Тошкент — «МЕҲнат» —1986
энтомология 11
Жадвал маълумотларига кўра, тахминан ривожланиш давоматини доимий у ёки бу ҳароратда аниқлаш мумкин. Масалан, 21° С да омбор узунбурун қўнғизи тахминан 36 кун ривожланади. Ривожланаётган ҳаро-ратдан (2 Г С) пастки тараққиёт бўсаға ҳароратини — 11° С (1- жадвал) олиб ташлаб, чиңкан сонни ривожланиш кунлар миқдорига (36) кўпайтириб, ривожланиш доимий самарали ҳаро-рат йириндиси ёки иссиқлик константи аниқланади (21—11) • 36 = 360; уй пашшаси эса 25,5 кун (21—12) • 25,5 = 230. Ривожланиш бўсағаси ва иссиқлик константи оркали у ёки бу турни турли хил географик нуқ-тада неча марта бўғин беришини ҳи-соблаб чиңиш мумкин. Бунинг учун шу географик зонани кўп йиллик ўртача ҳамма ойлар бўйича вегетация даврининг ҳарорат йиғиндисини олиб, ўрганиладиган тур учун самарали ҳароратни шу географик зона бўйича ҳисоблаб чиқиш керак. Самарали ҳа-рорат йиғиндиси ҳашарот турининг иссиклик константига бўлинади. Мисол: Тошкентда самарали ҳарорат йиғиндиси 2800°, карам куясининг иссиклик константи 380° (1-жадвал). Бундай ҳолда назарий жиҳатдан қара-ганда ҳашарот 7,4 бўғин бериши керак. Ваҳоланки 8—10 марта бўғин беради. Ҳақиқатда эса ҳашарот доимий ҳароратда эмас, балки ўзгарув-чан ҳароратда ривожланади. Метео-рологик станцияларнинг кўрсатишича ўртача ҳарорат ҳашаротлар яшаган жойдаги ўртача ҳароратдан бирмунча фарқ қилади. Бундан ташқари, ҳаша-ротларнинг ривожланиши яна бошқа шароитга боғлиқ. Шунинг учун бу усулда бўғин сонларини ҳисоблашда ва фенологик календарь тузишда шу , эҳтимолларни назарда тутиш керак. Муҳитнинг намлиги. Муҳит намлиги турлича бўлиб, ҳаша-ротлар экологиясида ҳавонинг нисбий намлиги, яъни сув буғи билан тўйи-ниш проценти муҳим аҳамиятга эга. Намликнинг таъсири турлича бўлиб, ҳашарот танасидаги сув миқдорига боғлиқ. Муҳит намлиги ҳашаротнинг ҳаётчанлиги ва серпуштлигига таъсир этади. ~Аирим тур ҳашаротларнинг ривож-ланишига намлик ҳароратга кара-ганда турлича таъсир этади. Масалан, бир тур ҳашарот намлңк таъсирида тез ривожланса, бошка турлари секин ривожланади. Карам куяси ва чигирт-касимонлар қурғоқчил даврда тез кў-паяди, ўсимлик битлари эса аксинча намлик мавсумда тезрок, кўпаяди. Ҳашаротлар танасининг катта-ки-чиклиги, яъни буғланиш юзасининг катталиги, муҳит намлигидан экологик фактор сифатида ҳашарот жуда ҳам тобедир. Айниқса очиқ ҳавода яшайдиган ҳашаротлар, чунки таш-қи муҳит намлиги турли даврларда турлича бўлади. Ҳашаротлар танасидаги намликни бир^ меъёрда сақлаш махсус механизм талаб этади. Бу механизм ҳашаротларда м о р ф о-логик, физио логик ваэко-логик адаптациядир. Морфологик адаптация — сув ўтказмайдиган тери крп-лағичи эпикутикуласи, мумли қоп-ламлари, кутикулаішнг қалинлаш-ганлиги, нафас тешикларининг тузилиши, ғумбакнинг тузилиши, пилла ҳосил ңилиши ва бошқалар. Физиологик адаптация ҳашарот орқа ичагининг ҳазм бўлмаган овқат қолдиқларидаги сув-ларни сўриш, терининг намликни