Тошкент-2021 3 Июнь 2021 10-қисм Тошкент июнь 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»



Download 2,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/92
Sana26.02.2022
Hajmi2,39 Mb.
#465031
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   92
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 3 qism

Июнь 2021 10-қисм
Тошкент
КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ
Хамракулова Дилбар Абдухалиловна,
Фарғона педагогика коллежи мусиқа фани ўқитувчиси
Тел: +99 891 662-29-30 
Абдугаипова Сохибахон Мухаммаджоновна,
Фарғона педагогика коллежи махсус фан ўқитувчиси
Тел: +99 893 734-93-04
Аннотация:
мазкур мақолада ўқитувчиларнинг касбий компетентлиги омиллари ҳақида 
фикр юритилган. Ҳозирги замон педагогларининг касбий билимдонлиги ва қобилияти ме-
зонлари кўрсатилган. 
Калит сўзлар:
касбий компетентлик, касбий лаёқат, масъулият, шахсий фазилатлар, 
билим, ижодкорлик, изланувчанлик, касбий билимдонлик, қобилият. 
Касбий компетентлик - касбий фаолиятга оид масалаларни ҳал этишда билим 
ва кўникмаларни амалий тажрибада самарали қўллай олиш қобилиятидир. Малака 
компетентликнинг муҳим мезони бўлиб, у турли ҳолатларда, шу қатори муаммоли 
вазиятларда ҳам бир неча бор қўллаш натижасида намоён бўлади. Ҳозирги пайтда таълим 
муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчилардан талаб қилинадиган компетентлик 
қуйидаги турларга ажратилади:
• педагог томонидан ўз билимини мунтазам равишда бойитиб бориш, эгаллаган мала-
каларини такомиллаштиришга тайёр бўлиш, замон янгиликларидан бохабар бўлиш;
• таълим жараёнида ахборот коммуникация, информацион технологиялари ва ўқитиш во-
ситаларининг барча турини қўллай олиш кўникма ва малакасига эга бўлиш;
• англанган ва мустақил фаолият (мустақил фикр, мақсад қўйиш, ўқув адабиёти ва 
қўшимча манбалардан тўғри фойдалана олиш);
• ташаббускорликда ўз ҳаракатлари учун жавобгарликни ҳис қила олиш;
• танқидий фикр юрита олиш ва дарс жараёнида юзага келган муаммоли вазиятларни 
ижобий ҳал эта олиш;
• ҳамкорлик, ўзаро бир-бирини тушуниш, эмпатия билдириш, ўзаро ҳурмат ва ишончга 
асосланган педагогик мулоқотни ўрната олиш;
• чуқур касбий билимдонликка эга бўлиш. 
Кўринадики, ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини қуйидагича тавсифлаш мум-
кин: касбий лаёқат, масъулият, шахсий фазилатлари, билим, ижодкорлик, изланувчанлик. 
Ҳозирги замон педагогларининг касбий билимдонлиги ва қобилияти мезонлари сифатида 
қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: 
Ижтимоий билимдонлик - дарс мобайнида синф билан самарали ўзаро муомала ша-
клини ташкил эта олиш, ўқувчилар билан тил топиш ва соғлом маънавий муҳитни ҳосил 
қила олиш қобилияти; услубий билимдонлик - барча билимларини, ҳаётий тажрибаларини 
ўқувчиларга тушунарли, равон тилда етказа олиши, таълим технологияси ва методларидан 
самарали фойдаланиши; ихтисослик билимдонлиги - ўз фани бўйича чуқур ва ҳар томонла-
ма мукаммал билимларга эга бўла олиши, ўз устида ишлаш қобилияти. 
Педагогик фаолиятнинг самарали бўлиши учун ўқитувчиларда қобилиятнинг қуйидаги 
турлари мавжуд бўлмоғи лозим: 
Билиш қобилияти, яъни бундай қобилиятга эга бўлган ўқитувчи ўз фанини кенг ва 
чуқур билади, ўз фани соҳасидаги кашфиётларни ҳамиша кузатиб боради, илмий тадқиқот 
ишларини ҳам бажаради; тушунтира олиш қобилияти - ўқув материалини ўқувчиларга 
тушунарли қилиб баён эта олиш, ўқувчиларда мустақил равишда тўғри фикрлаш-
га қизиқиш уйғота билиши лозим, қобилиятли педагог ўқувчиларнинг билим ва камо-
лот даражасини ҳисобга олади, уларни нимани билишлари ва билмасликларини, нимани 
унутиб қўйганликларини тасаввур этади; кузатувчанлик қобилияти - ўқувчи шахсини ва 
унинг вақтинчалик руҳий ҳолатларини тушуна билиш билан боғлиқ бўлган психологик 
кузатувчанлик. Бундай ўқитувчи ўқувчи руҳиятидаги кўз илғамас ўзгаришларни ҳам 
фаҳмлаб олади; нутқ қобилияти - нутқ ёрдамида, шунингдек имо-ишора воситасида ўз 
фикр ва туйғуларини аниқ ва равшан ифодалашдир. Ўқитувчининг нутқи дарсда ҳамиша 


88

Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish