37
Июнь 2021 10-қисм
Тошкент
ЁШЛАРДА ФУҚАРОЛИК САВОДХОНЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА
ҲУҚУҚИЙ ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯНИНГ АҲАМИЯТИ
Кадирова Якитжон Бувабаевна
Низомий номидаги ТДПУ
мустақил тадқиқотчиси
+998977569099
Аннонтасия:
Ушбу мақолада мустақил ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик
жамиятини барпо этишда ҳар томонлама ҳуқуқий билимга эга ёшларни ўрни беқиёслиги
такидланади ҳамда ёш авлодни ҳуқуқий саводхон қилиб тарбоялашда таълим ва тарбияни
ўрни катталиги ва ҳуқуқий билимини ошириш усуллари белгилаб берилган.
Калит сўзлар:
Ҳуқуқий демократик давлат ёшлар қатлами, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий
маданият, , ҳуқуқий
саводхонлик
Аннотация:
В статье подчеркивается уникальная роль молодых людей,
обладающих
всесторонними юридическими знаниями, в построении независимого
демократического
государства и гражданского общества, а также определяются
пути повышения роли
образования и юридических знаний в воспитании юристов подрастающего поколения.
Ключевые слова
: правовое демократическое государство, молодежь, правовое сознание,
правовая культура, правовая грамотность.
Annotation:
This article emphasizes the unique role of young people with comprehensive legal
knowledge in building an independent democratic state and civil society, and identifies ways to
increase the role of education and legal knowledge in educating the younger generation as legal
literate.
Keywords
:
legal democratic state youth, legal consciousness,
legal culture, legal literacy
Ўзбекистон мустақилликка эришгач ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамия-
тини барпо этиш йўлидан кетди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 13-моддасида
“Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга
кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлёшари
олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар
билан ҳимоя қилинади”.[1]
деб такидлаб қўйилган. Бу шундан далолат берадики
биз де-
мократик йўлдан кетганлигимиз ва олдимизга фуқаролик жамиятини шакллантиришни
мақсад қилиб қойганлигимизни билдиради. Бу мақсадга эришишда аввало ёш авлод кон-
ституция ва қонунларни ҳар тамонлама пухта ўрганиш зарурдир.
Ўзбекистон ўз мустақиллигининг илк кунлариданоқ ёш
авлодни баркамол, мустақил
фикрга эга ва масъулиятли ҳамда мустақилликни қадрлаш, ўз миллий қадриятларини
ҳурмат қиладиган, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жисмонан ва маънан етук бўлиши
учун бир нечта тизимли ишларни амалга оширди. Шу билан бир қаторда, ёшларнинг ҳақ-
ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини ҳимоялаш учун ҳуқуқий асосларни ҳам яратади.
Ёшлар қатлами деганда, ер юзининг турли давлатларида турли ёшдаги фуқаролар тушу-
нилади. Мисол учун , АҚШ ва Япония давлатларида 13–14 ёшдан 29-30 ёшгача бўлган
фуқаролар ёшлар ҳисобланса, Болгария давлатида 15 ёшдан 29 ёшгача, Россия давлати-
да 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар ёшлар тоифасига киради. Германия давлатида
“кичик ёшдаги ёшлар” 14-18 ёш ҳамда “катта ёшдаги ёшлар” 18-27 ёшга бўлинади.[2]
Ўзбекистонда эса 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган фуқаролар ёшлар тоифасини таш-
кил этади. Бу Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги
Қонунининг 3-моддасида белгилаб қўйилган. Шуни айтиб ўтиш керакки, 2016-йилнинг
14-сентабрида қабул қилинган (янги таҳрир) ушбу қонун ёшларга оид давлат сиёсатининг
асосий йўналишларини белгилаб берди (5-модда).[3] Бу йўналишлар орасида ёшларни
қабул қилинган қонунларга ҳурмат руҳида
тарбиялаш; ёшларнинг ҳуқуқий онги ҳамда
маданияти даражасини ошириш кабилар ҳам мавжуд. Ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқлари таъмин-
ланиши учун нафақат давлат органларининг кафолати, балки ёшларнинг ҳуқуқий онги ва
маданияти даражаси ҳам катта аҳамиятга эга. Юридик фанлари номзоди, доцент Н. Сабу-
ров фикрича, “ҳуқуқий онг – бу ижтимоий онгнинг шаклларидан бири бўлиб, кишиларда
ҳуқуққа, қонунчиликка, ҳуқуқ-тартиботга ва бошқа ҳуқуқий ҳодисаларга нисбатан бўлган