қа-бул қилиш қобилияти, организмга овңат билан намликни тушиш хусу-сиятлари киради. Экологик адаптаци я— яшаш жойини ўзгартириш. Тупроқда1 яшайдиган ҳашаротлар тупроқнинг ташқи қатлами қуриганда, пастки намлик юқори бўлган жойга-кўчади. Ёки ҳашаротлар ғумбакка айланишдан олдин қулай жойга кўчадилар ва ҳо-казо. Ҳар хил ҳашарот турларининг нор-мал ривожланиши учун оптимал миқ-дорда, турли хил миқдорда намлик: керак. Масалан, омбор узунбурун қўнғизининг нормал ривожланиши-учун 14—16% намлик талаб этилади, 11% намликда эса у ҳалок бўлади. Шунга асосан бу ҳашаротга қарши курашиш чораларидан бири донлар-ни қуруқ сақлашдир. Табиатда намликнинг етишмаслиги, қурғоқчилик вақтларда ўсимликхўр ҳашаротлар но-буд бўлиши кузатилган. Бундан таш-қари, намлик ҳашаротга, яъни улар' ейдиган ўсимлик ҳолати ва замбуруғ ҳамда бактериал касалликларнинг авЖ олиб кетиши оркали билвосита катта таъсир этади. 'Лекин бу кўрсаткичларнинг ҳам-маси- маълум даражада шартлидир, унки ҳақиқатда табиатда намликнинг ҳашаротга таъсири доимо бошқа экологик факторлар, биринчи навбатда, ҳарорат ва овқат билан чамбарчас боғлиқдир. Муҳит ҳарорати ҳашаротга намликнинг таъсир этиш даражасини ўзгар-тиради. Шунинг учун кўпчилик автор-лар ҳарорат билан намликни ҳаша-ротнинг ўсиш тезлигига, серпуштли-гига таъсирини биргаликда ўрганиш-ни тавсия этадилар. Ҳашаротларнингҳаммаҳаётий кўр-саткичлари — ривожланиш давома-ти, серпуштлиги, ўлими бевосита му-ҳитга боғлиқ. Масалан, кузги тун-ламнинг серпуштлиги (И.В. Кожан-чиков маълумоти бўйича) ҳарорат 20° С да намлик 55% — 1081; 85% — 1891; 91% — 1863. Ҳарорат 30° С кў-тарилганда шу намликларда серпушт-лик 294 , 747, 185 та бўлган, яъни ҳа-рорат 20° С намлик 85%, серпушт-лик ортган (1891), ҳарорат 30° С кў-тарилганда шу намликда серпуштлик 747 га камайган. Табиий шароитда ҳашаротларга ҳа-рорат билан намликнинг биргаликда таъсирини баҳолашда к л и м о г-р а м м а усулидан фойдалани-лади. Климограмма ҳарорат ва йиллик ўртача ёғиннинг ойлик кўрсат-кичлари асосида тузилади: ординат ўқига ҳарорат, абсцисса ўқига ёғин миңдори (мм) жойлаштирилади. Ке-сишган нуқталар навбатма-навбатг ойма-ой кўшиб борилади, натижада нотўғри кўпбурчак ҳосил бўлади, бу кўпбурчак климограммани ифодалай--ди (34- расм). Климограмманинг юқо-рига чўзилганлиги ёзнинг иссиқ ва< қуруқ келганлигини, пастга чўзил-ганлиги қишнинг жуда совуқ келганлигини, ўнгга чўзилганлиги шу ой-ларда намлик юқори бўлганини кўр-сатади. Ҳашарот тури жуда ҳам кўпайиб-кетган йилда тузилган климограмма билан камайиб кетган йилдаги тузилган климограммани солиштириш ср-қали конкрет ҳарорат ва ёғин миқдо-рининг аҳамиятини аниқлашда, шу тур учун қулайхамда ноқулай яшаш: шароит яратишда^а^амиятга эга. Ҳарорат ва ёғиннинг ҳашаротлар-га таъсирини аниқлашда Б. Уваров томонидан таклиф-этилган б и о к л и-мограмма воситаси билан график усулда ифодалаш қулай п Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |