Асбобнинг тузилиши ва иш услуби
Юнг модулини эгилишдаги деформация бўйича,қуйидагича аниқлаш мумкин (3-расм). Агар N1 ва N2 таянчларга ўрнатилган АВ стерженнинг ўртасида Р куч билан таъсир этсак, стержен эгилади. Куч қанча катта бўлса эгилиш хам бу кучга мос равишда ошади. Стержен ўрта қисмига куч қўйилмаган ва куч қуйилган ҳолатлар орасидаги фарқ - эгилиш катталиги дейилади.
Деформация даражаси эгилиш катталиги билан аниқланади. Эластик деформацияда эгилиш катталиги биз ўрганаётган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади.
(6)
Бундан Юнг модулини аниқлаймиз:
(7)
(7) ифодадаги F- стерженнинг ўртасига қўйилган куч қиймати, -стержен узунлиги, a - стержен эни, b- стержен баландлиги (қалинлиги).
Бу ишда қўлланиладиган асбоб иккита устуни бўлган тагликдан иборат бўлиб, бу устунлар устига қирралари бир-бирига параллел бўлган ва призмалар маҳкамланган (4-расм).
Бу призмаларга текшириладиган стержен АВ қўйилади. Эгилиш катталиги () индикатор ёрдамида аниқланади. Тошлар индикатор устидаги С юзага қўйилади. 4-расм
Ишни бажариш тартиби
1. Штангенциркуль ёрдамида стержен эни (a),қалинлиги (b) уч жойидан ўлчаниб,уларнинг ўртача қиймати олинади.
2. Чизғич ёрдамида N1, N2 призмалар орасидаги масофа ни ўлчаб, унинг ҳам ўртача қиймати олинади.
3. Стерженни призмаларга симметрик равишда қўйиб,унинг устига индикатор ўрнатилади. Индикатордан стерженнинг дастлабки вазиятини харатерловчи n0 - ҳолат аниқланади.
4. Индикатор текислигига массалари 0,5; 1; 1,5; ва 2 кг бўлган тошларни кетма-кет қўйиб, индикатордан уларнинг ҳар бирига мос келган стержен ҳолатини характерловчи , лар ёзиб олинади. Юкни 0,5 кг дан камайтириб, тажриба тескари йўналишда такрорланади ва , ларнинг қиймати аниқланади. Сўнг ҳар бир юк (0,5; 1; 1,5; 2 кг) учун уларнинг ўртача қийматлари топилади.
, , ,
5. Шкаланинг икки хил ҳолати бўйича ҳар бир оғирлик кучи учун эгилиш катталиклари аниқланади:
, , ,
6. Ҳар бир қўйилган юк учун Юнг модули қуйидаги ифода орқали ҳисобланади:
Бунда - катталик олинган стержен учун ўзгармасдир. У стерженнинг геометрик ўлчамларига асосан ҳисоблаб топилади.
Ўлчаш ва ҳисоблаш натижалари қуйидаги жадвалга ёзилади:
№
|
а (м)
|
(м)
|
(м)
|
(Н)
|
(м)
|
(м)
|
(м)
|
(м)
|
(Н/м2 )
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
1
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
3
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
4
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Синов саволлари
1.Абсолют қаттиқ жисм деб қандай жисмга айтилади.
2.Деформация қандай физик ҳодиса.
3.Гук қонунини таърифланг.
4.Ишнинг бажарилиш тартибини айтинг.
Таянч сўзлар
Стержен, куч, қаттиқ жисм, деформация, эластик деформация, пластик
деформация, чўзилиш, эгилиш, буралиш, узайиш, кучланиш (механик),
Юнг модули.
Адабиётлар
1. Нўъмонхўжаев А.С. Физика курси,1-қисм,"Ўқитувчи"1993 й,2-боб.
2. Савельев И.В. "Умумий физика курси" 1-т,Т,"Ўқитувчи" 5-боб.
3. Майсова Н.Н."Практикум по курсу общей физики" М, 75-80 c.
Do'stlaringiz bilan baham: |