ПАУЛО КОЭЛЬО ВА «АЛКИМЁГАР»
(Таржимондан)
Бани башар токи бунёд бўлибдики, бу оламнинг
сир-синоати ва номукаммаллиги, ўзининг Курраи За-
минга ташрифи сабаби ва тақдири Азални ўзгартириш
мумкинми, йўқлиги хусусида бош қотиради.
Нега руҳи беором, нега мудом қалби амрига бўйсун-
май умргузаронлик қилишга маҳкум? Қандай яшашни
кимдан, нимадан ўрганиши лозим, йўл кўрсатувчи
этагидан тутгувлик устоз борми? Бахт нима, омад
нима, муҳаббат нима, қачон келади? Кимдан нажот ва
мужда кутиш лозим – тушларданми, фолу ромданми,
китобларданми, Худоданми?..
Одамзотнинг Ақли ва Қалби ана шу азалий ва
бадиий саволлар жавобларида ҳеч қачон келиша ол-
маган. «Алкимёгар» ушбу муҳорабада Қалб тарафида.
У тириклик ташвишлари қирқиб ташлаган руҳнинг
қанотларини яна парвозга йўллагандек, ғамбода
кўнгилларга қайта ҳаёт уфургандек бўлади. Дунёга,
ўзингизга бошқача назар ташлашга мажбур қилади:
Дунё – сирли ва оддий, Ўзингиз – ноёб бир мўъжиза
ва қудратли эканлигингизни англайсиз. Бадиий сўз,
адабиёт ана шундай сеҳрга қодир!
Хўш, бу сеҳргар – Пауло Коэльо ким?
Ўтган асрнинг охирги чорагида рус тили орқали
бўлса ҳам ўзбек китобхонига етиб келган Лотин Амери-
каси адабиёти, айниқса, насри ҳаммамизни ҳайратга
солган эди. Аргентиналик Хулио Кортасар, кубалик
Алехо Карпентер, колумбиялик Габриэл Гарсиа Мар-
кес, гватемалалик Мигел Анхел Астуриас, мексикалик
Карлос Фуэнтэс асарларидаги гоҳ реалистик, гоҳ рам-
184
зий тил, Шарқ афсоналарини жуда-жуда эслатувчи
мифларга қурилган роман ва ҳикоялар бизни мафтун
қилган эди. Сўнгра янада улканроқ ёзувчига – арген-
тиналик Хорхе Луис Борхесга дуч келдик. Ва у адабий
доираларда бир овоздан «Лотин Америкаси насрининг
отаси» деб баҳоланди. Баҳолашда адашилмаган экан.
Пауло Коэльо испан адиби Хуан Ариас билан суҳбатда
шундай дейди:
«Ёшлигимда Борхес мен учун авлиё эди, ҳозир ҳам
шундай. У билан танишиш учун бир куни Рио де-Же-
нейродан автобусга ўтириб, Аргентинага йўл олдим.
Унга телбаларча сиғинар эдим. Ёнимда бир қиз ҳам
бор эди. Биз қоғозда кўрсатилган манзилга келдик.
Борхесни ўз уйининг рўпарасидаги меҳмонхонада, деб
айтишди. Мен ёнига бордим. Борхес курсида ўтирар
эди. У билан гаплашиш учун қирқ саккиз соат мижжа
қоқмай келдим, аммо юзма-юз бўлгач, сўзлаш қобилия-
ти мени тарк этди. «Қаршимда мен сиғинадиган санам
турибди, санамлар эса гапирмайди», – деб хаёлимдан
ўтказдим. Унга бир оғиз ҳам сўз айтолмадим. Қиз эса бу
ҳолатни тушунмасди. Унга: «Мен афсонага айланган
одамни кўрмоқчи эдим ва бу бахтга эришдим», – деб
тушунтирдим. Аслида у ерда сўзга ҳожат қолмаган
эди... Менинг ҳамма китобларимда Борхеснинг таъ-
сири бор».
Мана, бугун Лотин Америкаси адабиёти Борхес
мактабидан чиққан, лекин португал тилида ёзадиган
яна бир сўз сеҳргари – Пауло Коэльо билан жаҳонни
лол қолдириб турибди.
Пауло Коэльо 1947 йил 24 августда Бразилиянинг
Рио де-Жанейро шаҳрида туғилган. Отаси – собиқ
инженер Педро Кейма ди Соуза, онаси – Лижия Ара-
пине Коэльо – художўй аёл бўлган. Пауло ёшлигида
актёрликни орзу қилган, Борхес ва Генри Миллер
китобларини қўлдан қўймаган. Унинг қизиқишларига
185
қарши бўлган ота-онаси Паулони иезуитлар диний
коллеж-интернатига беришади. Коллеж уни қаттиқ
интизомга ўргатади, аммо Худога бўлган эътиқодини
сўндиради. Ўша ерда у илк машқлари билан биринчи
бор адабий мукофотга ҳам сазовор бўлади.
