ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ 2020
ЎБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
«ФИЗИКА ВА ЭЛЕКТРОТЕХНИКА» КАФЕДРАСИ
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
ТКТИ ўқув ишлари проректори
Т. Т. Сафаров
______________________
“____”___________ 2020 й.
“ФИЗИКА» ФАНИДАН
Лаборатория машғулотлар учун
услубий қўлланма
Тошкент – 2020 й.
“Физика” фанидан лаборатория машғулотлар учун услубий қўлланма/ Асатов.Ў, Эрназаров Ш, Тошкент.: ТКТИ, 2020 .23б .
Тузувчилар:
|
Асатов Ў.Т
|
Тошкент кимё-технология институте «Физика ва электротехника» кафедраси доценти
|
|
|
Усаров Р.Р.
|
Тошкент кимё-технология институте «Физика ва электротехника» кафедраси кат.ўқитувчи
|
|
|
Тақризчи:
|
Эшқулов Абдуғани
|
И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети «Умумий физика» кафедраси доценти, ф.м.ф.н
|
|
|
Ушбу услубий қўлланма, ТКТИ “Ёқилғи ва органик бирикмалари кимёвий технологиялар” факултети, “Физика ва электротехника” кафедраси йиғилишида муҳокама қилинган ва факултет Илмий-услубий Кенгашига мухокама учун тавсия этилган. Баённома №___, ____август 2020 й.
Кафедра мудири, доцент А.И. Худайбердиева
Ушбу услубий қўлланма, ТКТИ, “Ёқилғи ва органик бирикмалари кимёвий технологиялар” факултети, Илмий-услубий Кенгашида кўриб чиқилган ва Институт ўқув услубий кенгашига муҳокама учун тавсия этилган. Баённома №__, __ август 2020 й.
Факултет Илмий - услубий
Кенгаши раиси, PHD У.Н. Болтабоев
Ушбу маърузалар матни Тошкент кимё технология институти, Ўқув-услубий Кенгашида кўриб чиқилган ва чоп этишга тавсия этилган. Баённома №___, ___ _________ 2020 й.
Кириш
Ушбу қўлланмада умумий физика курсининг механика, молекуляр, электр ва магнитизм физика қисми бўйича бажарилиши лозим бўлган лаборатория ишларининг тавсифи берилган. Лаборатория ишлари хориждан келтирилган жихозлардан фойдаланган холда йўлга қўйилган. Лаборатория ишларининг назарий қисмлари илғор чет давлатларда ёзилган ўқув адабиётлардан фойдаланилган холда бойитилган. Ҳар бир лаборатория иши бўйича назарий қисм, бажарилиши лозим бўлган ишнинг моҳияти, ишни бажариш тартиби, ўлчаниши лозим бўлган физик катталикни ҳисоблаш ифодалари, шунингдек олинган натижаларнинг хатоликларини аниқлаш, унинг ўлчамларини тўғри топиш каби вазифалар талаба олдига қўйилган.
Услубий қўлланма умуман техник олий ўқув юртлари,шу жумладан кимё-технология йўналиши бўйича таълим олувчи бакалаврлар учун мўлжалланган.
Табиат қонунларини, табиатда содир бўладиган турли-туман ҳодисаларни, гарчи уларнинг табиати хилма-хил бўлсада (механика, электр ва атом-физикаси) бу кўрилган ҳодисаларин физика фани ўрганади.
Бу фанни ўрганишнинг турли услублари (маъруза, амалий машғулот ва лаборатория ишлари) мавжуддир.
Асосий ўқитиш усулларидан бири бўлган лаборатория машғулотларида:
1.Талабада назариянинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилинади.
2.Талаба турли лаборатория ўлчов асбоблари билан танишиб, уларнинг тузилишини, ишлаш жараёнини ўрганади.
3.Бажариладиган лаборатория ишининг моҳиятини билган ҳолда шу ишни ўлчов асбоблари ёрдамида бажаришга ҳамда қандай натижа олишни ўрганади.
4.Талабада тажриба ўтказиш кўникмаси ҳосил қилинади.
Берилган лаборатория ишини бажариш асосида талаба физик жараён, ҳодисалар, қонуниятлар ва уларни характерлайдиган физик катталиклар тўғрисида тасаввурга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |