўртасида маълум нисбатда иқтисодий нафни кўзлаган ҳолда тақсимланиши.
Халқаро меҳнат тақсимоти натижасида турли давлатлар ўртасида ижтимоий меҳнат тақсимланади, ишлаб чиқариш байналминал миқёсда ихтисослашади, давлатлараро иқтисодий алоқаларни заруриятга айлантиради. Халқаро меҳнат тақсимоти натижасида ишлаб чиқариш самарадорлиги ошади, ижтимоий меҳнат сарфлари тежалади ва ишлаб чиқариш кучларининг тўғри тақсимланишига эришилади. Меҳнат тақсимоти чуқурлашиши билан, корхоналар маҳсулот яратиш учун зарур бўлган айрим қисмлар ва ҳатто деталларни ишлаб чиқаришга ихтисослашадилар. Бундай ихтисослашув ҳудудлараро ва ҳатто давлатлараро даражада юз беради.Ишлаб чиқаришнинг давлатлараро ихтисослашуви ишлаб чиқаришнинг халқаро ихтисослашуви деб аталади.
Ташқи иқтисодий фаолият самарадорлигини ошириш – ушбу соҳадаги бошқарувни такомиллаштириш, энг аввало, саноат корхоналарини бошқариш ва иқтисодий рағбатлантириш тизимини яратишга кўп жиҳатдан боғлиқдир. Президентимиз И. А. Каримов таъкидлаганидек: “Жаҳон талаблари даражасидаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш муҳим вазифа ҳисобланади. Бунинг учун корхоналарни замонавий илғор технология, энг янги ускуналар, айниқса кичик корхоналар учун мўлжалланган ихчам ускуналар билан жиҳозлаш талаб қилинади”. Ҳақиқатан ҳам жаҳон бозори товарларга, уларнинг сифатига юксак талаб қўяди, рақобат кўрaшида ютиб чиққан корхонагина ўз товарини сота олади.
Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда хорижий сармояларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга, ҳамда зарур бўлган инфраструктураларни яратишга катта аҳамият берилмоқда. Булар жумласига, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Хорижий сармоялар бўйича агентлик, “Ўзбёкинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ва ҳоказоларни киритишимиз мумкин.
- Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнти асарлари
И.Каримов. Жаxон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбeкистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. -Т.: “Ўзбeкистон”. 2009й. -56 бeт
“Асосий вазифамиз - ватанимиз тараққиёти ва xалқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир” Президент Ислом Каримовнинг 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси.\\ Xалқ сўзи 2010 йил 30 январ.Н 21 (4906)
Мамлакатимизни модeрнизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш – давр талаби.
II. Дарсликлар
Котлeр Филипп. Основы маркeтинга. Краткий курс.: Пeр. с англ.-М.: Издатeлский дом «Вилямс», 2008. – 656 с.
Армстронг, Гари, Вонг, Вeроника, Котлeр, Филип, Сондeрс, Джон. Основы маркeтинга, 4-e eвропeйскоe изданиe.: Пeр англ.- М.: «И.Д. Вилямс», 2008.-1200 с.
Багиeв Г.Л., Моисeeва Н.К.,Чeрeнков В.И. Мeждународный маркeтинг: Учeбник для вузов. 2-e изд.- Спб.: Питeр, 2008.-688 с.
Авдокушин E.Ф. Маркeтинг в мeждународном бизнeсe: Учeб. пособ. – 3 – e изд. – М.: «Дашков - К», 2007. – 328 с.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Do'stlaringiz bilan baham: |