Январь 2021 10-қисм
Тошкент
ЎҚУВЧИ ВА ЁШЛАР ЎРТАСИДА “ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ”
МАВЗУСИДА ТАВСИЯЛАР
Ғоффорова Камола Исломовна
Навоий вилояти Зарафшон шаҳар
касб-ҳунар мактаби амалиётчи психологи
Телефон: 93-522-22-56
Аннoтация:
Ўқувчи шахсини камол топиши, маънавий-ақлий ривожланиши,
қобилиятларини намоён этиши учун маънавий-руҳий шароитлар яратишни назарда тута-
ди. Руҳий зўриққан пайтларида ўзларини ўнглаб олиш, асаб тизимини асраш, узоқ умр
кўриш, ўзини бахтли ҳисоблашга аҳамият бериши лозим бўлган ахлоқий фазилатларни
шакллантириш, билиш жараёнларини ривожлантиришга ёрдам берувчи воситалар хусуси-
да баён этилган.
Калит сўзлар:
Руҳият муомала, зўриқиш, зўравонлик, одат, саломатлик,
муваффақиятсизлик, Онг ости, муаммо, имконият,
низоли, зиддиятли.
Ҳаётда нимагадир эришмоқчи бўлсанг, шунчаки хаёл қилма, ўша нарсага айлан, ўша
орзу билан ухла, ўша орзу билан уйғон. Бор диққат-эътиборингни эришмоқчи бўлган нар-
сангга қарат.Ўша орзу сенга бир дақиқа ҳам тинчлик бермасин, ана ўшанда эришасан.
Шавкат Мирзиёев Миромонович
Ҳар бир инсон соғлом ва яхши яшашни хоҳлайди. Фақат бунинг учун нима қилиш
кераклигини тўлақонли билмайди. Шу боис бугун аксарият инсонларда руҳуй сиқилиш,
асабийлашиш, зўравонлик бир бирини тушунмаслик ҳолатлари кўчайган. Соғлом ҳаёт ке-
чириш учун нималарга эътибор бериш кераклигини билмаганимиз ёки билганда ҳам унга
амал қилмаганимиз боис касалликлар, турли хил зиддиятлар сони кучайган. Аслида ўйлаб
қаралса, ҳар бир хасталик замирида асабларимиз ёки руҳиятимизнинг тушкун ҳолати
ётган бўлади. Мен инсон танасини машина корпусига ўхшатаман. Унинг ҳайдовчиси
ўзимиз. Энг катта мужиза шундаки, инсон организми ўзини қайта тиклаш қобилиятига
эга, ваҳоланки, техникани бундай зўриқишда ишлатсангиз ҳар куни бузилган бўларди!
Наҳотки биз ўзимизнинг танамизга нисбатан шу қадар бешафқатмиз? Ахир, ҳатто, маши-
на ва бошқа техникаларни эҳтиёт қиламиз-ку! Руҳимиз-чи? Ўзимизга нисбатан шунчалик
бефарқ бўлсак, уни ким асрайди? Агар биз бардам ва соғ-саломат яшаш қоидасига амал
қилсак, танамиз узоқ вақт соғлам ва фаол ҳаёт оғушида бўлади ва хаётдаги турли ҳил му-
аммоларни осонликча енга оламиз ва атрофимиздаги инсонларга ҳам яхши муносабатда
бўлиб ўз таъсиримизни ўтказмасдан соғлом турмуш тарзига амал қилган бўламиз. Экиш
фасли ва ўрим-йиғим фасли мавжуд. Сиз иккала фаслда бир вақтда бўлишингиз мумкин
эмас. Муваффақиятсизликка учраганингизда бунга реакция билдирманг. Бу табиий ҳол.
Бу ўзгаради ва ҳамма нарса яхши бўлишини билинг. Яхши вақтлар келади, уларга бутун
эътиборингизни қаратинг! Мен ҳозир қайси фаслдаман? Кейинги фаслга қандай қилиб
яхшироқ тайёрланишим мумкин? Ҳар кунингиздан шукр қиладиган 15 та воқеани топиб
кайфиятингизни кўтаринг. Ҳатто энг митти ютуғингизни ҳам нишонланг. Бирор юмишни
“бажаришим керак” деб амалга оширманг балки буни чин дилдан хоҳланг. Нутқингиздан
“керак” сўзини олиб ташлаб, ўрнига “хоҳлайман” деган сўзини қўлланг. Инсонларни ҳар
қандай мураккаб вазиятдан олиб чиқадиган туйғу, бу – ишонч сиз ўзингизга ишонинг.
Қоғозга юрак расмини чизиб кесиб олинг ва Кунгилсизлик содир бўлиб, юрагингизга яқин
олган пайтингизда ана шу юракка игна санчинг. Нина санчишлар сабаб юрагингиз илма
тешик бўлганини курасиз инсон эшитгандан кўра кўрганларидан кўпроқ таъсирланади.
Одат бизни ҳаётимизни 95 % бошқаради.Одат онг назоратисиз онг остида бажариладиган
фаолият. Онг ости 95%, 5 % онг Муваффақият ва омадсизлик. Янги одатни шакллантириш
керак китоб ўқиш, машқ бажариш, инсонларга ёрдам бериш, спорт билан шуғулланиш.
Эски одатни йўқотиш мумкин эмас, уни фақат янгисига алмаштириш мумкин. Масалан,
12:30 да ётиб 7:30 турасиз. Мақсад 5 да туриш бўлса, 10 минутданга ўзгартириб бора-
сиз. 1 ойда янги одат пайдо бўлади – уни 21 кун назорат қиласиз. 1 кунлик бузилиш
ҳам ҳаммасини чиппакка чиқаради. Ўз қўрқувларингизни бошқаринг. Қарор қабул қилинг.
74
Do'stlaringiz bilan baham: |