Январь 2021 10-қисм
Тошкент
ДИНИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ТУШУНИШ МУАММОСИНИНГ КОГНИТИВ
ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАРИ
Жаббор Алишер Мусирмон ўғли
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
таянч докторанти
Телефон:+998937682308
Аннотация:
Мазкур мақолада диний маълумотларни тушуниш муаммоси тадқиқ этил-
ган бўлиб, диний маълумотларнинг когнитив психологик омиллари илмий-назарий асос-
лари тадқиқ этилган ва тегишли хулосалар чиқарилган.
Калит сўзлар: диний маълумотларни тушуниш, матнни идрок этиш, когнитив, психо-
логик омил.
ХХ асрда жаҳон психологияси фанларининг ҳозирги кунгача истиқболи алоҳида
аҳамият касб этади. Ҳозирда жаҳон миқёсида ёшларда диний билимларни олишга нис-
батан қизиқиш ошаётганлиги, таълим-тарбия тизими олдидаги энг устувор вазифалардан
бири бўлиб қолмоқда. Шундай экан, диний манбаларнинг талқини, бу жараённинг психо-
логик қонуниятлари ва, биринчи навбатда, унга таъсир кўрсатувчи шахс омилини чуқур
ўрганиш бу йўналишдан келиши эҳтимол тутиладиган хавф-хатарлар олдини олиш, иж-
тимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш, маънавий-маърифий ишларни тўғри ташкил
этиш нуқтаи-назаридан долзарб аҳамият касб этади.
Қадимги матнларни, белгиларни, ўзга тилдаги манбалар мазмунини герменевтик до-
ирада талқин қилиш услуби сифатида ишлатилган. Ўрта асрда герменевтика теология би-
лан чамбарчас боғлиқ бўлган “черков оталари” асарларини талқин қилишда қўлланилган.
Ренессанс (уйғониш) даврида филологик герменевтика пайдо бўлган. Бу даврда унинг ва-
зифаси диний матнларни танқидий кўриб чиқиш, уларни хатолардан халос этиш ва даст-
лабки мазмунини тиклашдан иборат бўлганлиги маълум. Фалсафий матнларни тушуниш
ва идрок этиш ХIХ асрнинг ўрталарида вужудга келди.[1] Унинг асосчиларидан бири Ф.
Шлейермахердир. У матнни идрок этишни руҳ ҳақидаги фанларнинг услуби сифатида
кўриб чиқган. Олим руҳият орқали қадимги матн муаллифларининг ички дунёсига сингиш
мумкинлигини исботлашга ҳаракат қилган. Шу аснода тарихий шахсларнинг фаолиятини
ўрганиб, тарихий ҳодисаларни қайта кўриб чиқиб, уларни янада чуқурроқ тушуниш ва
идрок этишни таклиф қилган.
Қиёсий герменевтик талқин, яъни тафсир, таъвил илми билан шуғулланган жуда кўп
мутафаккирлар ўтган. Улардан бири Абул Муъин Насафийдир. Насафий ўзининг “Мадо-
рик танзил” номли тафсир китобини ёзишда Замахшарийнинг “Кашшоф” тафсиридан фой-
даланган. Насафийнинг ушбу китоби ҳозирда ҳам тадқиқотчилар орасида машҳур бўлиб,
ислом билим юртларига ўқув қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда. Санаб ўтилганлардан
ташқари “Иймон”, “Тафсир Нўмоний”, “Тафсир тибён”, “Тафсир мавлона чархий” каби
маҳаллий луғатларда ёзилган кўплаб тафсирлар мавжуд. Яна шуни таъкидлаш лозимки,
кўп олимлар ўз мақсадларидан келиб чиқиб, асарларига Қуръони Карим суралари ва оят-
ларидан фойдаланганлар. Масалан, Имом Ғаззолий ўз асарига ўлим ҳақидаги оятларни
йиғиб, шархлар ёзиб тасниф қилган.[2] Абу Лайс Самарқандий эса, қалби қусурли ки-
шиларни ҳам назарда тутиб “Танбеҳул ғофилин” асарида хадисларга шархлар ёзган. Яна
бошқа бир олим муҳаббат ҳақидаги оятларни тўплаган. Суфийлар ирфоний маънода таъ-
вил этганлар.
Диний маълумотларни психология доирасида ўрганилганлик ҳолати шуни кўрсатадики,
психологик жиҳатдан тадқиқ этган олимларнинг ишларида матнлар муаммосига асо-
сий урғу матнларни когнитив даражада таҳлил этиш ва инсоннинг фалсафий жиҳатдан
мушоҳадаси бирламчи саналади.
Когнитив услублар билан психоаналитик ёндашувларни интеграцион усулда ўрганиш
билиш имкониятларини шахснинг мураккаб тузилмалари билан боғлаш, таъсирчанлиги-
ни ошириш, ҳам когнитив жиҳатдан ҳам психоаналитик нуқтаи назардан таҳлил қилиш
шахсдаги медитатив даражаларни фарқлашга имконият яратиб беради (Соколова Е.Т,
Бурлакова Н.С, Лэонтиу Ф, 2001, 2002, Ильина, 1999 ва бошқалар). Ҳозирги вақтда
77
Do'stlaringiz bilan baham: |