ТУРК МИНИАТЮРАСИ – Туркияда ХV-ХVIII асрларда ривож топган тасвирий санъатнинг асосий соҳаси. Ислом дини жонли мавжудотни тасвирлашни ман этгани туфайли Туркияда тасвирий санъат ривожланмади. Рассомлар китоб безагини ишлашда фақат миниатюра соҳасидагина ижод қила олдилар. Бу даврда Турк миниатюрасининг ўзига хос услуби шаклланди. ХVI асрларга келиб Турк миниатюраси Шарқ ва Ғарб тасвирий санъати таъсирида ривож топа бошлади. ХV аср охири ва ХVI аср бошларида Низомийнинг «Хусрав ва Ширин» достонига ишланган миниатюралар, ХVI асрнинг II-ярмида султон Мурод III учун яратилган «Шаҳан-шоҳнома» хроникаси, 1550-90 йиллар орасида ёзилган «Хунарнома» миниатюралари диққатга сазовор. ХVI асрда энг истеъдодли турк мусаввири Усмон самарали ижод этди (у «Хунарнома»га яратган 160 миниатюра сақланган), «Мусо-фирхона», «Шаҳар камали», «Мурод I нинг ўлдирилиши», Турк Беҳзоди деб ном чиқарган Нигорий (ёки Раис Хайдар) ўз ижодида реализмга интилди, унинг портретлари (Сулаймон I портрети) натурадан чизилганга ўхшайди. Бу даврда Бобо Наққош, Шайх Мустафо, Тожиддин Гирихбандий ижод қилдилар. ХVII асрда Қаландар («Одам Ато ва Момо Хавонинг Бихиштдан ҳайдалиши»), Нақший (Мулла Хаёлий портрети, Мехмед II ва астроном Али Қушчи), Ахмад Мустафо кабилар турли мавзуларда миниатюралар яратдилар. ХVIII аср миниатюрачилар орасида Абдулла Бухорий («Турк йиғити портрети») ажралиб туради. Турк миниатюраси мавзули бойилиги, жанг лавҳалари ва сарой ҳаёти тавсифидан ташқари шаҳар ва қишлоқ ҳаёти ҳам кенг акс эттирилгани, реалистик тасвирга интилиш кучлилиги, кўп фигурали кўринишлар, масофа тўғрисида тасаввур бериш, кўп кўринишли тасвирлар кўплиги билан фарқланади.
ТУС – оҳанг, рангларга нисбатан ишлатилади.
ТУС МУНОСАБАТЛАРИ - бўртган шаклдаги жисмларни моддийлигини билиш, уларнинг ёруғлик муносабларини кўришга асосланади. Шунинг учун расмнинг ёруғлик муносабатларини рассом ўхшатиш усули билан яратиши лозим. Натурага пропорционал бўлган жисмларнинг бўялиши (материали) оралиғидаги тус муносабатларининг бўртган шакли ва тасвирла-нишининг ёруғ-соя градацияси натижасида рассом шаклни тўғри туслашга, материаллигини орттиришга, фазовий чуқурлик ҳамда ёритилиш ҳолатига эришади.
ТУШЬ (франц. touche) - вақт ўтиши билан рангини ўзгартирмайдиган қора бўёқ. Сув қўшиб суюлтирилса, кул ранг тус олади. Бўёқ ҳосил қилувчи тошкўмир моддаларидан тайёрланадиган қизил, яшил,кўк ва бошқалар. Рангли тушь ҳам бўлади. Шарқ мамлакатлари, айниқса, Хитой, Корея, Японияда қадимдан фойдаланилган. ХV-ХVII асрларда Оврўпага тарқалган. Тушь чизмачиликда, графика асарлари яратишда, хат ёзишда ишлатилади.
«У»
Do'stlaringiz bilan baham: |