Июнь 2021 10-қисм
Тошкент
ғоялар, ҳис-туйғулар, тасаввурлар йиғиндисидир”[4]. Ҳуқуқий маданият учун ҳуқуқий онг
зарурий элемент эканлигини ҳисобга оладиган болсак, шуни айтиш керакки, ҳуқуқий онг
бўлиши учун аввало ҳуқуқий саводхонлик жуда зарурдир. Ҳуқуқий саводхонлик фазилати
шахс – жамият –давлатнинг ўзаро муносабатларига муҳим таъсир кўрсатади, Инсон ҳаётда
меҳнат фаолиятида ёки бошқа соҳаларда юзага келадиган муаммоларни адолатли ва холис
ҳал қилиш имконини беради.[5] Юридик адабиётларда ҳуқуқий саводхонлик тушунчасига
алоҳида таъриф берилмаган бўлса-да, улардан қуйидагича тушунча ҳосил қилиш мумкин.
Ҳуқуқий саводхонлик – бу юридик матнлардаги атамаларни тушуниш, улардан умумий ху-
лосалар чиқариш ва бу билимларни амалиётда қўллай олиш қобилаятидир. Чет эл юридик
адабиётлар ҳам шунга яқин мазмунни ифодалайди, яъни шахснинг ўз ҳуқуқ ва мажбури-
ятларини таниши, қайси ҳолатлар юридик низо эканлигини ангши ва уларга қонуний
ечим топа олиши, ҳуқуқий ахборотни қайердан топишни, юридик ёрдамни қайердан ва
қандай қилиб олишни, қонунчилик тизимида қайси чоралар борлигини ҳамда протсессуал
тартибни билиши ҳуқуқий саводхонлик белгилари ҳисобланади.[6]
Ёшлар орасида ҳуқуқий саводхонликнинг пастлиги нафақат, уларнинг ўзлари учун,
балки жамият ва давлат учун ҳам зарарлидир. Ҳуқуқий саводхонликнинг етарли
даражада эмаслиги ёш авлоднинг ўз ҳуқуқларидан тўлақонли фойдалана олмасликларига,
мажбуриятларидан бехабар бўлиб қолишларига сабаб бўлади. Мажбуриятлардан
бехабарлик ёки ҳаракатларининг ҳуқуқий оқибатини англамаслик хозирги кунда ёшлар
орасида ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Биз ҳуқуқий-демократик
давлат қуришни олдимизга мақсад қилган эканмиз, бунинг учун ҳуқуқий онги ва маданияти
юксак фуқаролар яъни ёшлар ҳал қилувчи рол ўйнайди. Бунга эса ҳуқуқий саводхонликни
оширибгина эришишимиз мумкин. Қисқасини айтганда, “Фақат чуқур ўйланган ва тезкор
давлат сиёсатигина ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини кўтара олади ва уларнинг ҳуқуқий
онги даражасини юксалтиришга ёрдам беради”.[7]
Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш йўлида мустақиллик даврида қатор
тадрижий ислоҳотлар амалга оширилди. Юқорида таъкидланганидек, ёшларнинг ҳуқуқий
саводхонлигини ошириш мақсадида бир қанча қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул
қилинди. Булар сирасига “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий
дастури”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати
самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш
тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш
тўғрисида”ги Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларнинг ҳуқуқий таълимини
такомиллаштириш комплекс дастури тўғрисида”ги Қарори кабиларни киритиш жоиз.
Бу қонун ҳужжатларининг ижроси сифатида қатор амалий ишлар қилинмоқда. Масалан,
Адлия вазирлиги ҳузурида 2009-йилда ташкил этилган ёш ҳуқуқшунослардан иборат
“Ҳуқуқий тарғибот гуруҳи” фаолияти эътирофга лойиқ. Маълумот ўрнида келтириш жоизки,
шу пайтгача бу тарғибот гуруҳи республикамизнинг 70 дан ортиқ туманларига бориб,
62 мингдан ортиқ ёшлар билан учрашувлар ўтказди. Уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини
оширишга катта ҳисса қўшди. Шу билан бирга, ҳар йили ўтказиб келинаётган “Сиз
қонунни биласизми?”, “Ҳуқуқ билимдонлари” каби кўрик танловлар, фан олимпиадалари
ҳам ёшларнинг ҳуқуқий саводхонликни оширишга бўлган қизиқишларига сабаб бўлмоқда.
Янги қабул қилинаётган қонунларнинг ёшлар ҳаётига таъсири катта, албатта. Уларнинг
бу қонунлар ҳақида ахборот олишлари, ундаги нормаларга тушунтиришлар талаб қилиш
ҳуқуқи ҳам қонунан мустаҳкамланган.[8]
Бу борада олиб борилаётган ислоҳотларнинг янада самарали бўлиши кўп жиҳатдан чуқур
ўйланганлиги ва тизимлилигига боғлиқдир. Шуни эътиборга олган ҳолда биз ёшлар орасида
ҳуқуқий саводхонликни ошириш масаласи бўйича бир қанча таклифларни билдирмоқчимиз.
Аввало, шунга эътибор қаратиш керакки, етарли ҳуқуқий таълим-тарбиягина
ҳуқуқий фуқаролик саводхонликка олиб боради. Шу боисдан, педагогика олийгоҳларида
“ҳуқуқшунослик педагогикаси” факултетларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлган
бўлар эди. Ўз навбатида эса, умумий ўрта таълим ва олий таълим муассасаларида
“Ҳуқуқшунослик” фани дарс соатларини оптимал даражада кўпайтириш ҳам лозим.
“Ҳуқуқшунослик” фанига ихтисослаштирилган синфларнинг бўлиши ҳам фойдали бўлади.
Ҳуқуқий таълим-тарбияни мактабгача таълим муассасасидан бошлаш самарали бўлади,
39
Do'stlaringiz bilan baham: |