Сўнгра у Рио де-Жанейродаги университетнинг
ҳуқуқшунослик факультетида ўқийди. Лекин бир
маромда яшаш Паулонинг табиатига ёт эди. Шу боис
ўша пайтда ёшлар ўртасида урф бўлган «хиппилар»
гуруҳларига қўшилади. Сўнгра сўл сиёсий кучлар та-
рафдори ҳисобланадиган талабалар ҳаракати аъзоси
бўлади. Маркс, Энгельс, Гегелни жиддий ўрганиб
чиқади, машҳур инқилобий қўшиқчи Че Геварани се-
виб тинглайди, сиёсий намойишларда иштирок этади.
Буларни у ўзининг романтиклиги ва руҳий изланиш-
лари билан изоҳлайди: «Мен кришна, буддавийлик,
йога фалсафаси, хуллас, динларнинг ҳаммаси билан
ҳам шуғулланиб кўрдим».
Пауло охир-оқибат университетни ташлаб, болалик
орзуси – театр билан машғул бўлади. Абитуриентлар-
ни ўқишга киришга тайёрлаб, пул ишлайди ва бутун
Американи айланиб келади. Аммо ёзувчиликка ҳавас
уни тарк этмайди. «О Глобо» телерадиокомпанияси ва
газетасига мунтазам равишда сценарийлар, мақола-
лар ёзиб туради. Ўзи ҳам «2001» номли журнал ташкил
қилади. Шу журналга мақолалар тайёрлаётиб мусиқа
продюсери ва қўшиқчи Раул Сейшас билан танишади.
У билан ҳамкорлиги давомида 65 та қўшиқ ёзади ва
бирданига бойиб кетади. Бошпанасизлик жонига тек-
канидан бўлса керак, бирданига бешта уй сотиб олади.
1974 йилда театрнинг тарбиявий аҳамияти ҳақидаги
биринчи китоби чиқади.
Шундан сўнг у магия (сеҳргарлик)га қизиқиб қола-
ди ва бу соҳага боши билан шўнғиб кетади. Бу ҳақда
қўлингиздаги китобнинг сўз бошисида муаллиф ба-
186
тафсил тўхталган. Бу орада у жамиятни ўзгартириш
ҳақидаги сиёсий қарашлари учун ва партизанларга
алоқаси бор, деб гумон қилиниб уч марта қамоққа оли-
нади. Қамоқда сиёсий маҳбусларга қўлланиладиган
барча қийноқ усулларини бошидан кечиради. Ҳибс дан
мўъжизавий тарзда қутулиб чиққанидан сўнг 1976
йилда бир неча журналларнинг мухбири сифатида
Англияга кетади. У ерда Пауло Коэльо ўз ҳаёти ҳақи-
да китоб ёзади, лекин уйга қайтаётиб, қўлёзмасини
йўқотиб қўяди.
Ниҳоят, 34 ёшида энди жиддий одам бўлишга қарор
қилади. Касби рассом бўлган Кристина Ойтисикага уй-
ланади. Аммо бундан кейин умрини нимага бағишлаш
ҳақида бир тўхтамга келиш, ўзига Тақдир қилинган
вазифани аниқлаш учун саёҳат қилиш иштиёқи уни
тинч қўймайди. Англияда ишлаб келган пулларига
дунё бўйлаб саёҳатга чиқади. Олмониядаги Дахау,
Польшадаги Освенцим сингари концлагерларни, у
ерлардаги крематорийларни кўради, инсониятнинг ўз
қавмига қилган даҳшатли жиноятларини бутун шуури
ва руҳидан ўтказади. Ва «Нега бу жиноятлар ҳозир ҳам
давом этяпти», қабилидаги ўнлаб саволлар унинг қал-
бидан ғафлат пардасини кўтаргандай бўлади. Пауло
Коэльо саёҳатдан католик динининг Амстердамдаги
RАМ (қаттиққўллик, муҳаббат, меҳр) ордени (маз ҳаби)
га аъзо бўлиб қайтади. Шундан сўнг у Ёқуб алайҳис-
салом юрган йўллардан Исо алайҳиссаломнинг ўн
икки ҳаворийсидан бирининг майити сақланадиган
Сантяго-де-Компостелага эллик беш кун пиёда йўл
босиб зиёратга бориб келади.
Зиёратдан сўнг Пауло Коэльо биринчи адабий
асари – «Сеҳргарнинг кундалиги»ни эълон қилади.
Кўп ўтмай «Алкимёгар» чиқади ва қисқа вақт ичида
бирин-кетин 12 та романи дунё бўйлаб тарқалади. 1998
йилгача 22 миллион нусхада китоби сотилади. Уни
187
шу пайт гача ёмғир ёғдира оладиган машҳур сеҳргар
сифатида билган Лотин Америкаси танқидчилари
«Коэльо асарларининг адабиётга дахли йўқ, улар
амалий руҳшунослик ва эзотерика (илми ботиний)
га доир китоблар», деб мақолалар ёзишади. Пауло
Коэльонинг ўзи эса бундай деб ҳисобламайди. У бу
ҳақда шундай ёзади:
Do'stlaringiz bilan baham: |