Тошкент-2021 3 Январь 2021 10-қисм Тошкент январь 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/92
Sana20.07.2022
Hajmi2,15 Mb.
#828178
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   92
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 2 qism

Январь 2021 10-қисм
Тошкент
БУГУНГИ ЁШЛАР ҲАЁТИДА ОИЛА ВА УНИНГ РОЛИ
Зиявитдинова Гулнора Зияутдиновна,
ЎзМУ Психология кафедраси
катта ўқитувчиси
gziyavitdinova@mail.ru
Аннотация:
оила тарбия маскани ва шахс ижтимоийлашувининг муҳим институтидир. 
Оилага бўлган эътибор хозирги кунда ҳам ўз қийматини йўқотмаган, шунга кўра ушбу 
мақолада оила тушунчаси ва унинг илмий талқини ҳамда бугунги кун ёшлари нуқтаи на-
зарида оиланинг мазмун ва моҳияти очиб берилган.
Калит сўзлар: 
оила, жамият, етуклик, ижтимоийлашув, психологик хусуиятлар, инди-
видуаллик, никоҳ, шахслараро муносабат.
Жамиятда муносабатлар гуманизацияси, тўлақонли, баркамол ёш шахсларни маънан 
соғломлаштириш умидлари айнан оила билан боғланади. У жамиятнинг янги аъзосини ўз 
ичига олган ва ижтимоийлашган бирламчи ижтимоий институт вазифасини бажаради. Ёш 
шахс ижтимоийлашувининг нормал кечиши бузилган ҳолларда шахснинг муҳим ижтимо-
ий функцияларининг йўқолиши ёки деформацияланиши ижтимоий иллат, асоциал хулқ-
атворда намоён бўлади. Оилавий тарбия тоталитар усулларининг тарқалиши ва болалар 
ҳуқуқларининг бузилиши ижтимоийлашувнинг нормал кечишини мураккаблаштиради ёки 
ҳатто имконсиз қилади. Оила асосий гуруҳ бўлиб, бу ерда бола бошқалар билан учрашади 
ва улар билан алоқа қилиш, мулоқот қилиш ва ўзаро таъсир кўрсатишни ўрганади. Оила 
бутун инсоният жамиятининг энг муҳим ижтимоий институти ҳисобланади, у туфайли ҳар 
бир ота-она ўз авлодларида ўзларини такрорлаш ва давом эттириш имкониятига эгадир 
[1]. 
Бугунги кунда амалиёт шуни кўрсатадики, замонавий оилага, одатда, қуйидагилар 
беқарорлаштирувчи таъсир кўрсатади:
- аҳоли миграцияси;
- никоҳ қурувчиларнинг маънавий-психологик тайёргарсизлиги ва бу қарорнинг етарли 
асосланмаганлиги;
- ижтимоий етуксизлик, оилавий ҳаётда никоҳ ришталари билан боғлиқ бўлган ҳис-
туйғуларни сақлай ва мустаҳкамлай олмаслик;
- яратилган оила тақдири учун масъулият даражасининг пастлиги, болалар тарбиясига 
эътиборсизлик ва бошқалар. [3].
Жамият тараққиётининг ҳозирги босқичида кўплаб оилалар қуйидаги хусусиятлар би-
лан ифодаланади:
- нотўлиқ оилалар сонининг ошиши;
- никоҳ ёшининг ошганлиги;
- ўзаро муносабатларнинг беқарорлиги ва низолилиги;
- никоҳ ва шахслараро муносабатларда психологик мослашувда эркак ва аёллар тала-
блари ўзгарганлиги;
- оналик таъсирининг кучайганлиги ва ота-оналарнинг болаларга таъсири камайганли-
ги;
- авлодларнинг бир-бирига нафақат маънавий, балки моддий боғлиқлиги;
- оилавий алоқаларнинг сусайишига сабаб бўладиган шаҳар оиласининг устунлиги, 
қариндошларнинг ёшлар хулқ-атвори устидан ижтимоий назорати пасайиши;
Бундан ташқари, бугунги кунда хотин-қизларнинг иқтисодий ва психологик 
мустақиллиги фаол ўсиши кузатилаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Бу никоҳ қуришда ҳам, 
бекор қилинганда ҳам унинг эркак билан тенг имкониятларини яратади. Оила тузилиши, 
эр-хотин, болалар ва ота-оналар ўртасидаги муносабатлар шакли ва мазмуни сўнгги ўн 
йилликлар ичида тез ўзгарди, натижада оила ва никоҳ муносабатларининг эмоционал-
психологик ва иқтисодий соҳадаги қиймати ортди [4]. 
Аксарият оилалар жамият ислоҳотларини ўта оғриқли кечирадилар ва бу, ўз-ўзидан, 
ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда қатор инқирозли ҳолатларга олиб келади. Бу масала-
ни тадқиқ этган кўплаб олимлар ўсиб келаётган ёш авлодга ёмон таъсир кўрсатадиган 


80

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish