Тошкент 2007 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган



Download 69,71 Mb.
bet63/68
Sana23.02.2022
Hajmi69,71 Mb.
#172362
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   68
Bog'liq
дасгохли рангтасвир копия

ШТРИХ (нем. Strich – чизиқ)
«Э»
ЭГАРЧИЛИК – эгар – жабдуқ ясаш касби. Ҳунармандчиликнинг қадимий турларидан бўлиб, асосан йирик шаҳарларда ривожланган. Ўтмишда эгар-жабдуқ оддий кустар усулда махсус дўконларда тайёрланган. Усталар асосан теша, болта, ранда, арра ва бошқа асбоблардан фойдаланганлар. Тол, урик, бехи, олма, ёнғоқ, чинор, арча ёғочлари асосий материал ҳисобланиб, мих ўрнига хом теридан қирқиб тайёрланган ип ишлатилган.
ЭКСЛИБРИС (лот. exlibris – китоблардан) - китоб белгиси, китобнинг эгаси кўрсатилган тамға(белги) бўлади. Муқованинг ичкари томонига ёпиштирилади. Гравюра, литография усулларида тайёрланадиган экслибрис-лар кенг тарқалган. Рассомлар маҳорат билан ишлаб берган экслибрислар бадиий қимматга эга бўлади. А.Дюрер, Х.Хольбейн, ўзбекистонлик рассомлардан В.Кайдалов, Қ.Башаров ва бошқалар экслибрислар яратганлар.
ЭКСПОЗИЦИЯ (лот. Expositio - баён этиш, кўрсатиш) - музей ва кўргазмаларда намойиш этиладиган нарсалар, материалларнинг маълум бир тизимда жойлаштирилиши ва шу материалларнинг ўзи.
ЭКСПОНАТ (лот. Expono – кўргазмага қўйилган) – музей ва кўргазмаларда намойиш қилинадиган нарса.
ЭКСПРЕССИЯ – шижоат, шиддат, тезкорлик, ифодалилик, фикр, кайфият ва ҳис-туйғуларнинг ёрқин намоён бўлиши.
ЭКСПРЕССИОНИЗМ – экспрессия сўзидан келиб чиққан бўлиб, санъатда ифодалилик, фикр, кайфият ва ҳис-туйғуларнинг ёрқин намоён бўлишидир. Бу бадиий оқим 1905 йилда Германияда «кўприк»(мост) номли гуруҳда пайдо бўлган. Экспрессионизм инсоннинг субъектив маънавий дунёсини бирдан-бир реаллик, эътиборга сазовор, унинг тавсифини эса санъатнинг асосий мақсади деб қаради. Масалан, француз рассомлари Ван Гог, Пабло Пикассо, Ренато Гуттузо, рус рассомлари Дейнека, Кончаловский кабиларни шу оқим вакиллари деб аташ мумкин.
ЭКСТЕРЬЕР (лот. Exterior - сиртқи, ташқари), ҳайвонлар экстерьери- ҳайвон танасининг ташқи кўриниши ва тана қисмларининг жойлашуви.
ЭМБЛЕМА (юнон. emblema) – бирор тушунча, ғояни ифодаловчи шартли ёки символик тасвир /масалан, оқ каптар тасвири – тинчлик эмблемаси/.
ЭНКАУСТИКА (юнон. enkaio-куйдираман) - кенг маънода рассомлик санъатининг мум бўёілар билан ишланадиган соҳаси: тор маънода бўёқнинг боғловчи моддаси мум бўлган рассомлик техникаси (бунда иссиқ мум билан ишланади, бу асарнинг намга чидамли бўлишини ва узоқ сақланишини таъминлайди). Миллоддан аввалги ХIV асрдан Қадимги Мисрда ибодатхона-ларнинг фасадларини бўяшда қўлланилган. Миллоддан аввал 5 асрда Юнонистонда такомиллашган, мум бўёқларни қайноқ усулда тайёрлаш техникаси ривож топган. Файюм портретлари, Византия иконалари шу усулда ишланган. Кейинчалик мум бўёқларни совуқ усулда (скипидарда) тайёрлаш усули тарқалган, бу усул осон, лекин анча чидамсиз бўлади. Мум рассомлиги кўпроқ реставрацияларда қўлланилади.
ЭСКИЗ (франц. esguisse) - хомаки тасвир. Бадиий асар, бино, яратиш жараёнида муаллиф кўзда тутган мақсадини, унинг шакли, ҳолати, кўринишини гавдалантирадиган тасвир. Кўпинча расм билан ифодаланади. Мойбўёқ билан ишланган, ҳайкалтарошлик эскизлари ҳам бўлади.
ЭСТАМП (франц. estampe) - бадиий матбаа графикасига мансуб дастгоҳли асар: рассом томонидан тайёрланган матбаа формаси (гравюра, литография, монотипия)дан олинган нусҳа, формадан қоғозга босма йўли билан туширилган тасвир.
ЭТИКЕТКА – буюм-ашёлар номи ёзиб қўйилиши ёки ёпиштириб қўйиладиган нарсага айтилади. Шу жумладан, тасвирий санъат асар тагида ҳам этикеткаси бўлиб, муаллифи, туғилган йили, жойи, асарнинг яратилган вақти ва номи ёзиб қўйиладиган қоғоз ёки қоғоз парчаси.
ЭТЮД (франц. etude - машқ) - рассом натурани ўрганиш жараёнида унга қараб, кузатиб чизган тасвир. Мойбўёқ билан ишланган, график, ҳайкалтарошлик этюдлари одатда картина, ҳайкал, графика асарлари яратишда тайёргарлик материали бўлиб хизмат қилади.

Download 69,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish